Описание книги
Ушбу китобни варақлаётган экансиз, демак, чекишни ташлаш фикри сизга бегона эмас. Дунё бўйича 12 миллиондан ортиқ киши мазкур китобда баён этилган усул ёрдамида чекишдан буткул қутулган. Шунингдек, одам қандай қилиб чекувчи бўлиб қолади, чекишни ташлаш чиндан ҳам қийинми каби саволларга муаллиф аниқ ва ишонарли жавоблар қайтарган, чекиш билан боғлиқ янглиш фикрларни тушунтириб берган. Ҳеч иккиланмай китобни охиригача ўқиб чиқинг ва никотин асирлигидан қутулиб, ОЗОД ва СОҒЛОМ инсонга айланинг!