Маънавият сарчашмаси. Услубий қўлланма
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Отрывок из книги
Мустақиллигимизнинг биринчи йиллариданоқ одамларда маънавиятнинг бебаҳо ҳусусиятларини шакллантиришга асосий диққат-эътибор қаратилди. Аждодларимиз томонидан яратилган ғоят улкан, тенгсиз маънавий ва маoрифий меросимиз, миллий қадриятларимизни тиклаш, яна ҳалқимизнинг ўзига қайтариб бериш давлатимиз сиёсатининг муҳим масаласига айланди. Айниқса бу тушунчани ёшлар онгига чуқур сингдириш ҳаётий ва долзарб вазифа эканлиги алоҳида таъкидлаб келинмоқда. Бу Президентимиз ташаббуси ва бевосита раҳнамолиги билан яратилган «Таълим тўғрисидаги қонун», шунингдек, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» да ҳам ўз ифодасини топган. Негаки, Элим деб, юртим деб ёниб яшашга қодир инсонларда маънавият тушунчаси болаликданоқ шакллана беради ва улар ўзларининг оиласига дўст-ёрларига, Ватанга бўлган меҳр – муҳаббати, садоқати, иҳлос эътиқодини амалий ишлари билан намоён қилиб борадилар. Зеро, сўз ва иш бирлиги маънавияти юксак инсонларнинг дил амри, қалб даъватига айланади. Улар ўтиб борувчи ВАҚТнинг ҳар бир лаҳзасидан унумли фойдаланишга, ўзларидан яхши ном, эзгу ишлар қолдиришга ҳаракат қиладилар.
Коллежимизда шу боисдан ҳам энг аввало маънавий жиҳатдан етук, баркамол мутахассислар тайёрлашга бош вазифа деб қаралади.
.....
Чиндан ҳам билимли ва малакали мутахассислар тайёрлашимизда маънавий ва маърифий йўналишдаги ишларни изчил йўлга қўйганлигимиз ижобий самаралар бермоқда.
Ўқув даргоҳимиз 1999 – 2000 ўқув йилидан янги мақом асосида иш бошлади. Қурилиш ва касб- хунар коллежига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг «Академик лицейлар ва касб- хунар коллежларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошқариш тўғрисидаги, «1999- 2003 йилларда академик лицейлар ва касб- хунар коллежларининг моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда маблағ билан таъминлаш тўғрисида»ги қарорларнинг қабул қилиниши мустақил мамлакатимизда авлодлар баркамоллигини ўйлаб, ёшларнинг билим ва касб- хунар малакаларини янада пухта эгаллашлари учун яратиб берилган кенг имконият, бебаҳо имтиёз, катта ғамҳўрлик бўлди.
.....