Читать книгу Қумдаги хотин - Абэ Кобо - Страница 1
ОглавлениеКобо Абэ ҳозирги замон пpoгpeccив япон адабиётининг атоқли вакилидир. Унинг «Қумдаги хотин» романи сўнгги йилларда яратилган етук асарлардан бири ҳисобланади. Бу фалсафий асарни ўқиган китобхон унда баён этилган ҳодисаларни кузатиш билан бирга, китоб муаллифи ва асар қаҳрамонлари билан мулоҳазага берилиб кетади. Япония, унин иқлими, табиати, оролларда яшовчи халқларнинг машаққатли ҳаёги, шунингдек, капиталистик дунёдаги инсон тақдири ҳақида кен! тасаввурга эга бўлади.
Ваҳоб PЎЗИМАТОВ
таржимаси
Жазо таҳдиди бўлмаса,
қочиш қувонч бахш этмайди.
БИРИНЧИ ҚИСМ
Август кунларидан бирида бир одам йўқолиб қолди. У отпускасидан фойдаланиб, поездда ораси ярим кунчалик келадиган соҳилга бориб келмоқчи эди. Ўшандан бери домдараксиз кетди. На полициянинг қидиришлари, на газетадаги эълонлар бирон натижа берди.
Одамларнинг йўқолиб туриши – умуман айтганда, унча кам учрайдиган ҳодиса эмас. Статистик маълумотга биноан, дараксиз кетган одамлар ҳақида ҳар йили бир неча юзлаб ахборотлар эълон қилинади. Шуниси таажжубланарлики, топилганлар жуда озчиликни ташкил этади. Суиқасд ва бахтсиз ҳодисалардан далиллар қолади; ўғирлаб кетишлар юз берган тақдирда ҳар доим уларнинг сабабларини аниқлаш мумкин. Аммо йўқолишнинг бошқача бирон сабаби бўлмаса, йўқолган одамнинг изини топиб олиш жуда қийин бўлади. Рост, йўқолиш қочиш деб аталса, булардан кўплари дарҳол худди шу оддий қочиш деб атаб қўя қолинади шекилли.
Мазкур ҳодисада ҳам қандай бўлмасин бир из йўқлиги ҳеч ғайри табиий кўринмас эди. Унинг қаёққа жўнаб кетганлиги тахминан маълум, аммо ўша ёқдан ўлиги топилганлиги ҳақида хабар келмаган эди. Иш ҳам қандай бўлмасин яширин сирларга дахлдор эмас эдики, уни шу туфайли ўғирлаб кетишган, дейилса. Барча хатти-ҳаракатларида, хулқ-атворида қочиш ниятида эканлигидан асар ҳам йўк эди.
Аввал бошда, табиий, ҳамма, бу ишга хотин киши аралашган бўлса керак, деб тахмин қилди. Аммо полиция амалдорлари билан ҳамкасабалари йўқолган одамнииг хотинидан, у ўз коллекцияси учун ҳашарот йиққани кетганини билишгач, ҳафсалалари пир бўлди. Дарҳақиқат, хотин киши билан қочиб кетаётганини яшириш учунгина цианли калий солинган банка, ҳашарот ушлайдиган матрабча кўтариб юриш бу ўта кетган анойилик бўларди. Энг муҳими – станция хизматчиси, ўша куни S станциясида поезддан кийими альпинистларникига ўхшаган, елкасига рассомлар ишлатадиган тахта қути ва сувдон осиб олган бир эркак тушганини, у одамнинг ёлғиз эканлигини хотирлаган эди. Шундай қилиб, у тахмин ҳам бекор бўлди.
Одамовилиги туфайли ўзини ўзи ўлдирган, деган тахмин ҳам юзага келди. Бу фикрни руҳий анализга жуда ишқибоз бир ҳамкасабаси айтди. Унинг фикрича, кап-катта одамнинг ҳашаротлардан коллекция тузишдек бемаъни иш билан шуғулланишининг ўзиёқ, ўша одамнинг руҳан нуқсони борлигини тасдиқлар эмиш. Ҳатто ёш боланинг ҳам хашаротлардан коллекция тузишга муккасидан кетиши, кўп ҳолларда унинг Эдип дардига мубтало эканлигини кўрсатармиш. Муроди ҳосил бўлмаганлигидан хумордан чиқиш учун, у барибир ҳеч қочиб кета олмайдиган жонсиз ҳашаротга ҳузур билан тўғнағич қадар экан. Модомики, шу машғулотини улғайганда ҳам ташламабдими, бу унинг дарди яна ҳам оғирлашганидан муқаррар дарак бергани эмиш. Ахир, знтомологлар жуда кўп ҳолларда нокасталик дардига гирифтор, минғаймас бўладилар, арзир-арзимас нарсаларни ўғирлайверадилар, педерастия билан шуғулланадилар. Бинобарин, одамовилик туфайли ўз-ўзини ўлдириб қўйиш ҳеч гап эмас. Қолаверса, коллекционерлар орасида шундайлари ҳам бўладики, коллекция тузишдан ҳам кўра кўпроқ банкалардаги цианли калийга ишқибоз бўладилар, ўзларининг бу машғулотларидан сира ҳам воз кечолмайдилар. Ниҳояг, бу иштиёқи ҳақида бирор марта бирон кишига очиқ гапирмагани, бу ишқибозлигининг номуносиб бир ишлигини ўзи ҳам пайқаганини исботламайдими?
Аммо ўлик топилмаганлиги туфайли жўяли кўринган бу тахминларнинг ҳаммаси чиппакка чиқди.
Асл сабабини барибир ҳеч ким билолмади. Орадан етти йил ўтди, Граждан кодексининг 30-моддасига биноан уни ўлганга чиқаришди.
Август кунларидан бирида, тушдан сўнг S станциясининг платформасида кулранг пикэ панама кийган одам пайдо бўлди. У елкасига каттакон тахта қути билан супдон осган, худди тоққа чиқиб кетаётгандек шимининг почасини пайпоғига тикиб олган. Бироқ теварак-атрофда биронта ҳам тоғ йўқ эди. Эшик олдида билет текшираётган станция хизматчиси унинг орқасидан шубҳа билан қараб қолди. Ҳалиги одам тўппа-тўғри бориб станция яқинида турган автобусга чиқди-да, орқадаги жойга ўтирди. Автобус тоққа қарама-қарши томонга қараб йўл олди.
Ҳалиги одам энг охирги манзилгача борди. Автобусдан тушаркан, бу атрофдаги жойлар паст-баландликлардан иборат эканлигини кўрди. Пастликлар туташ энсиз-энсиз шолипоялар билан қопланган, уларнинг ораларида қад кўтариб турган кичик-кичик хурмозорлар эса худди оролчаларга ўхшар эди. Йўловчи қишлоқдан ўтиб соҳил томонга йўл олди. Тупроқнинг тобора туси оқариб, қуриб бормокда эди.
Тез орада уйлар ҳам орқада қолди, у ер-бу ердагина бир неча қарагай қаққайиб турарди. Заранг ер аста-секин товонга ботадиган майда қумга айланди. У ер-бу ерда ковжираган гиёҳлар оролчадек қорайиб турар, худди бу ерга янглишиб келиб қолгандек мўъжазгина мажмағил бақлажон пайкалчалари кўриниб қолар эди. Аммо теварак-атрофда қилт этган жон асари йўқ. Олд томонда денгиз бўлса керакки, у ўша тарафга қараб кетмоқда эди.
Ниҳоят, йўловчи тўхтади. Атрофга аланглаб курткасининг енги билан юзидаги терни артди. Қутини бамайлихотир очиб, бир даста чўп олди. Уларни бирлаштирган эди, ҳашарот тутадиган матрабча ҳосил бўлди. Йўлида учраган сийрак гиёҳларни четга сурганча яна олдинга қараб кета бошлади. Қумдан денгиз ҳиди анқирди.
Вақт ўтиб борар, денгиз эса ҳамон кўринмас эди. Бу паст-баланд жой эҳтимол, олдинда нималар борлигини кўришга йўл қўймасди-ю, аммо манзара бир хил эди. Тўсатдан унинг кўз ўнгида қишлоқ намоён бўлди. Бу одатдагидек қашшоқ бир қишлоқ эди: ўт ўчириш ҳавозасининг атрофини чоғроқ-чоғроқ тошлар билан бостирилган тўсинли томлар қуршаган эди. Бир неча уйнинг томи қора черепица билан, баъзилари эса ҳатто қизил рангга бўялган тунука билан ёпилган эди. Қишлоқдаги бирдан-бир чорраҳанинг муюлишида турган тунука томли уй, афтидан, балиқчилар артелининг бошқармаси бўлса керак.
Қишлоқнинг нарёғи денгиз ва қум тепаликлар. Аммо нима учундир қишлоқ жуда ҳам ёйилиб кетган. Унинг атрофида бир қанча ҳосилдор экин майдонлар, қолгани оқиш қумлоқ ер. Кичик-кичик ерёнғоқ ва картошка пайкаллари кўриниб турар, денгиз ҳиди қорамол шиптири билан омухта бўлиб кетган эди. Қум ва тупроқ билан цементлангандек заранг йўлнинг четида чақилган оппоқ чиганоқлар тоғ-тоғ бўлиб уюлиб ётарди. Бу одам йўлдан ўтиб бораркан, артель бошқармаси олдидаги очиқ ялангликда ўйнаётган болалар ҳам, тўр ямаётган чоллар ҳам, қишлоқдаги бирдан бир резавор дўконининг олдида уймалашаётган сочи тўзғиган хотин-халажлар ҳам бир лаҳзагина жим бўлиб, унинг орқасидан таажжуб билан кузатиб қолар эди. Аммо йўловчи уларга сира ҳам эътибор бермасди. Уни қум тепалар билан ҳашаротларгина қизиқтирарди.
Аммо қишлоқнинг миқёсигина ғалати эмас экан. Йўл бирдан юқорига қараб кўтарилди. Бу ҳам мутлақо кутилмаган нарса эди. Башарти у денгизга олиб борса, табиийки, пастга қараб кетиши керак. Балки картадан қараётганида янглишгандир? У қаршисидан чикиб қолган қиздан суриштириб билмоқчи бўлди. Аммо қиз ер сузганча, унинг саволини эшитмагандек индамай ўтиб кетди. Майли, йўлда давом этади. Ҳар қалай, қумнинг туси ҳам, балиқ тутадиган тўрлар ҳам, тоғ-тоғ бўлиб уюлиб ётган чиғаноқлар ҳам – ҳаммаси денгизнинг яқинлигидан далолат бериб турибди. Хуллас, ташвишланишнинг ўрни йўқ.
Йўл табора тиккаланиб борар, теварак-атрофда қумдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Шуниси ғалатики, уйлар турган жой сира ҳам кўтарилмаган эди. Йўлнинг ўзигина юқорилаб борар, қишлок эса ҳамон пастликда қолиб кетмоқда эди. Йўқ, йўлгина эмас, у билан бирга уй оралиғидаги ерлар ҳам кўтарилиб борарди. Шунинг учун бутун қишлоқ юқорилаб кетаётгандек, уйларгина бир сатҳдаги текисликда қолаётгандек эди. Бу таассурот қум тепанинг чўққисига чиққан сари кучая борди, ҳадемай назарида бинолар қум ўртасида қазилган каттакон чуқурликда тургандек бўлиб кўринди. Ниҳоят, у кетаётган йўл билан уйларнинг ўрталаридаги ораликлар томлардан ҳам юқорилашиб кетди. Уйлар эса тобора қумга чўкиб борар эди.
Қиялик бирдан анчагина тикка бўлиб қолди. Энди у билан томларнинг оралиғи йигирма метрчадан нам эмасди. «У ерда қандай ҳаёт бўлиши мумкин?» – деб ўйлади йўловчи, чуқурликка сесканиб қараркан. Бирдан кутурган шамол эпкини йўловчини энтиктириб юборди, у чуқур лабидан шоша-пиша нарига кетди. Туйқусдан жуда пастликда кўпираётган, соҳил қумини ялаётган бўтана денгизни кўриб қолди. Йўловчи қум тепа чўққисида – худди кўзлаб келган манзилида турарди.
Қум тепанинг кучли шамол эсадиган денгизга қараган томони, одатдагидек, тик ва яйдоқ эди. Аммо қияроқ жойларда найча баргли гиёҳлар тўп-тўп бўлиб ниш уриб чиққан эди. У оркасига қараб қум тепа чўққисига яқинлашган сари чуқурлашиб бораётган баҳайбат ўралар худди ўртасидан кесилган болари уясини эслатиб, қишлоқ марказига бир неча зина тарзида тушиб борганини кўрди. Қишлоқ худди қум тепага ўрмалаб чиқиб келаётгандек эди. Балки қум тепа қишлоққа ўрмалаб чиқиб келаётгандир? Ҳар қалай, бу одам қишлоқни кўриб тажанг бўлар, ғижинар эди.
Хўш, хуллас, кўзлаган қум тепасига етиб келди, иши жойида. У сувдонидан қултумлаб сув ичиб, чуқур нафас олди, жуда соф туюлган ҳаво томоғини худди жилвир қоғоздек қириб ўтди.
