Описание книги
Махтумқули асарлари халқона охангларда, одамлар кўнглига яқин шакилда, тилларга «ўрнашиб» қолган сўзлар билан битилган. Шу боис унинг аксар шеърлари халқ ичида ёд бўлиб кетган.Махтумқули асарлари ўзбек тилига бир неча бор таржима қилиниб, китоб холида чоп этилган. Бу хайирли ишни илк бор устоз Жуманиёз Шарипов 1963-йилда амалга оширган эдилар. Кўпчилик ўзбек шоирлари Махтумқули ижодидан намуналар таржима қилишган. 1995-йили эса истеъдодли шоир Музаффар Ахмад таржимасида Махтумқулининг яна бир китоби босилиб чиқди. Ниҳоят, 2004-йили таниқли шоир ва таржимон Мирзо Кенжабек Махтумқулининг «Сайланма» китобини халқимизга тухфа этди. Хуллас Махтумқулини ҳеч иккиланмай ўзбек севган туркман шоири дейиш мумкин.