Описание книги
Хитой фалсафаси деганда Лаози, Конфуций, Мэнгзиларни эсга оламиз, лекин бизга нотаниш бўлган яна бир қанча номлар борки, уларнинг ўгитлари, фикр-мулоҳазалари ҳам кишини ўйга толдиради. Мазкур ихчамгина китобчадан бир гуруҳ қадим Чин юрти донишмандларининг ҳикматли сўзлари ўрин олган. Теран мушоҳадаларга, ҳаётийликка асосланган оддий ҳақиқатлар ҳикмат истовчи қалбларга манзур бўлади, деган умиддамиз…