Йўловчи ўз коллекциясини қумда яшайдиган ҳашаротлар билан бойитмоқчи эди.
Қумликдаги ҳашаротлар майда, ранги хира бўлади, аммо коллекция тузиш дардига дучор бўлган одамни қанотлари ранго-ранг капалаклар ёки ниначилар қизиқтирмайди. Бундай одамлар ўз коллекцияларини аллақандай экзотик намуналар билан безашга интилмайдилар, улар тартиблаштиришга ҳам унча қунт қилмайдилар. Хитой медицинасида қўлланиладиган дориворларни тайёрлаш учун керак бўладиган хомашёларни қидириш билан ҳам шуғулланмайдилар. Энтомологларнинг янги турларни топишдек ўзларига хос соддагина ва оддий эрмаклари бор. Бунга муваффақ бўлсанг, энтомология1 атласида янги топилган ҳашаротнинг узундан-узоқ лотинча илмий номи билан бир қаторда сенинг номинг ҳам пайдо бўлади, номинг унда абадул-абад қолса ҳам ажаб эмас. Модомики, сенинг номииг, ҳаттоки ҳашаротнинг номи билан боғлиқ бўлган ҳолда ҳам одамларнинг хотирасида узоқ вақтлар сақланиб қоларкан, демак, ҳаракатларинг беҳуда кетмабди.
Одатда кўз билан илғаб бўлмайдиган жуда кўп, турли-туман ҳашаротлар янгидан-янги кашфиётлар очиш имконини беради. Мана у ҳам қўш қанотлиларга, ҳатто одамлар жуда ёмон кўрадиган оддий хонаки пашшаларга кўп вақтини берди. Пашшаларнинг турлари ҳайрон қоларли даражада сон-саноқсиз. Барча энтемологларнинг фикрлари асосан бир йўналишда бўлганлиги учун улар, жумладан, Японияда топилган камдан-кам учрайдиган саккизинчи мутант деб аталувчи пашша билан биргаликда бу турларнинг кўпчилигини ўрганишни деярли тугаллаганлар. Чамаси, одамларнинг ҳаёти пашшаларнинг ҳаёти билан ғоятда чамбарчас боғланиб кетганлиги учун шундай бўлса керак.
Энг яхшиси, аввал диққатни мана шу муҳитга қаратиш. Балки турларининг кўплиги пашшаларнинг ўзларини шароитга мослаштира билишдек зўр салоҳиятлари туфайлидир. Бу кашфиётдан севиниб кетиб бир сакраб қўйди. Фикри унча чакки эмас. Пашшаларнинг бу қадар зўр кўника олиш салоҳияти бошқа ҳашаротлар яшай олмайдиган энг ноқулай шароитларда ҳам осонликча кўникиб кетавериш сабабларини очиб беради. Мана, чунончи, улар ҳатто умуман тирик жон чидолмайдиган саҳродаги ҳаётга ҳам мослашиб олишган…
Бу кашфиётдан сўнг, у қумликларга айниқса қизиқа бошлади. Тез орада ишнинг самараси ҳам кўрина қолди. Бир куни у уйи яқинидаги суви қурнган ариқ ўзанида қаттиқ қанотлилар тоифасига (Gicindela Japonica, Motschulsky) мансуб бўлган, испан пашшасини эслатувчи жажжигина сарғиш ҳашаротни кўриб қолди. Маълумки, испан, пашшаларининг ранги ҳар хил ва турли катта-кичикликда бўлади. Аммо олдинги оёқлари бир-бирлариникидан ғоят- да кам фарқ қилади. Уларни гуруҳларга бўлишда шу нарса муҳим аҳамиятга эга, чунки олдинги оёқларнинг шаклларидаги тафовут турлар орасидаги тафовутни билдиради. У кўриб қолган ҳашарот олдинги оёқларининг иккинчи бўғими дарҳақиқат диққатга сазовор хусусиятларга эга эди.
Испан пашшаси тоифасидан бўлган ҳашаротларнинг олдинги оёқлари одатда ингичка, қора ва ғоятда ҳаракатчан бўлади. Бу пашшанинг олдинги оёқлари эса ю-малоқ, йўғон, туси эса тўқ сариқ эди. Эҳтимолки, уларга кукун ёпишгандир. Балки ҳашаротнинг ҳаттоки кукун йиғиш учун махсус мосламаси ҳам бордир. Борди-ю, кўздан кечираётганида янглишмаган бўлса, муҳим кашфиёт очса ҳам ажаб емас.
Аммо, афсуски ўша ҳашаротни тутиб ололмади. У ғоятда ҳаяжонланган, пашша ҳам ғоятда ғалати бир тарзда учар эди. Пашша учиб кетди. Кейин: «Қани, ушлаб ол-чи» демасдангина қайтиб келди-да, унинг яқинлашишини кутди, аммо у яқинлашиши билан пашша яна учиб кетиб, кейин қайтиб келди-да, тағин кута бошлади. Пашша уни калана қилаётгандек, ўт-ўланлар орасига кириб ғойиб бўлди.
Шу тариқа у ўша олдинги оёқлари сарғиш испан пашшасининг асири бўлиб қолди.
Қумлоққа назари тушаркан, тусмоли тўғри эканлигига яна ҳам чуқурроқ қаноат ҳосил қилди. Ахир испан пашшаси – саҳрогагина хос бўлган ҳашарот-ку. Бир назарияга кўра, у пашшаларнинг одатдан ташқари бир тарзда учиши – майда махлуқларни инларидан авраб чиқариш учун қўллайдиган ҳийласи эмиш. Шу тариқа пашша эргаштириб кетган сичқонлар, калтакесаклар инларидан йироқлашиб саҳрога бориб қолиб, очлик ва толиқишдан ҳалок бўлар эмиш. Пашшаларнинг муддаоси шу бўлиб, ҳалок бўлган махлуқларни ер эмиш. Бу пашшаларнинг японча «хат ташувчи» деган латиф номи бўлиб, зотан, биринчи қарашда улар, нозик кўринсалар-да, аслида тишлари ўткир, ўзлари шу қадар қонхўр бўладиларки, ҳатто бир-бирларини еб қўядилар. Бу назариянинг тўғри ёки тўғри эмаслигидан қатъи назар, у шубҳасиз, испан пашшасининг сирли учишига маҳлиё бўлиб қолган эди.
Табиий, испан пашшасининг яшаши учун шароит яратиб берадиган қумга ҳам қизиқиши ортиб қолди. У қум ҳақидаги китобларни ўқишга киришди, ўқиган сайин бу нарсанинг қизиқ бир ҳодиса эканлигига тобора кўпроқ қаноат ҳосил қила бошлади. Чунончи, агар энциклопедиядаги қумга бағишланган мақолага мурожаат қилинса, қуйидагиларни ўқиш мумкин:
«Қум емирилган тоғ жинсларининг йиғиндисидир. Баъзан таркибида магнитли темир, каситерит, баъзан олтин ҳам учрайди. Диаметри 2 дан 1/16 мм гача бўлади».
Қандай аниқ таъбир. Қисқасини айтганда, қум емирилган тоғ жинсидан ҳосил бўлиб, майда тош билан тупроқ ўртасидаги бир нарсадир. Аммо қумни, ўртадаги бир нарса дейиш тўла-тўкис таъбирлаб берилди, деган гап эмас. Нима учун, бирлашишлари натижасида ер таркиб топадиган уч элемент – тош, қум ва тупроқдан, уч элементдан фақат қумгина алоҳида айрилган ҳолатда бўлиб, саҳролар ва қумликлар ҳосил қила олади? Агар у шунчаки бир ликдаги нарсанинг ўзи бўлса, яйдоқ қоялар билан тупроқли ерлар ўртасида бўладиган емирилишлар туфайли, уларнинг бир-бирларига қўшилишлари натижасида пайдо бўладиган сон-саноқсиз ўртача маҳсулотларни учратиш мумкин бўлар эди. Ҳолбуки, аслида аниқ уч турга эга бўлган жинсларгина мавжуддир: тош, қум, тупроқ. Шуниси ҳам таажжубланарлики, қум зарраларининг кўлами доимо қарийб бир хил – хоҳ бу Эносимо оролининг соҳилидаги қум бўлсин, хоҳ Гоби саҳросидаги қум бўлсин – у ўрта ҳисоб билан 1/18 мм га тенг бўлади, қум зарралари Гаусс жадвалидаги белгиларга яқин доиралар бўйлаб тарқалади.
Бир тадқиқотда тупроқнинг емирилиши жўн тарзда таъбирлаб берилган эди: енгил элементлар узоқ масофаларга қараб кетар экан. Аммо унда 1/8 мм га тенг қум зарралари ҳажмининг хусусиятлари мутлақо таъбирлаб берилмаган эди. Геология ҳақидаги бошқа бир асарда мутлақо аксинча таъбирланган эди:
«Сув оқимлари ҳам, ҳаво оқимлари ҳам гирдибод ҳосил қиладилар. Гирдибод тўлқинининг энг қисқа узунлиги саҳродаги қумнинг диаметрига тенг келади. Шу хусусият туфайли ердан қумгина оқим йўналишида ажралиб чиқади. Агар ердаги айрим таркибий қисмлар бир-бирлари билан заиф жипслашган бўлса, тош билан тупроқни олиб кетишга қодир бўлмаган заиф ел ҳам қумни ҳавога кўтариши мумкин. Сўнгра қум елнинг йўналишига қараб ерга қўнади. Қумнинг хусусиятларини, чамаси, аэродинамика фани нуқтаи назаридан қараш керак».
Юқорида келтирилган таъбирни давом эттирамиз: «…яъни, емирилган тоғ жинсларининг зарралари шундай бир кўламдаки, бу уларни ғоят ҳарактчан қилиб қўяди».
Модомики, ер юзида шамол билан сув оқимлари ҳамиша мавжуд экан, қумнинг ҳосил бўлиши муқаррардир. Токи шамоллар эсишда, дарёлар оқишда, денгизлар тўлқинланишда давом втар экан, ердан янгидан-янги қум уюмлари ажралиб чиқиб, худди жонли махлуқлардек турли томонга ёйилишда давом этади. Қум тиним билмайди. Сездирмасдан, аммо қатъият билан ерни забт этади ва емиради.
Бу абадий ҳаракатдаги қум манзараси уни мислсиз ҳаяжонлантирар ва тинчлик бермас эди. Одатий тасаввурдаги қумнинг унумсизлиги унинг қуруқлигидан эмас, ҳеч қандай жон эгаси бардош беролмайдиган тинимсиз харакатда эканлиги туфайлидир. Бу, кун сайин бир-бирига ёлишиб оладиган одамларнинг ҳазин ҳаётига жуда ўхшайди.
Ҳа, қум ҳаёт учун унча қулай эмас. Аммо турғунлик яшаш учун мутлақо бир зарур нарсами? Ахир бу расво рақобатларнинг ҳаммаси турғунликни қарор топтиришга интилиш туфайли юзага келмайдими? Агар турғунликдан воз кечиб, ўзингни қум ҳаракатининг ҳукмига топширсанг, рақобат ҳам барҳам ейди. Ахир аслида, саҳрода ҳам гулдар ўсиб, ҳашаротлар билан махлуқлар яшайди-ку. Булар ҳаммаси ўзларининг мослаша билиш салоҳиятлари туфайли рақобат доирасидан чиқиб кета олган тирик жон эгаларидир. Бамисоди, бунинг испан пашшаларига ўхшаб…
У қум ҳаракатини тасаввур қилар экан, кўзига алланима бало нарсалар кўриниб, ўзини шу чексиз-худудсиз оқимда кўрди.
3
Йўловчи бошини куйи солганча, қишлоқни худди истеҳком деворига ўхшаб ўраб турган ярим ойдек қум тепа сиртидан олдинга қараб кета бошлади. У йироқда нималар бўлаётганига деярли эътибор бермасди. Энтомолог учун ўз оёғи тагидаги уч метрча масофа доирасигагина диққат-эътиборини қаратиш муҳим. Энг асосий қоидалардан бири эса – қуёшга орқа ўгирмаслик. Агар қуёшга орқа ўгирсанг, соянг билан ҳашаротни чўчитиб қўйишинг мумкин. Шунинг учун ҳам ҳашарот овловчиларнинг пешаналари билан бурунлари офтобдан қоп-қора бўлиб кетади.
Йўловчи ҳеч ошиқмасдан аста-секин олға қараб бормоқда. Ҳар бир қадам ташлаганида ботинкаларига қум сачрарди. Теварак-атрофда, яккам-дуккам, бир озгина нам бўлса гуллашга тайёр гиёҳлардан бошқа ҳеч вақо йўқ эди. Борди-ю, бу ерда бирон учадиган ҳашарот пайдо бўлса, у ҳам одамнинг тер ҳидига келган, туси худди тошбақа косасининг рангига ўхшаш пашшалар бўларди. Аммо кўпинча худди шундай жойларда орзу амалга ошади. Лекин шуниси ҳам борки, испан пашшалари тўп-тўп бўлиб яшамайди, шундай ҳоллар ҳам бўладики, битта пашшанинг ўзи бир неча километр жойни эгаллайди. На чора, қидиришни қатъият билан давом эттириш керак.
