Описание книги
Халқимиз тарихи ва маънавиятининг илк булоғи «Авесто» китобининг «Яшт» («Алқов»лар) наскини таниқли олим, қадимий тарихимизнинг манбашунос мутахассиси Мирсодиқ Исҳоқов таржимасидаги нашрини ҳукмингизга ҳавола қилмоқдамиз. Ушбу нашрнинг ўзиёқ маданий маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа деб баҳоланиши мумкин. Қолаверса, таржиманинг «Авесто»га хос кўплаб унутилиб кетган тушунча, атама ва ишоратли масалаларга илмий асосланган изоҳлар билан таъминлангани нашр қимматини янада оширади, деб умид қиламиз.