Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Ибадулла Самандарович Байджанов. Камолот кошонаси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи иш тажрибасидан
Сўз боши
Шонли йиллар, шарафли ишлар
Эьтибор қаратиб – муҳит яратиб
Отрывок из книги
Хоразм бебаҳо маънавият, илм-у маърифат, бетакрор санъат гўшаси, буюк қадриятлар гултожи бўлмиш «Авесто» асари яратилган ўлка, жахонга Ал-Хоразмий, Беруний, Замаҳшарий, Нажмиддин Кубро, Паҳлавон Махмуд, Огаҳий каби улуғ зотларни етказиб берган кўҳна ва навқирон воҳа. Бу қадим юртда бунёдкорлик хам азалдан ардоқланиб, воҳа шуҳратини аланга таратилишида муҳим аҳамият касб этиб келган. Меъморчилик Хоразмда энг фахрли касб сифатида қадр қиммат топган. Бир-биридан муҳташам ва мустаҳкам бинолар, саройлар, қасрлар, мачит – мадрасалар, миноралар фикримиз исботи. Осмон остидаги очиқ музей деб эътироф этилган Хива обидалари меъморлар меҳнати ва ва маҳоратини ўзида мужассам этиб турибди. Кейинги йилларда, айниқса Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига эришилган 14 йил ичида бунёд этилган қатор замонавий иншоотларда ҳам ота-боболаримизнинг бунёдкорлик, меъморчиликка меҳр-у садоқати, ихлос ва муҳаббати мужассам эканлиги намоён бўлиб турибди.
Урганч курилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси мана 40 йилдирки қурувчи кадрлар тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Ушбу китобда билим ва касб-хунар даргоҳининг босиб ўтган йўллари, иш тажрибалари, ютуқлари, ибратли ишлари таҳлил этилади. Китоб муаллифи, Хоразмда илк бора меъморчилик фанлари номзоди унвонига сазовор бўлган Ибадулла Байджанов воҳада ўзининг ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, заҳматкашлиги ва фидоийлиги билан танилган инсон. Ўн беш йилдан ошиқ Урганч шаҳри Бош меъмори вазифасида ишлаб воҳа марказини кўркам, чиройли, серфайз бўлишига катта ҳисса қўшган. 1988 йилдан буён Урганч қурилиш Техникуми (ҳозирги пайтда коллеж) директори сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда. Унинг ташкилотчилиги ва раҳнамолиги билан коллеж республикадаги намунавий ўқув ва касб-ҳунар даргоҳларидан бирига айланди.
.....
Ибадулла Самандарович Байджанов Архитектура номзоди
Техникум иш бошлаган йилдан бошлаб, бу даргоҳда узоқ йилда фаолият кўрсатган 1965 йилдан 1988 йилгача директор булиб ишлаган педагогика фанлари номзоди С. И. Оллаберганов, 1990 йили Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билим юртимизда олиб боирлаётган ибратли ишларни, иқтисодий ислоҳотларни ҳаётга изчиллик билан қилинаётганини жиддий, чуқур ўрганиб чиқди, юқори баҳолади. Бунинг натижасида билим юртимизга мамлакатимизда биринчи бўлиб коллеж мақоми берилди. Бу эса бизга чексиз фахр бағишлаш билан бирга, зиммамизга катта масъулият юклади. Негаки, эндиликда фаолиятимизда кескин ўзгаришлар юз берди. Олдинги даврга нисбатан ўргатиладиган фан машғулотлари сони ошди, касб-ҳунар эгаллаш малакаларини янада такомиллаштириш имкониятлари яратилди.
.....