Описание книги
Бироқ 1980 йилда Буюк Британияда драббл деб номланган ҳикоянависликнинг янги жанри вужудга келди ва бундай кичик асар бор-йўғи 100 сўздан иборат бўлиб, тугалланган ғоя ва ўзига хос шаклга эга бўлиши лозим деган талаб ёзувчилар олдига қўйилди. Драббл ўз ватани Бирмингем университетида ғаройиб сўз ўйини сифатида қабул қилинди. Кейин Европанинг кўпгина мамлакатлари ёзувчилари бу борада ўзларини синаб кўришди. Хуллас, драббл деган янги жанр вужудга келди ва у кўпчиликни қизиқтириб қўйди. Биз эса драббллар ва ушбу жанр талабига жавоб беради деб топган ҳикояларимизни тўплаб, Сизга тортиқ этишга қарор қилдик.