Описание книги
Ҳар бир мўмин банда ҳаётининг барча ҳолатларида дуо қилишга муҳтождир. У ўз қалбидаги истакларини изҳор қилишда энг ҳақли Зотга, Аллоҳ таолога интилиши ҳақдир. Зеро, Аллоҳ таоло «Ғофир» сурасида марҳамат қилиб, «Менга дуо қилинглар. Дуоларингизни ижобат қиламан», деди. Ва яна Бақара сурасида: «Агар бандам Мен ҳақимда Сиздан сўраса, эй Муҳаммад алайҳисалом, мен унга яқиндирман. Дуо қилгувчининг дуосини қабул қиламан», деди. Шу боис ҳар бир мўмин киши бундай қулай имкониятдан фойдаланишни ҳам билиши зарур.Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ҳадисларида дуо ҳақида гапириб, «Дуо ибодатларнинг мағзидир», дедилар. Демак, икки дунё саодатидан умидвор ҳар бир инсон дуонинг кучини билгани ҳолда Аллоҳга дуони канда қилмай, Ўзидан сўраши лозим. Ушбу қўлёзма мажмуа бўлиб, унда ўнга яқин алоҳида дуолар ўрин олган.