Бирдан у тўхтади. Ўтлар орасида нимадир қимирлаб қолди. Ўргимчак экан. Унга бунинг кераги йўқ. Сигарета чекиш учун ўтирди. Денгиздан ҳамон шамол эсар, оппоқ асов тўлқинлар қум тепа этагига ёпишарди. Қум тепанинг
ғарбий учи пастлаб бориб йўқоладиган томонда, денгиз устида чоғроққина қоя қад кўтарган эди. Унинг устида қуёш нури худди даста-даста ўткир игналарга ўхшаб кетарди.
Гугурти ҳеч чақилмасди. Ўнтача гугурт чақди – биронтаси ҳам ёнмади. Ташлаган гугурт чўплари ёнидан секунд милининг тезлигида қумлар шувиллаб оқарди. У кичкина қум тўлқинини кўриб қолди, тўлқин тўпиғига етиб келиши билан ўрнидан турди. Шимининг почасидан қум тўкилди. Гупурган эди – оғзини худди биров қирғич билан қиргандек бўлди.
Бироқ бу ерда ҳашаротлар жуда озга ўхшайди-ку! Балки қумнинг ҳаракати тезлигидандир. Йўқ, ҳали умидсизликка тушишга эрта. Ахир назарияга амал қилинса, бу ерда ҳашаротлар бўлмаслиги мумкин эмас.
Қум тепа сирти анчагина текис бўлиб қолди, баъзи жойларда у денгиздан анча ичкарига чекинган эди. Қаршимда мени ўлжа кутмоқда, деган иштиёқ билан у қия ён бағирдан пастга туша бошлади. Баъзи жойларда қумни тўсиш учун ўрнатилган ғаров тўсиқларнинг қолдиқлари қаққайиб турар ва ундан бир оз қуйироқда дўнглик кўзга ташланарди. Одам, шамол худди машина билан ясагандек пухта нақш қилган жимжимадор қумдан юриб илгарилаб кетди. Бирдан кўз ўнгидаги ҳамма нарса ғойиб бўлиб, у ўзини чуқур ўра лабида кўрди.
Чуқур қинғир-қийшиқ, чўзинчоқ шаклда бўлиб, эни йигирма метрдан ортиқроқ келарди. Унинг қарши томондаги девори анчагина қия кўринар, йўловчи турган томондагиси эса деярли тик кесиб тушган эди. Чуқурнинг худди чинни коса четидек силлиқ ва сирғанчиқ, дўппайган лабида оёқ сирғанарди. У учуримнинг лабига бир оёғини тираб, эҳтиётлик билан пастга қаради. Шундагина, гарчанд атроф ҳали ёп-ёруғ бўлса-да, кеч кириб келаётганини пайқади.
Чуқурнинг қаърида ҳувиллаб бир кулба турарди. Томнинг бир чети чуқурнинг қия қум деворига келиб ёпишган. «Худди устрицанинг чиғаноғига ўхшайди, – деб ўйлади у. – Нима бўлганда ҳам қумга қарши туролмайсан…»
Энди фотоаппаратини ишга солаётган ҳам эдики, оёғи остидаги қум шувиллаганча пастга қараб жила бошлади. У жон ҳолатда оёғини тортиб олди, аммо қум яна анчагача шувиллаб оқиб турди. Қумнинг мувозанати қандай беқарор! Ҳаяжондан нафаси тиқилганча у жиққа ҳўл кафтини шимига артди.
Орқасида кимдир йўталди. Қараса, бир чол пайдо бўлиб қолибди, важоҳатига қараганда қишлоқдан келган балиқчига ўхшайди. Аввал фотоаппаратга, кейин эса чуқурга қараб пишиқ мағиз юзини тириштирганча илжайди. Қон қуйилган кўзларининг жиягини шапоқ босган эди.
– Ҳа, тафтишми?
Овозини ел учириб кетди, овози худди кўчирма приёмникдан чиқаётгандек ширасиз, ғўнғиллаб эшитилар эди. Аммо сўзлари дона-дона, тушуниб олиш қийин эмас эди.
– Тафтиш? – Йўловчи шоша-пиша объективна кафти билан тўсиб, чолнинг диққатини тортиш учун иккинчи қўли билан матрабчани тузата бошлади. – Нима демоқчи эдингиз? Мен тушунолмадим… Мен, сизга айтсам, ҳашаротлардан коллекция тузаман. Ҳунарим – худди шундан қумликларда яшайдиган ҳашаротлардан коллекция тузиш.
– Нима, нима? – Чол ҳеч нарса тушунмагандек эди.
– Ҳа-ша-рот-лар-дан кол-лек-ция ту-за-ман! – деб такрорлади одам баланд овоз билан. – Ҳа-ша-рот-лар-дан, тушундингизми, ҳа-ша-рот-лар-дан! Мен уларни тутаман.
– Ҳашаротларними? – Чол сира ҳам ишонгиси келмай, юзини ўгирди-да, тупурди. Ёки, тўғрироғи, лабида сўлаги осилиб қолди. Шамолда сўлак худди узун ипдек чўзилиб кетди. Нега бунчалик безовта бўлаётган экан?
– Бу районда биронта текшириш ўтказиляптими?
– Ҳа йўқ, агар сиз текширувчилардан бўлмасангиз кўнглингизга келган ишни қилаверинг, менга барибир.
– Йўқ, йўқ, мен инспекциядан эмасман.
Чол ҳатто бош ҳам қимирлатмай унга орқасини ўгирди-да, похол кавушининг тумшуғи билан қумни сурганча аста-секин тепаликдан кета бошлади.
Эллик метрча нарироқда, эҳтимолки, чолни кутиб бўлса керак, бир хил кийинган учта эркак қимир этмай чўнқайиб ўтирарди. Улар қачон пайдо бўлишди экан? Улардан бирида дурбин бор шекилли, уни яккаш тиззасида ўннаб ўтирибди. Чол уларнинг олдига етиб борди. Тўрттовлари бир-бирларининг оёқлари остидаги қумни шахт билан сурганча нима ҳақдадир маслаҳатлаша бошлашди: ораларида қизғин баҳс кетаётгандек эди.
Йўловчи пашшасини қидиришни давом эттирмоқчи бўлиб турган эди ҳамки, яна ҳаллослаганича чол етиб келди.
– Шошманг, сиз ростдан ҳам префектурадан эмасмисиз?
– Префектурадан эмасмисиз?.. Йўғ-э, сиз янглишяпсиз.
Бас етар, деб ўйлади у ва хира чолга ташриф қоғозини кўрсатди. Чол лабларини пичирлатганча қоғозни узоқ ўқиди.
– Э, сиз мактабда муаллим экансиз…
– Биласизми, менинг префектурага ҳеч қандай алоқам йўқ.
– Ҳа, сиз муаллим экансиз…
Ниҳоят, пайқади шекилли, чол кўзларини сузиб, қоғозни ушлаганча ҳамроҳларининг олдига қайтиб борди. Ташриф қоғозидан улар қаноат ҳосил қилишди шекилли, ўринларидан туриб кетишди.
Чол яна қайтиб келди.
– Хўш, энди нима қилмоқчисиз?
– Ҳашаротларни қидираман.
– Ахир охирги автобусга кечикдингиз-ку.
– Тунаб қолсам, биронта жой топилмасмикан?
– Тунашгами? Бу қишлоқдами? – Чол яечукдир сесканиб кетди.
– Хўп, агар бу ерда топилмаса, қўшни қишлоққа бора қоларман.
– Борасизми?
– Мен, умуман бирон ёққа ошиқаётганим йўқ…
– Йўқ, йўқ, овора бўлиб нима қиласиз…– Чол бирдан сертавозе бўлиб, сўзамоллик билан давом этди: – Ўзингиз кўриб турибсиз, қашшоқ бир қишлоқ, биронта ҳам тузуккина бошпана йўқ, аммо қарши бўлмасангиз мен кўмаклашардим, бир оғиз айтиб қўйишим мумкин.
Унинг нияти бузуққа ўхшамайди. Улар бир нарсадан хавотир олаётган бўлсалар керак, эҳтимол префектура бошлиғини кутишаётгандир, у келиб тафтиш ўтказса керак. Энди кўнгиллари жойига тушди шекилли, оддий балиқчилардек муомала қила бошлашди.
– Ғоятда миннатдор бўлардим. Сизни қуруқ қўймайман, албатта. Мен умуман мана шунақа деҳқонча уйларда қўнишни яхши кўраман.
4
Қуёш ботиб, шамол бир оз сусайди. Йўловчи тепаликда шамол қумга нақш этган жимжималарни кўз илғаш мумкин бўлган айланиб юрди.
Ўлжалар умуман унча кўп эмас.
Чирилдоқ билан тўғри қанотлилар тоифасидан бўлган оқбурут тезгизак.
Булоқчилар ва яна бир ҳашарот – номини аниқ билмас эди, аммо бу ҳам булоқчиларнинг бир тури бўлиши керак.
Ўзи қидириб чиққан қаттиқ қанотлилардан – фақат узун тумшуқли ва узун оёқ искабтопарлар.
Сафаридан кўзлаган бирдан-бир мақсади, пашша тутиш эди. Аммо у тоифадан биронта ҳам нусха учрамадп. Балки эртага қўлга киритадиган ўлжалари қувонч бағишлар…
Чарчаганидан кўз ўнгида аллақандай хира шуълалар жимирларди. Бирдан беихтиёр тўхтаб, қоп-қоронғи қум тепа сиртига тикила бошлади. Турган гапки, қимирлаган жон асари кўзига испан пашшаси бўлиб кўринарди.
Чол уни ваъдасига кўра артель бошқармаси олдида кутиб турган экан.
– Кечирасиз-да мени…
– Бе, нима деяпсиз. Сизга ёқса бўлгани… Бошқармадагилар, афтидан, нима ҳақдадир маслаҳатлашишмоқда эди. Тўрттами, бештами киши доира қуриб ўтирар, кулги эшитилар эди. Эшик тепасида: «Ватанни севсанг, садоқатли бўл!» деган сўзлар ёзилган каттакон лавҳа осилиб турарди. Чол уларга нимадир деб тўнғиллаган эди, кулги бирдан тўхтади. У истар-истамас олдинга қараб юрди, йўловчи унинг орқасидан эргашди. Қуюқлашиб бораётган қоронғиликда чиғаноқ йўл оппоқ оқариб турарди.
Улар ниҳоят, тепага яқин чуқурлардан бири олдига етиб келишди. Қишлоқ шу ерга келиб тугарди.
Икковлари пастга олиб тушадиган ўнгдаги энсизгина сўқмоққа қараб бурилишди. Бир оз юришди, кейин чол қоронғиликда ғойиб бўлиб, чапак чалди-да, баланд овоз билан қичқирди:
– Ҳой, кампир, қаёқдасан?
Пастда, худди оёқларининг тагида, қоронғи зулмачда фонарь пайдо бўлиб:
– Ҳозир, ҳозир… Нарвон қопларнинг олдида, – деган овоз эшитилди.
Дарҳақиқат, бундай тик тепаликдан нарвонсиз тушишинг маҳол. Пастдагига ўхшаган уйдан учтасининг бўйига баравар келади; у ерга ҳатто нарвон билан тушиб боришинг ҳам анча қийин. Ён бағир анча тик экан, ҳали кундуз куни, ҳозир аниқ эсида, анчагина қийин кўринган эди. Нарвонга ҳам ишониб бўлмайди, ҳар хил арқонлардан қуралган, борди-ю, мувозанатингни йўқотиб қўйсанг, ўртасидан тугун тушиб, чигаллашиб қолади. Қамоққа тушасан-қўясан.
– Ҳеч нарсадан ташвишланманг, дамингизни олинг… Чол пастга тушмади, тепада бир оз турди-да, кетди. Йўловчи бошдан-оёқ қумга беланган эди, назарида бирдан болалик вақтига қайтиб қолгандек бўлди. Уни фонарь билан кутиб олган хотинни кампир деб аташган, у ҳам кекса бир хотинни кўраман, деб ўйлаган эди, аёл эса ҳали ёш, ўттизларга борган, ўрта бўйли, ёқимтойгина жувон экан. Хотин упа қўйса керак, унинг юзи денгиз бўйида яшайдиган аёлларнинг юзларига нисбатан оқ эди. Умуман хушнудлик билан, самимий кутиб олгани учун хотиндан миннатдор эди.
Шуниси ҳам борки, агар хушнудлик билан кутиб олмаса, у ўлақолса ҳам бу кулбанинг остонасидан ичкарига ҳатлаб кирмасди. Мени лақиллатишяпти, деб ўйлаб, дарров қочиб қолиши ҳам мумкин эди. Деворларидаги сувоқлари кўчиб кетган, фусума1 ўрнига бўйра тутилган; томга тираб қўйилган устунлар қийшайиб қолган; ҳамма деразалар тахтакачлаб ташланган; ерга тўшалган похол бўйралар тўкилай-тўкилай деб турибди, оёғинг тегиши билан худди ҳўл нарсани босгандагидек товуш чиқади. Устига-устак қотиб қолган қумнинг бадбўй ҳиди анқийди.
