Описание книги
Бугунги биз яшаётган, айни дамда компьютерлашган замондаям ривоят бўлармикан дерсиз? Ҳақ гап, лекин кўз олдимизда юриш туриши, яшаш тарзи, дили ва тили бирлиги, гапи амали билан бир хил бўлган инсонлар кам дейсизми? Ватан, ота-она, дўстлик ва одамийлик, меҳр-муҳаббат ва садоқат, биродарлик ва қадрдонлик, қариндошлик ва бутун инсониятга хос бўлган тушунчалар, туйғулар, орзулар ва армонлар ҳақида ўз амали ва ҳаёт тарзи билан ривоятлар яратган замондошларимиз ҳаётида рўй берган, бир сўз билан айтганда, одамларга одамлар ҳақида гапираётган бу китоб Сизга манзур бўлишига ишонамиз.