Ишққа оид 40 қоида
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Элиф Шафак. Ишққа оид 40 қоида
МУҚАДДИМА
А.З. Захара. «ШИРИН ШАККОКЛИК»
СЎЗБОШИ
БИРИНЧИ ҚИСМ ЕР
ИККИНЧИ ҚИСМ СУВ
УЧИНЧИ ҚИСМ ШАМОЛ
ТЎРТИНЧИ ҚИСМ ОЛОВ
БЕШИНЧИ ҚИСМ БЎШЛИҚ
Отрывок из книги
Дарёга тош отсангиз, у сувнинг қаерига ва қан дай тушганини била олмайсиз. Жуда нари борса, сувнинг бети бироз жимирлаганини кўришингиз мумкин; балки оқим шовқини остидан келган заифгина шалоплашни эшитишингиз мумкиндир. Вассалом. Тош кўлга отилса, натижаси анча кўринарли бўлади. Сокин сувнинг тинчи бузилиб кетади. Отилган тош бориб тушган жойдан тўлқинланиш бошланади, ойнадек сокин кўл юзи жимирлаб, мавж уриб кетади.
Тўлқинлар қирғоққа қадар етиб келади ва анча вақтгача тинчланиш бўлмайди.
.....
– Жанет, мени кечир. Мен асли шундай ажойиб оилам борлиги учун хурсанд бўлишим кераклигини биламан. Лекин… агар билсанг… мен жуда бахтсизман…
Шиқ этган овоз эшитилди. Автожавоб берувчи ўчган эди. Беихтиёр оғзидан чиқиб кетган охирги сўзларидан юраги қаттиқ қисилди. Нима бўлди, мени жин
.....