Лекин ҳамма нарса ҳам кайфиятга боғлиқ. У хотиннинг сермулозаматлигига маҳлиё бўлиб қолди. Майли, бу, нақа нарса кишининг умрида бир марта юз беради, дерди у ўзича. Омади келиб биронта қизиқ ҳашаротни учратиб қолар. Ҳар қалай, бундай муҳитда ҳашаротлар ўйнаб-ўйнаб кун кўради.
Тахминлари тўғри чиқди. Хотиннинг таклифи билан ер ўчоқнинг олдига энди ўтирган ҳам эдики, атрофида худди ёмғир томчилаётгандек сас эшитилди. Бу ғужғон ўйнаётган бургалар эди. Бунақа нарсалардан у қўрқмайди. Энтомолог бундай кутилмаган ҳодисаларга нисбатан ҳамиша шай туради. Фақат кийимнинг ичига ДДТ сепиш, ётишдан олдин баданга ҳам ҳашаротларга қарши мой суртиш керак.
– Мен овқат пишириб келаман, шунинг учун ҳозирча…– хотин энгашиб чироқни олди,– бир оз қоронғида сабр қилиб ўтира турасиз-да.
– Хўш, чироғинг биттами?
– Ҳа, афсуски…
Хотин гуноҳкорона жилмайди, чап юзида кулгич пайдо бўлди. Агар кўзига эътибор берилмаса, юзи жуда кўхлик экан, деб ўйлади эркак. Балки бундай боқиши кўзларининг оғриғидандир. Яллиғлаган мижжаларини ҳатто упа ҳам яширолмабди. Ётар олдида кўзига дори томизиб қўйишни унутмасин…
– Аммо мен, овқатдан олдин чўмилиб олсам, деган эдим.
– Чўмилиб олсам дейсизми?..
– Нима, бунинг иложи йўқми?
– Афсус, индингача кутишга тўғри келади.
– Индингача? Ахир индингача бу ерда турмайманку, – беихтиёр шарақлаб кулиб юборди эркак.
– Наҳотки?..
Хотин ўгирилиб олди, унинг елкалари уча бошлади. Хафа бўлди шекилли. Бу қишлоқилар орият учун ҳам сирларини яширмайдилар. Эркак ўнғайсизланиб, лабларини қимтиди.
– Хўш, чўмиладиган жой бўлмаса, устимдан бир сув қуйиб олсам ҳам бўлади. Бўлмаса, ҳамма ёғим қум…
– Сув, кечирасиз-да энди, бир челаккина қолган. Бу ердан қудуқ жуда узоқ…
Хотиннинг важоҳати қандай ҳазин. Майли, энди индамайди. Тез кунда бу ерда чўмилишдан ҳеч қандай маъно йўқлигига қаноат ҳосил қилса керак ўзи ҳам.
Хотин унга қайнатилган балиқ билан моллюскалардан пиширилган шўрва олиб келди. Умуман, денгиз соҳилининг овқати, унча чакки эмас. Овқат ейишга киришиши билан хотин каттакон қоғоз соявон очиб, боши устида ушлаб турди.
– Бунинг нима кераги бор? Маҳаллий одатлардан бўлса керак?
– Шундай қилмаса овқатга қум тушади.
– Нима учун? – Эркак таажжуб билан шифтга қаради, аммо у ерда ҳеч қандай туйнук, тирқиш йўқдек эди.
– Қум, биласизми…– хотин ҳам шифтга қаради, – у ҳамма ёқдан учиб келади.... Бир кун супурмасанг уч энли бўлиб қолади.
– Балки том тешилгандир.
– Йўқ, том янгилигида ҳам бу ёққа қум кириб келаверарди. Шу қумдан даҳшатли нарса йўқ. У ёғочхўрдан ҳам ёмон.
– Ёғочхўр?
– Дарахтларни илма-тешик қиладиган бир қўнғиз бор.
– Қир чумоли бўлса керак-да?
– Йўқ, булари жуда қаттиқ бўлишади.
– Ҳа-а-а, ёғоч тешар қўнғиз экан.
– Ёғоч тешар қўнғиз?
– Қизғиш, мўйловдор бўлади. Ўшаларни айтяпсанми?
– Йўқ, йўқ, булар худди шоли донасидек келади, туслари ҳам қўнғир.
– Э, шунақа дегин. Бўлмаса у камалак қўнғиз экан.
– Агар бепарволик қилиб, қараб турилмаса, ҳов анавига ўхшаган тўсинни сал кунда чиритиб туширади.
– Нима, камалак қўнғизми?
– Йўқ, қум.
– Нима учун?
– У ҳамма нарсадан ўтиб киради. Шамол терс томондан эсганда томнинг таги қумга тўлади, агар тозалаб турилмаса, сал вақт ичида шунақа кўпайиб кетадики, шифтнинг ёғочлари кўтаролмай қолади.
– Ҳа, томнинг тагига қум тўлиб қолиши ярамайди… Қум тўсинни чиритади деяпсан, шу гапинг ғалатироқ эмасми?
– Нега энди, чиритади-да.
– Ахир қумнинг хусусияти унинг жуда қуруқ бўлишида-ку.
– Барибир чиритиб юборади… Мана, чунончи, янгигина гэтани1 қўйиб қўйинг-да, қумини қоқманг – ярим ойдан кейин ундан асар ҳам қолмайди.
– Сабабини тушунолмадим.
– Ёғоч чирийди. У билан бирга қум ҳам чирийди… Қум босган уйнинг шифтидаги тахталарини қазиб олиб кўрингчи. У ер шундай сергўнг бўладики, бемалол бодринг экаверишингиз мумкин.
– Беҳуда гап! – нафрат билан юзларини буриштирди эркак. Назарида қум ҳақидаги тасаввурини хотин ўэ нодонлиги билан оёқ ости қилаётгандек бўлди. – Менинг ҳам қум важига унча-мунча ақлим етади… Биласизми, худди шу қум йил-ўн икки ой ҳаракатда бўлади… Унинг ҳаёти ҳаракатдан иборат… Бирон жойда тўхтаб туролмайди. Хоҳ сувда бўлсин, хоҳ ҳавода бўлсин – ўз-ўзича ҳаракатда бўлади. Шунинг учун ҳам оддий жонли махлуқлар қумда ҳаёт кечира олмайдилар… Бу чиришга сабабчи бўладиган бактерияларга ҳам алоқадор. Қумни озодагарчиликнинг тимсоли деб аташ мумкин, лекин у чиришнинг олдини олиш учун хизмат қилса ҳам ажаб эмас, уни чиритади, деб айтиш тутуриқсиз бир гап.. Сен бўлсанг, у ўзи ҳам чирийди, дейсан; қум мутлақо ажабтовур бир минерал.
Хотин гарангсиганча индамай турарди. У ҳамон кўтариб турган соявон остида ўгирган эркак овқатни апир-шапир еб тугатмоқда, ортиқ чурқ этмас эди. Соявонни шу қадар қум босган эдики, унда ҳатто бармоқ билан ёзиш мумкин эди.
Расво бир намхушлик. Йўқ, қум намхуш эмас, баданни нам босган. Том тепасида шамол увилларди. Сигарета олиш учун чўнтагига қўл солганди, қум тўлиб қолибди. Ҳали чекмасдан туриб оғзи тахир бўлиб кетди.
Цианли калий солинган банкадаги ҳашаротларни олса тузук экан. Қуриб қолмасдан уларни ақалли тўғнағич қадаб оёқларини ростлаб қўяди. Хотиннинг уй олдидаги бостирмада идиш юваётгани эшитилмоқда. Бу ерда ундан бошқа ҳеч ким яшамайди шекилли.
Хотин қайтиб кириб, индамай хона бурчагига жой сола бошлади. Агар эркак бу ерда ётса, кечаси хотин қаерда ётар экан? Албатта буйранинг нарёғидаги юқори хонада-да. Бошқа хона йўқ шекилли. Ғалати иш бўляпти-ку. Меҳмонни ташқарига чиқадиган йўл устидаги хонага ётқизса-да, ўзи тўрдаги хонада ётса. Аммо уерда ўрнидан туролмайдиган, оғир касалга чалинган бемор ётгандир балки?.. Ҳа, шундай бўлса керак. Ҳар қалай, шундай деб ўйлаш табиийроқ бўларди. Аввал бошлаб, ёлғиз хотин биринчи дуч келган ўткинчига шу қадар хушмулозамат бўлиши амри маҳол.
– Бу ерда яна бошқа бирон одам борми?..
– Бирон бошқа одам дейсизми?..
– Оилангдан…
– Ҳеч ким йўқ, ёлғизман. – Хотин унинг фикрларини уқиб олгандек, ийманганча кулиб қўйди. – Қумнинг касофатидан ҳамма нарса жиққа ҳўл, ҳатто кўрпа ҳам…
– Эринг-чи? Ўтган йили тўфонда… – Хотин солиб қўйилган ўринни яккаш текислаб тузатар – хуллас, мутлақо кераксиз иш билан шуғулланар эди. – Биз томонда тўфон жуда даҳшатли бўлади. Қум устимизга худди шалоладек гулдурос билан отилиб тушади. Кўз очиб-юмгунингча қарабсанки, бир кечада бир-икки дзё ёғиб қолади.
– Ахир икки дзё – олти метр деган гап-ку…
– Бундай пайтда қумни қанча қазиб тозалаганинг билан унга барибир бас келиб бўлмайди. Шундай қилиб эрим бирдан: «Товуқхонамизни босиб қолади», деди-ю қизимиз билан, – ўрта мактабга қатнайдиган бўлиб қолган эди. Уйдан отилиб чиқиб кетди. Мен чиқолмадим – нуқул эрим омон қолса, дердим… Ниҳоят, тонг оқара бошлаши билан, шамол тиниб, ташқарига чиқдим. Товуқхонамиздан асар ҳам қолмабди. Уларни ҳам тополмадим…
– Қум босиб қолибдими?
– Ҳа, мутлақо.
– Жуда ёмон… хунук иш бўлган экан. Қум шундай қилибди-я. Қандай хунук..
Чироқ бирдан липиллай бошлади.
– Яна қум.
Хотин эмаклаганча қўлини чўзди-да, кула-кула пиликни ушлади. Чироқ бирдан пориллаб ёна бошлади. Ўша холатда турганча у чироққа тикилиб қарар, чеҳрасида намойишкорона табассум акс этар эди. Афтидан, юзидаги кулгичини кўрсатиш учун жўрттага шундай қилаётган бўлса керак. Эркак беихтиёр сергакланди. Хотин унга ғоят беҳаёдек бўлиб кўринди – ахир ҳозиргина яқин кишиларининг ҳалок бўлганини гапириб ўтирган эди-я.
– Ҳой, бу ёққа қара, биз яна бир киши учун белкурак билан бидонлар олиб келдик.
Узоқдан, эҳтимолки карнай орқали келаётган аниқ овоз, икки ўртадаги ноқулайликка барҳам берди. Кейин пастга қараб отилган темир-терсак буюмларнинг тарақтуруғи эшитилди. Хотин жавоб бериш учун ўрнидан турди.
Эркакнинг ғаши келиб ғижинди: бундан яшириқча бир балолар бўлаётган эди.
– Нима гап ўзи? Демак, бу ерда яна бошқа одам бор экан-да!
– Қўйинг, илтимос қиламан… – Хотин худди биров қитиқлаётгандек ғужанак бўлиб олди.
– Аммо ҳозиргина аллаким: «Яна бир киши учун», деди-ку.
– Ха-а-а. Улар… улар сизни айтишяпти.
– Меними?.. Белкуракни нима қиламан?..
– Ҳечқиси йўқ, ҳечқиси йўқ, эътибор берманг… Яккаш худа-беҳудага суқилишгани суқилишган.
– Балки янглишишгандир?
Бироқ хотин жавоб бермай, ерга чўккалаб ўтирди.
– Сизга ҳали чироқ керакми?
– Унча ҳожати йўқ…Ўзингга у ерда керак бўлар.
– Йўқ, қоронғида ишлашга ўрганиб кетганман.
Хотин далада ишлаганда кийиладиган похол қалпоқни кийиб қоронғиликда ғойиб бўлди.
Эркак яна сигарета чекди. Атрофида алланима балолар бўляпти, ўрнидан туриб, бўйранинг орқасига қаради. У ёқда дарҳақиқат хона бор экан, аммо бўм-бўш. Уй ўртасида девор тирқишидан сизиб кирган бир уюм қум дўппайиб турарди. Эркак анг-танг бўлганча серрайиб қолди… Уй ичини, панжаси ҳамма ерга етадиган тиним билмас қум ярмигача кемириб қўйибди… Урта ҳисоб билан 1/8 мм диаметр ҳажмидан бошқа ўз шаклига эга бўлмаган ўша қум. Шакл-шамойили йўқ бу омонсиз кучга нисбатан ҳеч нарса қарши туролмайди… Эҳтимолки, бутун куч-қудрати шакл-шамойилининг йўқлигидадир…
Бироқ эркак дарҳол сергакланди. Ия, бу хонадан фойдаланиб бўлмаса, хотин қаерда ётаркин? Мана ҳозир ҳам тахта деворнинг нарёғида у ёқдан-бу ёққа бориб келяпти. Эркак қўл соатининг миллари саккиздан икки минут ошганини кўрсатиб турибди. Шундай бемаҳалда у ерда изғишдан муддаоси нима экан?
