Осмондаги бахт

Осмондаги бахт
Автор книги: id книги: 1564249     Оценка: 0.0     Голосов: 0     Отзывы, комментарии: 0 69,9 руб.     (0,76$) Читать книгу Купить и скачать книгу Электронная книга Жанр: Приключения: прочее Правообладатель и/или издательство: ЛитРес: Самиздат Дата публикации, год издания: 2020 Дата добавления в каталог КнигаЛит: ISBN: 978-5-532-05852-1 Скачать фрагмент в формате   fb2   fb2.zip Возрастное ограничение: 16+ Оглавление Отрывок из книги

Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.

Описание книги

Бу китоб бахт учун курашган инсонларнинг азобли кунлари, бойликга хирс қуйган, инсонлар қалбини ранжитиб, йиллар давомида уларни алдаб, бутун бир оилани барбот қилган, жирканч инсонлар тақдири. Йуқотилган йиллар, унутилган кунлар, беҳисоб кўз ешлар-ю бегуноҳ тўкилган қон бадалини тулаган инсонларнинг қисмати. Беғубор қалблар, пок юраклар, умид учқуни билан яшаган инсонлар тақдири. Қалби тошга айланиб, эзгуликни билмаган инсонларнинг жирканч уйинлари. Китобдаги вокеалар реал хаётга ҳеч ҳам алоқаси йуқ. Воқеалар ёзувчининг хаёлий ижод махсули.

Оглавление

Донёрбек Усмонжонович Хакимов. Осмондаги бахт

Боб I

Боб II

Боб III

Боб IV

Боб V

Отрывок из книги

Гуллаб-яшнаб, ўсиб, ривожланиб келаётган кичгинагина Қатор-Терак қишлоғида Хафизовлар оиласи яшаб келар эди. Улар қишлоқдаги ўзига тўқ, бой хонадонларининг бири эди. Хафиз барчага ёрдам берарди. Кимнинг нима мушкул иши бўлса биринчи Хафизга учрарди. Қишлоқнинг барча муаммоларини ҳал қилиб бериб турувчи кишилардан бири эди. Унинг бир қизи ва бир ўғли бор эди. Қизи ўн ёшда. Исми Дилрух эди. Ўғли эса тўрт ёшда эди. Исми Рауф. Аёли эса Афифа эди. Улар зодагон оилага мансуб бўлганликлари учун барча уларнинг эркакларини жаноб, аёлларини хоним деб чақирарди. Лекин одамларнинг бундай деб чақириши жаноб Хафизга ёқмас эди. Чунки у жуда камтарин инсон эди. Ҳеч қачон у ўзини зодогон оилага мансублигини сездирмасди. Барча одамлардек бўлишни хоҳларди. Жаноб Хафизнинг отасидан қолган бойликлари жуда кўп эди. У киши бойликларини ўлимидан аввал яримини ўғлига қолган қисмини яшириб қўйган деган гаплар халқ орасида тарқалганди. Аммо шу пайтгача у бойликларни ҳали ҳеч ким топиб олган эмасди. Инсон қанча бой бўлса, ана шунча душмани ҳам кўп бўлади дейишади. Жаноб Хафизнинг ҳам бойлигига кўз олайтирганлар жуда кўп эди. Жаноб Хафиз тунлари ухлай олмай қийналарди. У бойлигидан хавотирланиб эмас, бойлигининг кўплигидан оиласига зиён етишидан жуда қўрқарди. У ана шунинг учун ҳам тунлари оз ухларди. Ҳар кун ухлашдан аввал боллаларининг хафсизлиги учун қўриқчилар кўярди. Жаноб Хафизнинг уйқусиз кунларини кўрган аёли Афифа хоним унинг бу ахволидан тушкунликга тушарди. Лекин унга қандай қилиб ёрдам беришни, уни қандай қилиб овутишни билмасди. Афифа хоним динга берилган аёл эди. У тун-у кун оиласи ҳақига ибодат қиларди. Болаларини истиқболини, порлоқ келажагини кўришни истарди. Жаноб Хафиз ҳаётини тинч ва тотув ўтиши учун бойлигини қийналган одамларга тарқатиб берарди. Лекин бойлиги эса ҳеч тугамайдигандай эди. Аксинча яна кўпаётгандай бўларди. Жаноб Хафизнинг душманлари уни йўқ қилиш илинжида турли хийлаларни ўйлаб топарди. Минг кучли бўлсанг ҳам, бир кун келса сендан ҳам кучлиги барибир чиқади. Жаноб Хафизнинг бойлигига кўз олайтирган қароқчилар бошлиғи Чилтон одамлари билан қишлоқ томонга бостириб келардилар. Бу хабарни эшитган қишлоқ ахолиси яширина бошладилар. Жаноб Хафиз эса уйидаги стулига ўтирганча ўйга ботиб қолди. Чунки душманлари оиласини йўқ қилиб ташлашини биларди. Жаноб Хафиз бошини қаттиқ сиқиб олганча анча муддат ўйланиб қолди. Унинг хаёлида фақатгина оиласини сақлаб қолишни ўйларди. Қароқчилар қишлоқ томонга яқинлашиб кела бошладилар.

