Описание книги
Мазкур ишда давлат ҳокимияти органларини номарказлаштириш тушунчалари, бу соҳадаги ривожланган мамлакатлар тажрибалари ва миллий амалиёт таҳлил қилинади. Шунингдек, ишда маҳаллий ҳокимият органлари тизимини номарказлаштириш жараёнлари ҳуқуқий давлат қуриш шарт-шароитларидан келиб чиқиб тадқиқ этилади, ривожланган мамлакатларда русумга кирган номарказлаштириш жараёнлари мамлакатдаги ислоҳотлар билан қиёсий таҳлил этилади. Шунингдек, муаллиф номарказлаштириш жараёнини фуқаролик жамияти институтлари – ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятларини демократлаштириш нуқтаи назаридан ҳам талқин этади. Китобда давлат ҳокимиятининг қуйи органи – маҳаллий бошқарув органлари фаолиятини номарказлаштиришга муҳим эътибор қаратилган. Яна қўлланманинг муҳим жиҳатларидан бири – бу мамлакатда ҳокимият органларини номарказлаштириш истиқболларини таҳлил этилганлигидир. Мазкур қўлланма номарказлаштириш ислоҳотлари ва жараёнларига қизиққан барча китобхонлар учун мўлжалланган.