Эркак сув қидириб ерга тушди. Сув бакнинг таггинасида қолган, юзида занг сузиб юрар эди. Оғзингда қум ғижирлаганидан кўра шундай сув ичганинг ҳам афзал. Қолган сув билан юз-қўлини чайди, бўйнини ювди, бирдан тетиклашиб қолди. Ерни юзалаб салқин ел эсарди. Ташқарида унга бардош бериш осон бўлса керак. Қум босиб қолган эшикни аранг очиб, ташқарига чиқди. Йўл томондан эсаётган шамол дарҳақиқат хийлагина сарин эди. У қулоғига пикапнинг тарақ-туруғини олиб келди. Диққат билан қулоқ солинса, одамларнинг овозларини ҳам илғаб олиш мумкин. Эҳтимол, назарида шундай туюлаётгандиру, аммо кундузгидан кўра ғала-ғовурроц эди. Ё бу денгиз шовқинимикан? Осмонда юлдузлар чарақларди.
Чироқ ёруғи тушиши билан хотин орқасига ўгирилди. У белкуракни чаққонлик билан ишлатиб, катта керосин бидонларига қум тўлдирмоқда эди. Орқасида қаққайганча қора қум девори қад кўтариб турарди. Тахминан худди шу ернинг устида эркак кундуз куни ҳашарот ушлаган эди. Хотин бидонларни тўлдириб, даст кўтарди-да, девор томонга олиб кета бошлади. Унинг олдидан ўтар экан, кўзларини ердан узиб, бўғиқ овоз билан: «Қум…», деди. Хотин бидонларни чуқурга олиб тушадиган сўқмоқдан осилиб турган арқон нарвон тагига бўшатди. Қўли билан юзидаги терни сидирди. У ташиб қўйган қум анчагина уйилиб долган эди.
– Қум тозалаяпсанми?
– Қанча тозалаганинг билан сира соб бўлмайди.
Олдидан бидонларни олиб ўтаётиб хотин худди қитиқламоқчи бўлгандек бўш қўли билан унинг биқинига енгилгина туртиб қўйди. У жон ҳолатда четга сакрар экан, чироқни тушириб юборишига сал қолди. Чироқни ушлаганича тураверсинми ёки ерга қўйиб, шунга яраша жавоб қилсинми? Нима қилишини билмай тараддудланиб қолди. Ниҳоят, эркак ҳар қалай, мен қулай бир вазиятдаман, деган қарорга келди. Чеҳрасига маъносини ўзи ҳам тушунмайдиган тиржайганнамо бир қиёфа бериб, қўлида чироқни ушлаганча алпон-талпон юриб, хотин томон яқинлаша бошлади. Етиб борганида, хотиннинг сояси қум деворини бутунлай қоплади.
– Кераги йўқ, – деди хотин ҳарсиллаганча, орқасига ўгирилмай. – Қумни тортиб олиш учун сават туширишгунча яна олти бидон ташиб қўйишим керак.
Эркакнинг қошлари чимирилди. Зўрма-зўраки тетик кайфиятини жўрттага бузганлари учун ҳатто ғаши ҳам келди. Аммо ихтиёридан ташқари томирларига бир нарса отилиб киргандек бўлди. Баданига ёпишган қум қон томирларига кириб бориб ичдан шахтини сўндиргандек эди.
– Сенга бир оз қарашсаммикан?
– Йўғ-э… Сизни биринчи куниёқ ишлатишим уят бўлади-ку, ҳатто озроқ бўлса ҳам.
– Биринчи куни?.. Яна ўша гап… Мен бу ерда бир кечагина тунайман!
– Шунақами?
– Ҳа, албатта, ахир мактабда ишлайман-ку… Куракни бер, бер куракни!
– Сизнинг курагингиз ҳов анави ерда, қўя қолсангиз бўларди дейман-да…
Дарҳақиқат, уйга кираверишдаги бостирма тагида белкурак билан банд ўтказилган иккита керосин солинадиган бидон турарди. Юкоридан; «Яна бир киши учун», деб бақириб ташлаганлари худди шулар бўлса керак. Ҳаммаси ғоятда пухталик билан шай қилиб қўйилган. Назарида улар унинг муддаосини сезишгандек туюлди. Аммо ўша вақтда ишлагиси келиб қолишини ўзи ҳам билмас эди-да! Ҳар қалай, бунақа ишлар одамнинг қадрини ерга уради, деб ўйлади-да, таъби тирриқ бўлди. Белкуракнинг йўғон, ғадир-будур сопи кўп ишлатилаверганидан қорайиб кетган – хуллас, қўлига олгиси келмай қолди.
– Вой, саватлар қўшнимизникига келиб қолди! – деб хитоб қилди хотин унинг тараддудда турганини сезмагандек. Хотиннинг овози хушчақчақ, самимий, илгаригидан мутлақо бошқача эди. Одамларнинг узоқдан эшитилаётган ғала-ғовур садолари энди яцингинадан кела бошлади. Бир маромдаги хитоблар устма-уст янграр, баъзан эса улар шивир-шивир ва бўғиқ кулги билан бўлиниб турар эди. Меҳнат мароми бирдан эркакни ҳам тетиклаштириб юборди. Бу жўнгина кичик оламда бир кечагина тунаб кетмоқчи бўлган меҳмоннинг қўлига белкурак олишини ўзлари учун унча иснод деб билмасалар керак. Тўғрироғи, унинг иккиланишлари юқоридагиларга ғалатироқ кўринар балки. Чироқ қулаб кетмаслиги учун, пошнаси билан қумни ўйиб чуқур қилди-да, уни ўрнаштириб қўйди.
– Хоҳлаган ердан қазиш мумкиндир қазилса бўлди-да, шундайми?
– Йўқ, хоҳлаган ердан қазиш керак эмас…
– Хўп, манави ерни қазисам бўладими?
– Бу ердан қазисангиз бўлади, аммо деворнинг тагидан қазиманг.
– Бутун қишлоқ бўйлаб қум шу вақтда чиқариб ташланадими?
– Ҳа. Кечаси қум нам бўлади. Қазиш енгил кўчади… Қум қуруқ бўлган пайтда, – хотин юқорига қаради, – қайси дақиқада қайси ери ўпирилиб тушишини билмай турасан.
Дарҳақиқат учуримнинг қоқ лабида худди қор уюмига ўхшаб ҳўл қум дўппайиб чиқиб турарди.
– Ахир бу хавфли-ку!
– Бе, ҳечқисн йўқ, – деб қўйди истиғноли кулиб хотин. – Уни қаранг, туман кўтариляпти.
– Туман?..
Улар суҳбат билан бўлиб, осмон тўла юлдузлар сийраклашиб, аста-секин гойиб бўла бошлаганини сезмай қолишибди. Осмон билан қум девор туташган уфқда аллақандай хира парда ғужғон ўйнамоқда эди.
– Бунинг сабаби шуки, қум туманни сингдириб олади.., Шўр қум туманни сингдириб олса, худди крахмалга ўхшаб зич бўлиб қолади.
– Наҳотки…
– Рост, рост. Ҳозиргина тўлқин бўлиб ўтган денгиз соҳили ҳам шунақа бўлади – ундан бемалол танк юриб ўтади.
– Ана холос!..
– Гапимга ишонаверинг… Шу сабабдан ҳам анави чиқиб турган қум уюми катталашиб қолади. Терс томондан шамол эсган кунлари бўлса, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, у худди қўзиқорин қалпоғидек осилиб туради… Кундуз куни қум қурғаб, қанча чиқиб турган бўлса, ҳаммаси пастга ўпирилиб тушади. Агар у қалтис жойга келиб тушса – хўш, томни кўтариб турган устунлар ингичка ёинки яна бирон бошқа сабаб бўлса унда иш тамом.
Бу хотиннинг савияси ғоятда паст. Аммо ўз ҳаёти доирасига кириши билан шу заҳотиёқ завқ-шавқи ошиб кетади. Ана шу томондан қўйнига қўл солиб кўрса бўлади шекилли. Рост, бу эркакка унча хуш келмаса-да, аммо хотиннинг сўзлари унинг қалбида, дағал коржома яшириб турган шу аёл вужудини ҳис қилиш истагини уйғотди.
Эркак кемтик куракни жон-жаҳди билан пешма-пеш қумга ботира бошлади.
6
Эркак керосин бидонни иккинчи марта олиб борганда одамларнинг овозлари эшитилиб, юқоридаги йўлда фонарь лопиллади.
Хотин ҳаттоки малол келиши мумкин бўлган бир оҳангда шундай деди:
– Саватлар келиб қолди! Бу ер бўлди, энди бориб менга қарашинг!
Эркак юқоридаги, нарвон олдидаги қумли қопларнинг вазифасини эндигина тушунди. Саватларни тушириб чиқараётганда нарвон шу қопларга тираларди. Ҳар бир саватни тўрт киши тушириб, тортиб олар, афтидан, бундай тўдалар икки ё учта бўлиши керак эди. Эркакнинг пайқашича булар ёшлар бўлиб, эпчиллик билан тез ишламоқда едилар. Бир тўданинг савати тўлатилгунча, иккинчи сават навбат кутиб турарди. Олти мартанинг ўзидаёқ чуқурдаги бир ғарам қумдан асар қолмади.
– Ажойиб йигитлар экан, ўт-олов-а?
Эркак кўйлагининг енги билан терини артар, овози ҳам хушнуд эди. Бераётган ёрдами учун ҳазиллашиб бўлса ҳам раҳмат айтмаган йигитларга нисбатан эркакнинг ҳурмати ошиб қолди.
– Ҳа, бизда «Ватанни севсанг, садоқатли бўл», деган қоидага қаттиқ амал қилинади.
– У қанақа садоқат экан?
– Ўзинг яшаб турган жойга муҳаббат-да.
– Бу жуда соз!
Эркак кулиб қўйди. Унга қўшилиб хотин ҳам кулди. Аммо нима учун кулаётганини ўзи ҳам билмас эди.
Узоқдан жўнаб кетаётган пикапнинг тарақ-туруғи эшитилди.
– Хўш, бир оз дам оламизми? – деди эркак.
– Иложи йўқ, улар бир сидра айланиб чиқишгач, саватлари билан яна келиб қолишади, – деди хотин.
– Зарари йўқ, қолганини эртага қилса ҳам бўлади…
Эркак қўлини силтаб ўрнидан турди-да, уй томонга кета бошлади, аммо орқасидан эргашиш хотиннинг хаёлига ҳам келмасди.
– Бундай қилиб бўлмайди. Қўлда курак билан уй атрофини ақалли бир марта бўлса ҳам айланиб чиқиш керак.
– Уйнинг атрофиними?
– Ҳа, уй бузилиб кетмасин-да… Ахир қум чор атрофдан ёғилиб турибди-ку…
– Унақада эрталабгача ҳам юраверамиз-ку.
Хотин гўё зарда қилгандек шарт бурилиб кетди. Учуримнинг тагига қайтиб бориб ишини давом эттирмоқчи шекилли. Худди испан пашшасига ўхшайди, деб ўйлади эркак. Ҳаммаси тушунарли, энди уни ҳеч ким бу йўл билан лақиллатолмайди.
– Тавба! Ҳар кун кечаси шу аҳволми?
– Қум тинмайди ҳам, тиним ҳам бермайди… Саватлар ҳам, пикап ҳам кечаси билан ғизиллагани-ғизиллаган.
– Ҳа, шунақага ўхшайди.
Ҳа, дарҳақиқат шундай. Қум ҳеч қачон тинмайди, ҳеч қачон тиним ҳам бермайди. Эркак саросимада қолди. Назарида, енгилтаклик қилиб, кичкина, беозоргина деб думини босиб олган илони ғоятда баҳайбат, заҳарли калласи билан орқасидан таҳдид солиб тургандек туюлди.
– Бу нима деган гап? Сен фақат қум ташиш учунгина яшар экансан-да!
– Ахир кечаси туриб қочиб кетишнинг иложи йўқ-да
Эркак ҳайратда қолди. Бунақа ҳаёт кечиришга унинг сира ҳам тоқати йўқ эди.
– Йўқ, мумкин! Бу қийин ишмиди? Агар истасанг, хоҳлаган мақсадингга эришишинг мумкин!
– Йўқ, бундай қилиб бўлмайди… – Хотин куракка ҳамоҳанг бир маромда нафас олиб, лоқайдлик билан сўзини давом эттирди: – Қишлоқ, биз тиним билмасдан қумни қазиб ташиб турганимиз, шу билан жонига оро кираётганимиз учунгина бир амаллаб тирикчилик ўтказяпти. Агар биз қазимай қўйсак, ўн кундаёқ қум босиб қолиб, кўмилиб кетади… Қолаверса… Вой, навбат қўшниларимизга келибди шекилли…
– Қизиқ ҳангомангиз учун ғоятда миннатдорман… Сават ташувчилар ҳам шунинг учун ғайрат билан ишлашяптими?
– Ҳа, лекин улар ростини айтсам, қишлоқ маҳкамасидан кунбай ҳисобида бир нима олиб туришса керак…
– Агар қишлоқда шунча пул бўлса, қумдан сақланиш учун қунт қ,илиб дарахт ўтқазишса бўлмайдими?