– Хафиз, – деб кўзларида ёш билан эшик олдида аёли Афифа турарди. Хафиз аёлига нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Кўзларида ёш билан Хафиз аёли Афифани ёнига яқинлашиб келди. Уни қучоғлаб олди ва йиғлай бошлади. Жаноб Хафизнинг бу аҳволини кўрган Дилрух ва Рауф дадасининг оёқларини қучоғлаб олдилар. Хафиз болаларининг юзига қараб нима дейишни ҳам билмасди. Улар отаси олдига отилиб, қучоғлаганча йиғларди холос. Қароқчилар қишлоқни кулини кўкка совуриб, жаноб Хафизнинг уйига яқинлашиб келгандилар. Қароқчиларнинг овозини эшитган жаноб Хафиз ҳаракатга туша бошлади.

.....

Ойижон, мехрибоним. Яна тонг отди. Ширин уйқуда ётган фарзандингиз яна кўзларини очди. Минг афсузки унинг кўзлари, бугун меҳрга тўлган, юзлари порлаб турган онасини кўра олмади. Биласизми ба мисли туш кўраётган инсондайдим. Кўзларимни очганимда бошка бир дунёга келиб қолгандай бўлдим. Бошқа оила, бошқа одамлар, янги бир дунёнинг бошланиши эди. Ойижон, каердасиз? Нега ҳали ҳамон келмадингиз? Наҳотки мени соғинмадингиз? Энди ҳеч ҳам келмайсизми? Мени болам деб бағрингизга босиб, эркалатмайсизми? Балким буларнинг барчаси тушдир. Бироздан сўнг ўйғониб кетсам хаммаси ўз холига қайтар. Биламан сиз бизни ҳеч қачон ёлғиз қўйган эмассиз. Сиз албатта келасиз. Мен бунга ишонаман. Чунки оналар ўз фарзандини ёлғиз ташлаб қўймайдилар. Фарзандларини қийин бир аҳволда яшашларига асло йўл бермайдилар. Мен сизни яҳши кўраман. Ишонаманки сиз ҳам мени яхши кўрасиз,-деб кўзларида ёш билан ойнадан ташқарига қараб турарди. Анашу пайтда эшик таққилай бошлайди. Рауф чўчиб кетди. Эшик томонга қаради. Эшик янада қаттиқроқ таққиллай бошлади. Рауфнинг кўз олдига ота –онаси билан бўлган вокеалар эсига кела бошлади. Қўрққанидан Алфия кампирнинг олдига келиб ётиб олди. Рауфнинг бу ҳаракатидан Алфия кампир ўйғониб кетди. Қулоғига эшикнинг кимдир таққиллатаётган овози эштиларди. Алфия кампир ўрнидан турди. Эшик томонга яқинлаша бошлади. Эшикни очмоқчи бўлиб, эшикнинг тутқичини ушлади. Эшикни таққиллатаётган уй бекаси Сабинур эканлигини англаган хизматчи Алфия кампир Рауфни яшириш ҳаракатига туша бошлади. Чунки Рауфни уй эгаси Сабинур кўрса яхши бўлмаслигини биларди. Ана шунинг учун ҳам Рауфни яшириб, сир сақлашга қарор қилди. Эшик олдидан Рауфни олдига шошиб келди. Рауфни ётоқ остига яширди.

– Мен сени бу ердан чиқармагунимгача жим, гапирмай ўтир хўпми, – деди Алфия. Рауф Алфия кампирнинг бу гапларидан қўрқа бошлади.

.....

Добавление нового отзыва

Комментарий Поле, отмеченное звёздочкой  — обязательно к заполнению

Отзывы и комментарии читателей

Нет рецензий. Будьте первым, кто напишет рецензию на книгу Осмондаги бахт
Подняться наверх