Описание книги
Ушбу китоб буржлар оламига қизиқувчи, юлдузларнинг инсон тақдири билан қанчалар боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигини билишни истовчиларга олдинда уларни кутаётган воқеа-ҳодисаларнинг ривожи ҳақида маълумот беради. Китоб аввалида сиз ўзингиз туғилган йил ва унга берилган умумий таъриф билан танишасиз. Шундан сўнг эса туғилган ой, кунингиз қайси буржга тўғри келса, ана шуни ўқиб, ўзингизга керакли хулосаларни чиқариб олишингиз мумкин. Оила, иш, атрофдагилар билан муносабатларда нималарга эътибор бериш керакли, айниқса, сизга билинмайдиган, аммо ён атрофингиздагиларга кафтдек кўринадиган феъл-атворингиздаги ортиқча жиҳатларни бартараф этиш ҳақида ўйлаб кўрасиз. Янги йилда сизни нималар кутаётганлигидан бохабар бўласиз. Ушбу қайдларга қанчалик ишониш-ишонмаслик ўзингизга ҳавола.