– Ҳисоблаб чиқилганда, бизнинг усулимиз анчагина арзон тушади шекилли…
– Усулимиз?.. Шу ҳам усул бўлдими? – Эркакнинг ғазаби қўзиб кетди. Хотинни шу аҳволга солганлардан ҳам, бунга йўл қўйган хотиндан ҳам ғазабланди. – Агар шундай экан, бу қишлоққа ёпишиб олишнинг нима кераги бор? Хўш, сабабини тушунолмадим… Қум деган нарса ҳазилакам гап эмас! Шу қилаётган ишимиз билан қумга бас келамиз, деб ўйласангизлар катта хато қиласизлар. Тутуриқсиз гап… Бу бемаъни ишга барҳам бериш керак… Узил-кесил барҳам бериш керак. Мен сизга ҳатто хайрихоҳлик ҳам билдиролмайман!
У белкуракни нарироқда ётган бидонлар томон улоқтириб юбориб, хотиннинг юз ифодасига ҳам эътибор бермай, уйга қайтиб кирди.
Уйқуси келмай, хотиннинг ҳаракатларига қулоқ солиб ётди. У бир оз хижолатда эди: борди-ю, унинг бу хатти-ҳаракати, аслида, ишини ташлаб бўлса-да, унинг ёнига келиб ётмаётган хотинга зарда бўлса-чи? Аслида, у кечираётган ўткир ҳис хотиннинг аҳмоқлигидан ғазабланиш эмас, ундан кўра ҳам чуқурроц бир нарса эди. Кўрпа тобора намиқиб, баданига қум кўпроқ ёпиша бошлади. Қанақанги адолатсиз, нафратингни оширадиган нарса! Куракни улоқтириб ташлаб уйга қайтиб киргани учун ўзини айбситиб ўтиришига ҳожат ҳам йўқ. У бундай масъулиятни зиммасига ололмайди. Бусиз ҳам зиммасидаги мажбуриятлар ошиб-тошиб ётибди. Қолаверса, қум билан ҳашаротларга қизиқиб келханининг асл сабаби ҳам зерикарли тирикчиликнинг серташвиш мажбуриятларидан вақтинча бўлса-да бош олиб қочиш эди…
Қани энди уйқуси келса.
Хотин тинимсиз бориб-келиб турибди. Бир неча марта саватлар тушиб-чиқиб, ўз вазифасини бажармоқда. Агар ахвол шу тариқа давом этадиган бўлса, у эртага ишга ярамай қолади. Ахир тонг отиши билан туриб, кунни унумли ўтказиши керак. Ухлайман деб қанчалик тиришмасин, тобора уйқуси қочиб кетмоқда. Кўзи ёшланиб, пириллаб, сурункасига қуйилиб турган қумга бас келолмай ачиша бошлади. У сочиқнинг тахини ёзиб, юзига ёпди. Нафаси бўғилса-да, ҳар қалай шуниси дуруст.
Яхшиси бошқа нарсалар тўғрисида ўйлаб кўра қолсин. Кўзини юмиши билан иланг-биланглаганча аллақандай узун иплар суза бошлади. Булар тепа бўйлаб кетган қум юзидаги нақшлар. Ахир улардан ярим кун кўзини узмади-да, кўзига шуларнинг акси тушиб қолганга ўхшайди. Худди шундай қум оқимлари шаҳар ва катта-катта империяларни босиб, ютиб кетган. Буни, ҳа шундай, Рим империясинин1 сабуляцияси деб атайдилар… Умар Ҳайём куйлаган шаҳарлар-чи… Уларда тикувчилик устахоналари. қассоблик дўконлари, бозорлар бўлган. Уларни чирмашиб кетган кўпдан-кўп йўллар ўраб олган, йўлларни эса ҳеч нарса жойидан қўзғатолмайдигандек эди. Шулардан ақалли биронтасининг йўналишини ўзгартиш учун давлатлараро бир қанча йил урушиш керак бўларди… Собит эканлигига биронта одам ҳам шубҳаланмаган қадимий шаҳарлар… Аммо оқибатда улар ҳам 1/8 мм диаметрли ҳаракатчан қум оқими қонунига бардош беролмадилар.
Қум…
Агар қум призмаси орқали қаралса, ўз шаклига ага ҳамма нарсалар ҳам нореал бўлиб кўринади. Ҳар қандай шаклни инкор этадиган қумнинг ҳаракатигина реалдир. Хотин яланг қават тахта деворнинг нарёғида қум қазишда давом этмоқда. Хўш, шу ингичка, ирвоқ қўллари билан у нима ҳам қила оларди? Бу – денгизнинг ўрнига уй солиш учун сувини челак билан олиб қуритишга интилиш демакдир. Кемани сувга тушираётганингда сувнинг қандай эканлигини билишинг керак.
Бу фикр бирдан кўнглидаги диққатликни ёзиб юборди. Бу хотин қазиётган қумнинг шитирлаши туфайли туғилган эди. Агар кема сувда сузишга яраса, қумда сузишга ҳам яраши керак. Агар, уй ҳаракатсиз бўлади, деган қолоқ фикрдан халос бўлинса, унда қум билан курашишнинг ҳожати ҳам қолмайди… Қум бўйлаб сузиладиган эркин кема… Сузувчи уйлар… Шаклсиз қишлоқлар ва шаҳарлар…
Қум, табиийки, суюқлик эмас. Шунинг учун ҳам, бирон нарсани ўз сатҳида ушлаб туради, деб ўйлаб бўлмайди. Агар, чунончи, қумга ҳатто унинг ўзидан енгилроқ чоғиштирма оғирликка эга бўлган пўкакни ташлаб қўйсангиз ҳам маълум вақтдан сўнг чўкиб кетади. Қум бўйлаб суэиш учун кема одатдагидан кўра мутлақо бошқа сифатларга эга бўлиши керак. Масалан, уй бочка шаклида бўлиши керакки, думалаб-думалаб юрсин… Агар у ақалли бир оз айланиб турса-да, босиб қолган қумни тушириб юбориб яна юзага чиқа олади… Албатта, бутун уй тинимсиз айланган тақдирда, унда яшайдиган одамлар оёқ устида туролмай қоладилар… Шунинг учун, ҳунар ишлатиш керак бўлади – чунончи, бочканинг ичига бочка жойлаш керак бўлади шекилли… Шундай қилинадики, ичидаги бочканинг маркази бир жойда, таги пастда бўлади… Ички бочка доимо ҳаракатсиз бўлади-ю, устки бочкагина айланиб туради… Бу худди баҳайбат соатнинг капгирига ўхшаб тебраниб турадиган уй… Бешик уй… Қум кемаси…
Тўп-тўп шундай кемалардан иборат, тинимсиз ҳаракатдаги қишлоқлар ва шаҳарлар…
Эркак беихтиёр мудраб кетди.
7
Эркак занг бвоган арғимчоқнинг ғижирлашидек хўроз қичқириғидан жон ҳолатда, таъби тирриқ бўлиб уйғонди. Ҳозир тонг отгандек туюлса-да, соат миллари 11 у 16 минутни кўрсатарди. Дарҳақиқат, қуёш тушдагидек нур сочиб турибди. Лекин бу ер шунинг учун нимқоронғики, қуёш нурлари ҳали чуқур қаърига етиб келган эмас.
У ўрнидан сапчиб турди, юзи, боши ва кўкрагидан шувиллаб қум тўкилди. Лабининг четлари ва бурнининг ёнларида тер билан қоришиб қотган қум ёпишиб ётарди. Уни кафтининг орқаси билан артиб, кўзларини пириллатганча гарангсиб қолди. Гўё биров мижжаларини ғўдир нарса билан ишқалагандек яллиғлаган кўзларидан тирқираб ёш оқарди. Аммо нам кўзларининг бурчакларига тиқилиб қолган қумни ювиб ташлаш учун ёшларининг ўзи кифоя қилмасди.
Озроқ бўлса ҳам сув олиш учун ерда турган бакнннг олдига борган эди ҳамки, бирдан ўчоқ олдида пишиллаб ухлаб ётган хотинни кўриб қолди. Кўзларининг ачишаётганини унутиб, нафасини ичига ютди.
Хотин шир яланғоч эди.
Кўзини ёш хира қилиб турганидан хотин унга ғирашира, ноаниқ шарпа бўлиб кўринди. У тақир бўйрада чалқанчасига ётар, бошидан ташқари бутун вужудини намойиш қилаётгандек, чап қўли қорнининг қуйисини яшириброқ турар эди. Баданидаги, одатда одамлар яширадиган жойлари кўриниб турар, ҳеч ким очиб юришдан уялмайдиган юзигина сочиқ билан ўралган эди. Албатта, оғзи, бурни, кўзларини қумдан сақлаш учун шундай қилган, аммо, ҳар қалай бундан яланғочлиги яна ҳам яққолроқ кўзга ташланарди.
Бутун баданини юпқагина қум қатлами чулғаган. Қум баъзи жойларни кўздан яшириб, хотинларга хос домашни аниқ кўрсатиб турибди. У худди қум билан ҳал берилган ҳайкалга ўхшарди. Бирдан эркакнинг оғзи сув очди. Аммо у сўлагини ютолмади. Тишлари билан лаблари орасига тиқилиб қолган қум сўлакни ўзига шимиб олиб, бутун оғзи бўйлаб ёйилди. У ерга энгашиб қум аралаш сўлагини тупура бошлади. Аммо қанча тупурмасин, оғзининг ғўдири ҳам, қум ҳам кетмади. Назарида, тишлари орасида узлуксиз равишда янгидан-янги қум зарралари пайдо бўлаётгандек эди.
Бахтига бакка яна лиммо-лим сув тўлиб қолибди. Эркак оғзини чайқаб юзини ювгач, дунёга янги келгандек бўлди. У сувнинг мўъжизавор кучини бу қадар сезмаганди. Қумга ўхшаб сув ҳам минерал, аммо буниси шу қадар тоза, шаффоф, ғайри узвий жисмки, ҳар қандай узвий нарсага қараганда вужуд билан анча осонроқ бирлашиб кетади… Сув томоғидан аста-секин ўтаркан, ўзини тош еб кун кўрадиган ҳайвондек ҳис қилди....
Эркак яна қайтиб келиб, хотинга каради. Аммо унинг яқинига боргиси келмади. Қум гардлари қўнган хотинни томоша қилиш хуш ёқяпти-ю, аммо унга тақалиш унча ёқимли бўлмаса керак.
Кечаси кечирган ҳаяжон ва ғазаби ҳозир, кундуз куни унга ақл бовар қилмайдиган даражада бўлиб туюлди. Ҳангама қилиб берса бўладиган бир талай нарсаларни кўрди. Гўё ҳамма кўрганларини хотирасида пухтароқ сақлаб қолмоқчи бўлгандек атрофга яна бир назар ташлаб, наридан-бери отлана бошлади. Кўйлаги билан шими зил-замбил – уларга бир дунё қум тиқилиб қолибди. Шу арзимаган нарсага диққат бўлишнинг нима кераги бор. Аммо кийимга тиқилиб қолган қумни қоқиш бошдаги қазғоқни аритишдан ҳам қийин бўлди.
Ботинкаларига ҳам қум тўлиб қолибди.
Кетишдан олдин хотинга бирор нарса дейиши ҳам керакдир? Аммо, иккинчи томондан, ухлаб ётган хотинни уйғотса, уялиб кетади. Ҳа, айтмоқчи, кечаси ётгани учун жой ҳақини нима қилади?.. Ёинки, яхшиси, артель бошқармасига кириб, пулни кечаси бу ерга бошлаб келган таниш чолга ташлаб кета қолсамикан?
Шовқин кўтармаслик учун аста-секин юриб уйдан чиқди.
Қайнаб турган симобдек қуёш қум деворнинг лабига тегиб шуълалари аста-секин чуқурга ёйилмоқда эди. Эркак бехосдан юзига тушган кўз қамаштирувчи ёғдудан сапчиб, афтини тўсди. Аммо бир лаҳзадан кейин буларнинг ҳаммасини унутиб, гарангсиганча қаршисидаги тикка деворга тикилиб қолди.
Ақл бовар қилмайди! Бу ерда кечаси осилиб турган арқон нарвон йўқ эди.
Кеча у кўрган қоплар сал-пал қум босганча ўша жойида турарди. Демак, у адашаётгани йўқ. Ахир нарвонни қум босиб қолиши мумкинми ахир? Деворга ёпишиб, уни қўллари билан қазий бошлади. Қум кажбаҳслик билан кўчиб пастга тўкилаверди. Ахир у нина қидираётгани йўқ-ку, аввал бошдаёқ топилмадими, қанчалик уринмасин, фойдаси йўқ… Зўраяётган хавотирига эрк бергиси келмай, таажжубланганича яна қум чуқурини кўздан кечира бошлади.
Чиқиб кетса бўладиган жойи йўқмикан? Эркак уй атрофини бир неча бор айланиб чиқди. Уйнинг шимол томондаги денгизга қараган тарафидан томга чиқилса, юқорига чиқиш осон бўларди, аммо барибир бу ҳам ўн метрча. Эҳтимолки, ундан ҳам баланд, қолаверса, жуда тикка. Бунинг устига тепадан кўриниши жуда ваҳимали залвордор қум қояси осилиб турибди.
Унга қараганда ғарб томондаги девор хийла қияроқдек, яъни конуснинг ичига ўхшаш эгилганроқ. Энг холис мўлжал билан ҳисоблаб кўрилганда у ердаги бурчак эллик, энг камида қирқ беш даража келади. Синамоқликка эҳтиёт билан биринчи қадамни қўйиб кўриш керак. Бир қадам юқори кўтарилган эди – ярим қадам сирғилиб тушди. Аммо, ҳар қалай, ҳаракат қилинса чиқиб олиш мумкин. Дастлабки беш-олти қадам худди тахминидагидек бўлди. Сўнгра оёқлари қумга ботиб кета бошлади. Олдинга жилган-жилолмаганлигини ҳали аниқ билолмай туриб, тиззасигача қумга ботиб кетди, жилишга мадори ҳам қолмади. У қияликдан эмаклаб чиқиб кетишга уриниб кўрди. Иссиқ қум кафтларини куйдирарди. Аъзойи баданини тер босди, терга қум ёпишди, кўзларини очолмай қолди. Шундан кейин оёқларининг томирлари тортишиб, мутлақо юролмади. Эркак нафасини ростлаб олиш учун тўхтади. Анчагина жилиб олдим, деб кўзларини очган эди, беш метрча ҳам кўтарилмабди. Шунча қилган хатти-ҳаракат нима бўлди? Қияликнинг ўзи ҳам пастда кўрганига қараганда икки баравар тик экан. Тепа қисми эса ундан ҳам ваҳималироқ эди. У юқорига қараб эмаклаши керак эди, аммо бунинг ўрнига бутун кучини афтидан, қум деворга ёпишганда сарф қилиб юборганга ўхшайди. Қоқ тўғрисида қаққайиб турган қум қояси йўлини тўсган эди.
Эркак тепасидаги қурғоқ қум дўнглигига қўлини олиб борган эди, шу лаҳзадаёқ оёқлари остидаги цум шувиллаб юриб кетди. Номаълум бир куч уни қумдан улоқтириб юбориб нақ чуқурга бориб тушди. Аммо унча оғриқ сезмади. Бир оз вақт гўё оғриғини босмоқчи бўлгандек қияликдан шувиллаганча майда қум қуйилиб турди. Кейин тўхтади. Хайриятки, қаттиқ шикастланмабди.
Ҳали умидсизланишига вақт эрта. Бақириб юборишдан ўзини аранг тийиб, аста-секин уйга қайтиб кирди. Хотин бояги вазиятда ухламоқда эди. Эркак аввал уни секин, кейин қаттиқроқ чақира бошлади. Хотин жавоб ўрнига, худди ранжигандек мук тушиб олди.
Устидаги қум тўкилиб елкалари, ёнбошлари ва бели кўриниб қолди. Аммо эркакнинг бу билан иши йўқ эди. Хотиннинг тепасига бориб бошидан сочиқни тортиб олди.
Юзи доғ қоплаган, дағал, хунук – қум босган танасига сира ўхшамасди.
Кеча эркакни чироқ ёруғида маҳлиё қилиб қўйган оппоқ юзи муқаррар упа билан оқартирилган экан. Ҳозир баъзи жойларидаги упа кетиб, парча-парча доғлари кўриниб қолган эди. Эркакнинг ёдига тухумсиз пиширилган жўн котлет тушди, уларда буғдой ун гардлари хол-хол бўлиб туради.
Ниҳоят, хотин кўзларини очди, ёруғликдан кўзлари қамашиб кетди. Эркак унинг елкаларидан ушлаб, жон ҳолатда силкитганча ёлбора бошлади:
– Менга қара, нарвон йўқ-ку! Юқорига қандай қилиб чиқиш мумкин? Ахир бу ердан нарвонсиз чиқиб кетиб бўлмайди-ку!
Хотин саросимада сочиқни олиб бехосдан бир неча марта юзига урди-да, кейин эркакка орқасини ўгириб бўйрага мук тушиб олди. Уялиб кетдимикан? Бу ҳунарини кейинчалик кўрсатса ҳам бўларди. Эркак тоқати тоқ бўлиб бўкирди:
– Ҳазиллашма! Агар ҳозир нарвонни бермасанг, оқибати ёмон бўлади! Шошиб турибман! Жин ургур, нарвонни қаёққа қўйдинг? Ҳазил ҳам эви билан-да! Бер деяпман!
Аммо хотин жавоб бермасди. У ўша вазиятда ётганича аста-аста бошини чайқаб қўярди.
Бирданига эркак бўшашиб қолди. Нигоҳи сўниб, томоғи ғиппа бўғилди, деярли нафаси тиқилди, сўроқнинг мутлақо фойдаси йўқ эканлигини пайқаб қолди. Ахир нарвон арцондан қилинган эди-ку… Арқон нарвон ўзини-ўзи тутиб туролмайди… Агар у ҳатто қўлингда бўлса ҳам, уни пастдан туриб ўрнатолмайсан. Демак, нарвонни хотин эмас, юқоридан бошқа бир одам олиб қўйган… Соқоллари ўсиқ, қум ёпишган юзи аянчли бурушиб кетди.
Хотиннинг феъл-атвори, чурқ этиб оғиз очмаслиги, ақл бовар қилмайдиган машъум бир маъно касб этди. Ундай эмасдир, деб ўйлади ўзича, аммо ич-ичидан хавотирлари тўғри чиқаётганини пайқади. Нарвонни хотиннинг изми, тўғрироғи, нзми ва албатта тўла-тўкис рози-ризолиги билан олиб кетишган. Шак-шубҳасиз, тил бириктиришган. Ҳозирги важоҳати ҳам уялганидан эмас, аҳволининг танглнгидан. Бу важоҳат муқаррар жиноятчининг, эҳтимолки, ҳар қандай жазога тайёр турган жабрдийданинг важоҳати. Улар жуда апчиллик билан иш кўришибди. Лаънати туэоққа тушиб қолди. Испан пашшасикинг аврашига лаққа учди, пашша уни ҳеч қандай нажот йўқ саҳрога авраб олиб келиб, худди очликдан ўлаётган сичқоннинг кунига туширди-цўйди.
У ўрнидан сапчиб туриб, югурганча ташқарига чиқди. Шамол бошланган эди. Қуёш нақ чуқурнинг тепасида турарди. Қизиган қумдан юқорига жимир-жимир иссиқ ҳовур кўтарилар. худди ҳўл негатив плёнкаларига ўхшаб товланар эди. Қум девор тобора баланд кўтарилиб борарди. У эса ҳамма нарсадан воқиф. Шунинг учун эркакнинг мушак ва суякларига қаршилик кўрсатиш маъносиз эканлигини уқтираётгандек эди. Қайноқ ҳаво баданга санчиларди, Жазирама тобора тоқатни тоқ қила борарди.
Туйқусдан эркак ақлдан озган кишидек бақира бошлади. У қандайдир маъносиз сўзларни айтиб қичқирди. Ўз аламини ифодалаш учун сўз топа олмай жон-жаҳди билан бўкирарди. Бу гўё даҳшатли бир тушу, қичқирсам, ғоятда қўпол ҳазили учун кечирим сўраб, мени тарк эгади-да, чуқурликдан юқорига улоқтиради, деб ўйларди у. Аммо қичқириб ўрганмаган овози ингичка ва заиф эди. Қолаверса, овозини қум ютиб, шамол сусайтирар, узоқларга эшитилиши маҳол эди.
Бирдан даҳшатли гулдурос эшитилди. Эркакнинг нафаси ичига тушиб кетди. Кеча хотин айтганидек шимолий девор тепасидаги қум қояси қурғаб қолиб, ўпирилиб тушган эди. Худди номаълум бир куч човут солгандек бутун уй зорланиб инграрди, унинг изтиробларини намойиш қилгандек бўгот билан деворнинг тирқишларидан кулранг тусдаги қон тирқираб оқа бошлади. Эркакнинг оғзи сув очиб кетди, зарба худди ўзига келиб тушгандек қалтирай бошлади.
Лекин қайси томондан олиб қараманг, барибир ацлга сиғмайдиган, ҳеч бир таомилга тўғри келмайдиган қандайдир бир ҳодиса. Жон боши рўйхатига киритилиб, ишлаб турган, айни вақтда солиқ тўлаб, текин медицина хизматидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган бир одамни сичқон ёки ҳашаротга ўхшатиб тузоққа тушириб олиш мумкинми ахир? Ақл бовар қилмайди. Аллақандай хато юз берганга ўхшайди. Ҳа, албатта, бу хато. Шундай деб айтишдан бошқа йўл йўқ.
Аввал бошдан, улар эркакка нисбатан аҳмоқона бир муносабатда бўлишди. Ахир у от ёки ҳўкиз эмаски, бирон одам зўрма-зўраки куч билан ишлата олса. Модомики шун» дай экан, уни бу қум девор орасида асир қилиб сақлаб ўтиришларидан ҳеч қандай маъно йўқ. Хотин кишинкнг бўйнига бировни боқим қилиб қўйишнинг нима кераги бор ?
Аммо нима учундир кўнглида ишонч йўқ эди… Теварак-атрофини ўраб турган деворни кўздан кечираркан, гарчанд, бу кўнглига сира хуш келмаса-да, унга чиқаман деб беҳуда уринганини сезиб турарди… Деворга ёпишиб қанча типирчиламасин, ҳеч қандай фойдаси йўқ. Шунинг учун ҳам ҳафсаласи пир бўлди қолди… Афтидан, бу қум маҳв этадиган алоҳида бир дунё бўлса керакки, одатдаги андазаларни бунга нисбатан татбиқ қилиб бўлмайди,..
Агар тусмол қилса, тусмол қилиши учун сон-саноқсиз сабаблар бор… Масалан, янги бидонлар билан белкуракнинг унинг ўзига атаб олиб келинганлиги тўғри бўлса, арқон нарвонни жўрттага олиб кетганлари ҳам рост. Қолаверса, юз берган ҳодисани тушунтириб бериш учун хотиннинг ақалли чурқ этиб оғиз очмагани, бунинг аҳволи танглигидан дарак бермайдими? Хотиннинг махкум бир мутелик билан ўз тақдирига хотиржамгина тан бериб юрганлиги эркакнинг ёмон бир аҳволда қолганлигидан дарак бермайдими ахир? Хотиннинг кечаги сўзлари ҳам балки беҳуда айтилган гап эмасдир? Эркак шу сўзлардан бу ерда анча вақтгача қолиб кетажагини пайқаб олиши қийин эмасди.
Яка бир чоғроқ қум кўчкиси кўчди.
Эркак чўчиб уйга қайтиб кирди. У бўйрада ҳамон мук тушиб ётган хотиннинг тепасига келиб, зарда билан унга қўлини кўтарди. Кўзларида кучли нафрат чақнаб, бутун вужудини алам чулғади. Аммо бирдан мажолсизланиб, хотинга тегмай, кўтарган қўлини шилқ этиб ташлади. Уни тарсакилаш қам кўнглида йўқ эмас эди. Хотин ҳам, эҳтимолки, шундай қилади деб ўйлаётгандир? Албатта, шуни кутиб ётибди. Ахир жазо тортиш ҳам қисман бўлса-да, гуноҳни ювиш, деган гап-ку.
Эркак хотинга орқасини ўгириб, ерга чўзилди-да, бошини қўллари билан чангаллаганча оҳисга ингради. Сув очиб кетган оғзидаги сўлакни ютмоқчи эди, ютолмади – томоғига тиқилиб қолди. Шиллик, пардалари қум ҳидини жуда тез сезадиган бўлиб қолган шекилли, бу ерга келгаиига анча бўлиб қолган бўлса ҳа.м сира кўниколмаяпти, Сўлаги оғзининг четларида қўнғир, қуйқа кўпик бўлиб йишлиб қолибди. Сўлагини тупуриб ташларкан, оғзида қолган қумнинг ғўдирлигнни яна ҳам кучлироқ сеза бошлади. У лабларинииг ички томонларини тилининг учи билан ялаб, тупуриб ташламоқчи бўлган эди, иложи бўлмади. Қайтага оғзи қуриб, ҳамма ёғи яллиғланиб кетгандек ачиша бошлади.
Майли, на чора? Хотин билан албатта гаплашиб, бор гапни муфассал айтиб беришга мажбур қилади. Агар аҳвол мутлақо равшанлашса, бир йўлини топади. Ҳаракат қилишдан олдин режа тузиб олинади-да. Ахир шунақанги бемаъни бир аҳволга тушиб кўникиб кетаверадими?.. Борди-ю, хотин жавоб бермаса, нима қилади?.. Индамаслик энг даҳшатли жавоб бўлади-ку! Бундай бўлиши сира ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Хотин яккаш безраяди… Нега энди худди ҳимоясиз бир жабрдийдага ўхшаб тиззаларини йиғиштирганча ғужанак бўлиб ётибди экан?..
Мук тушиб ётган яланғоч хотиннинг важоҳати ғоят даражада шармандали, аллақандай бир ҳайвоний эди. Агар елкасига қўлинг тегса, зумда бу ёққа ўгирилиб оладигандек. Эркак шу фикрнинг ўзиданоқ уялиб кетиб бўғзига алланарса тиқилди. Бирданига хаёли бузилиб, ўзини қумга белашган яланғоч хотиннинг устида кўргандай, уни жаллод каби қийнаётгандай бўлди. Дарҳол сергакланди… Эртами, кечми шундай бўлиши турган гап… Ана унда бирон нарса дея олишга тили қисиқ бўлиб қолади…
Човида бирдан кучли оғрик бошланди.Тарс ёрилиб кетай деяётган қовуғи танг қилмоқда эди.
8
Ёзилиб олган эркак енгил тортиб, бадбўй исни ҳидлаганча турарди… Шу туришида бирон нажот келиб қолишига ишонмасди, албатта. Уйга сира қайтиб киргиси келмасди. Хотиндан узоқда экан, унинг ёнида бўлиш нақадар хафли эканлигини аниқ тушунди. Йўқ гап хотиннинг ўзида эмас, унинг қай ҳолатда ётганлигида, унинг ўша важоҳатида эди шекилли. Бунақа шарманда хотинни сира ҳам кўрмаган эди. Уйга ўла қолса ҳам қайтиб кирмайди. Хотиннинг важоҳати жуда қалтис.
Ўзини ўлганга солади, деган бир таъбир бор. Баъзан ҳашаротлар, жумладан, ўргимчакларнинг баъзи турлари бехосдан тегилса карахт бўлади қолади. Чалакам-чатти тасвир… Диспетчерлар хонаси жиннилар томонидан эгаллаб олинган аэродром… Совуқда карахт бўлиб ётган қурбақалар киш бор-йўқлигидан бехабар бўлганидек, мени чулғаб олган ҳаракатсизлик ҳам шояд бутун дунёдаги бор ҳаракатни тўхтатса, деб ишонгиси келарди.
У хаёл суриб тураркан, қуёш яна ҳам забтига олиб кўйдира бошлади. Эркак қуёш тиғидан ўзини олиб қочмоқчи бўлгандек икки букланганча ғужанак бўлиб олди. Сўнгра бошини чаққонлик билан энгаштириб, кўйлагининг ёқасидан тутди-да, куч билан тортди. Юқоридаги учта тугмаси узилиб кетди. Кўйлагининг ёқасидан кирган қумни қоқаркан, хотиннинг, қум ҳеч қачон қуруқ бўлмайди, у ҳамиша анчагина намхуш бўлади, аста-секин ҳамма ёқни чиритиб юборади, деган гапларини эслади. Эркак кўйлагини тортиб чиқариб, шимини шамоллатиш учун камарини бўшатди. Умуман, шунча безовта бўлишнинг ҳожати бормикан? Беҳоллик қандай туйқусдан пайдо бўлган бўлса, шу қадар тез барҳам еди. Афтидан, қумнинг намлиги ел тегиши билан ўзининг иблисона кучини дарҳол йўқотади шекилли.
Шу пайт жиддий хато қилиб қўйганини пайқаб қолди. Унинг хотин нима учун яланғоч эканлигига берган таъбири ўта бир ёқлама эди. Хотиннинг, эркакни зимдан тузоққа илинтириш нияти бор, деб бўлмайди албатта. Аммо бу нарса хотин ҳаёт кечирадиган шароит туфайли юзага келган бўлиши ҳам ажаб эмас. Маълумки, хотин тонг отгандагина ётади. Одам ухлаётганда беҳудага терлайверади. Модомики, кундуз куни, қолаверса, қизиб ётган қум чуқурда ухлашга тўғри келаркан, ялангоч ётиш мутлақо табиий. Агар имконият бўлса, хотиннинг ўрнида ўзи ҳам шундай ечиниб ётган бўларди.
Енгил шабада киши танасидаги қум билан терни ажратиб қўйганидек, бу кашфиёт ҳам бирдан уни чулғаб олган оғир ҳисларига барҳам берди. Зўр бериб қўрқаверишидан ҳеч бир маъно йўқ. Чинакам эркак пўлат ва темир бетондан қилинган қанчадан-қанча деворларни бузиб қочиб кета олиши мумкин. Қулфга кўзинг тушиши билан, унинг калити бор-йўқлигини суриштирмай туриб, умидсизланиш ярамайди. У қумга бота-бота аста-секин уй томон кета бошлади… Бу гал хотин билан бамайлихотир гаплашиб, зарур нарсаларнинг ҳаммасини билиб олади. Хотинга ўшқирганида чурқ этмай тўғри қилган экан. Балки бечора уялиб кетганидан индамагандир: ахир, эркакка ўзини яланғоч кўрсатиб қўйган эди-да.
9
Қизиб кетган, кўзни қамаштирувчи ярқироқ қумдан сўнг хона ним қоронғи, салқин ва намхуш кўринди. Бадбўй уй ҳавосидан моғор иси келарди. Бирдан, назарида уни қора хаёл элитаётгандек бўлди.
Хотин кўринмасди. Бир лаҳза эркак серрайиб қолди. Топишмачоқ ўйнаш етар! Аммо, умуман олганда топишмачоқ деган нарсанинг ўзи йўқ. Чунки хотин шу ерда. У сувлик бак олдида унга орқа ўгирганича бошини қуйи солиб, индамай турарди.
Хотин кийиниб олган эди. Оч яшил нақшли кимоноси билан чолворидан ялпизли бальзамнинг сарин атри таралаётгандек эди. На чора? У яна хотин ҳақида ўйлай бошлади. Мутлақо ақл бовар қилмайдиган вазиятда, қолаверса, уйқудан қолгани учун ҳар хил хаёлларга бормай иложн йўқ эди.
Хотин бир қўли билан бакнинг четига суянганча, бакнинг ичига тикилиб бармоғи билан аста-секин сув сатҳини чизмоқда. Эркак қум ва тердан вазминлашиб қолган кўйлагини шахт билан силкитганича, қўлига зичлаб ўраб олди.
Хотин орқасига ўгирилиб, сергакланди. Унинг чеҳрасида шундай бирсамимий, сассиз савол, илтижо акс этардики, гўё бир умр худди шундай қиёфада яшагандек. Эркак ўзини мумкин қадар осойишта тутмоқчи бўлиб кўрди.
– Иссиқ-а?… Бунақа иссиқда одамнинг кўйлак кийгиси ҳам келмайди.
Хотин эса унга ҳамон ишонқирамай ер остидан савол назари билан қараб турарди. Ниҳоят, ясама ҳиринглаганча журъатсизгина энтикиб-энтикиб шундай деди:
– Ҳа… рост… кийимда терласанг баданингни қум тепки қоплаб кетади.
– Қум тепки?
– Ҳа.... Одамнинг териси қизариб худди куйганга ўхшаб шилиниб тушади.
– Ҳм, шилиниб тушадими?.. Мен, намиққандан бичилиб кетса керак, дейман.
– Эҳтимол, шундайдир… – Хотин бир оз дадиллашиб, тилга кира бошлади. – Бизлар терлай бошлашимиз биланоқ, устимиздаги бор нарсани ечиб ташлашга ҳаракат қиламиз… Туриш-турмушимизни кўриб турибсиз-ку, биров кўриб қолишидан ҳам истиҳола қилмаймиз.
– Ҳа, албатта… Ростини айтсам, агар малол келмаса, шу кўйлагимни ювиб берсанг, деб илтимос қилмоқчи эдим.
– Дуруст, эртага сув олиб келишади.
– Эртага?.. Эртага, мавриди ўтиб кетади… – Эркак димоқ қоқиб қўйди. У устомонлик билан суҳбатни керакли мавзуга буриб юборишга муваффақ бўлди. – Дарвоқе, мени қачон тортиб олишади?.. Жуда ҳам ноқулай аҳволга тушиб қолдим. Менга ўхшаган хизматчи учун жорий тартибни ҳатто ярим кунгагина бузиш ҳам ғоятда жиддий оқибатларга олиб бориши мумкин. Бир дақиқа вақтим ҳам беҳуда кетмаслиги керак… Қаттиқ қанотлилар – ер бағирлаб учаднган ҳашаротлар… Улар қумликда жуда кўи бўлади, сиз уларнинг туси, турқини биласизми?.. Мен отпуска вақтида шу ҳашаротнинг қандай бўлмасин янги бир турини топишга ҳаракат қилмоқчи эдим…
Хотин лабларини аста-секин қимирлатарди-ю, аммо ҳеч нарса демасди. Афтидан, у «қаттиқ қанотлилар» деган нотаниш сўзни ичида такрорламоқда эди. Аммо эркак унинг яна минғаймас бўлиб олганини аниқ пайқади-да, нохосдан, мавзуни ўзгартирди.
– Сизларда қишлоқдаги бошқа одамлар билан алоқа қилиб туриш учун ҳеч бир восита йўқ экан-да?.. Борди-ю, чунончи, керосин бидонларни чалса нима қилади?
Хотин жавоб бермади. Сувга ирғитилган тош каби, яма ўзининг сукути билан жон сақлай бошлади.
– Ўзи нима гап?.. Нега индамансан? – у бўкириб юборишга ҳам тайёр эди-ю, аммо ўзини аранг тийиб қолди. Нима гаплигига тушунолмай ҳайронман… Агар хато юз берган бўлса, хато юз берибди деб қўя қоламиз, вассалом… Бўлар иш бўлди, ўтди кетди, мен машмаша кўтариб ўтирмоқчи эмасман. Шунинг учун сен сукут сақлаб чакки қиляпсан. Яхши. Худди сенга ўхшаган ўқувчи болалар ҳам бор, мен уларга ҳамиша: қанчалик айбларингга иқрор бўлгандек кўринманглар барибир аслида бу учига чиққан қўрқоқлик бўлади, дейман. Борди-ю, сен ўз хатти-харакатингни бирон нарса билан оқламоқчи бўлсанг, нима гап ўзи, муддаонгни айта қолмайсанми!
– Ахир… – хотин кўзларини олиб қочди, аммо унинг овози фавқулодда катъий эшитилди. – Знди ўзингиз ҳам тушунгандирсиз, дейман?
– Тушунгандирсиз? – Эркак саросимага тушганипи ҳатто яширмади ҳам.
– Ҳа, мен, сиз аллақачон тушунган бўлсангиз керак, деб ўйлаган эдим…
– Мен ҳеч нарса тушунганим йўқ! – Эркак қичқириб юборди: – Қандай тушунаман? Биров ҳеч нарса демаса нимани тушуниашм мумкин?
– Ахир хотин киши ёлғиз боши билан шундай аз$волтирикчиликда кун кечириши қийин-ку…
– Яхши. Аммо вуларнинг менга нима дахли бор?
– Ҳа, мен сизнинг олдингизда гуноҳкорга ўхшайман.
– «Гуноҳкорман» деганинг нимаси?… – Ҳаяжондан эркакнинг тили ғўлдираб қолди. – Бундан чиқдики, каттакон бир фитна уюштирилган экан-да?.. Тузоққа ем – хотин киши қўйилса, мени, худди ит ёки мушукка ўхшаб шартта келиб илинади, деб ўйлаган экансизлар-да…
– Тўғри, аммо ҳадемай шимолдан эсадиган шамол билан қум бўронлари бошланиб кетади – биз улардан жуда қўркамиз… – Хотин ланг очиқ турган эшикка қараб қўйди. Унинг осойишта бўғиқ овозидан кўр-кўрона бир эътиқод сезилиб турарди.
– Бу ҳазил эмас! Бемаънилик хам эви билан-да! Бу ғайри қонуний зўравонликдан бошқа нарса эмас. Чинакам жиноят… Зўравонлик қилмасликнинг иложи йўқми? Хўш чунончи, кунбай йўли билан ишсизлардан ёлласаларингиз бўлмасмиди, улар сон-саноқсиз-ку!
– Ахир, у ёқдагилар бу ердаги аҳволни билиб қолишса, иш чатоқ бўлади-да…
– Мени олиб қолсаларингиз ҳеч нарса бўлмайдими?.. Тутуриқсиз гап!.. Агар шу фикрда бўлсангизлар, қаттиқ янглишасизлар! Афсус ва надоматлар бўлсинки, мен бир дарбадар саёқ эмасман! Солиқ ҳам тўлайман, доимий истиқомат жойим ҳам тайин… Ҳадемай мени қидириб ариза беришадида, ана унда кўрадиганларингни кўрасизлар! Намотки, шундай бир оддий нарсани ҳам тушунмасаларингиз? Қизиқ ўзларингизни нима билан оқламоқчисизлар?.. Шу ишни бошлаган одамни чақириб бер… Мен унга я-а-ахшилаб тушунтириб берай, қанақа бир аҳмоқона иш қилиб қўйганини.
Хотин ерга apao, оҳиста хўрсиниб қўйди. Елкалари эгилиб тушди, аммо қимир этмади. Худди амри маҳол бир иш буюрилган ожиз кучук боланииг дидини берди-қўйди. Бу эса эркакнинг ғазабини баттар оширди.
– Нега имиллайсан, юрагинг дов бермаяптими?.. Гап ёлғиз менинг устимдагяна эмас. Ўзинг ҳам менга ўхшагаи бир банди зкансан-да?.. йўқ дегин-чи! Улар бу ердаги аҳ