Мавлоно
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Группа авторов. Мавлоно
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ
МАВЛОНО. Хом эдим / Пишдим / Ёндим
I БЎЛИМ
БАЛХ ШАҲРИДА БИР ОЛИМ: ОЛИМЛАР СУЛТОНИ БАҲОУДДИН ВАЛАД
БАЛХДАГИ ФИКРИЙ ТАФОВУТЛАР
“БИЗНИНГ ҚЎНАЛҒАМИЗ ҚЎНЁ ШАҲРИДИР”
КАРВОН ЙЎЛИ ҚЎНЁ САРИ
ЯНГИ БИР МАДРАСА
БАҲО ВАЛАД БОҚИЙ ДУНЁГА КЎЧДИ
II БЎЛИМ
МАВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН
БУРҲОНИДДИННИНГ ҚЎНЁГА ТАШРИФИ
САЙЙИДНИНГ МАЪНАВИЙ ВАЗИФАСИ БИТМОҚДА…
III БЎЛИМ. ИККИ УММОН УЧРАШУВИ
МАВЛОНО ҲАЁТИДА ПОРЛАГАН ҚУЁШ: ТАБРИЗЛИК ШАМСИДДИН
МАВЛОНОНИ МАВЛОНО АЙЛАГАН ТАБРИЗЛИК ШАМС
ШАМС ТАНИЛМОҚДАН ҚЎРҚМОҚДА, ЙЎҚЛИККА ЙЎЛ ОЛМОҚДА ЭДИ
МАВЛОНО ШАМС БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ
ЖАЗБА ВА ЖЎШҚИНЛИК ДАВРИ
МАВЛОНОНИНГ МАКТУБЛАРИ
ИЛОҲИЙ ИШҚ ВА ЖАЗАВА КУНЛАРИ
ШАМС ТАБРИЗИЙНИНГ ҚАТЛ ЭТИЛИШИ…
БУЮК СИР
ЯНА БИР МУШОҲАДА
БУ ПАЛЛАДА МАВЛОНО
МАВЛОНО ВА ШАМС БИРЛИГИ
“ХАБАР ТЎҒРИ БЎЛСАЙДИ, ЖОНИМНИ БЕРАРДИМ”
IV БЎЛИМ. КЎНГИЛ САДОЛАРИ ИЧРА СИРЛАР ХАЗИНАСИ – ЗАРГАР САЛОҲИДДИН
ЗАРГАРНИНГ САНДОНИДАН КЎНГИЛ САДОЛАРИ ЯНГРАМОҚДА ЭДИ
ЗАРГАР САЛОҲИДДИН – ТОЗА ЮРАКЛИ, СОФ ИНСОН
МАВЛОНО ФОТИМА ХОТУННИ КЕЛИН ҚИЛДИ
МАВЛОНО ШАЙХ САЛОҲИДДИНДАН ҲАМ ЖУДО БЎЛДИ
V БЎЛИМ
“МАСНАВИЙ” ТУҒИЛМОҚДА
“МАСНАВИЙ”НИНГ ИЛК ЎН САККИЗ БАЙТИ
“МАСНАВИЙ”НИНГ КЎНГИЛ ОЛУВЧИ ДЕБОЧАЛАРИ
ШАЙХ САДРИДДИН ҚЎНЁВИЙ ҲАМ УНГА ТОБЕ БЎЛДИ
АМИР СУЛАЙМОН ПАРВОНА МАВЛОНОНИНГ МУРИДЛАРИ САФИДА
МАВЛОНОНИНГ ЯНГИ БИР АСАРИ – “ФИҲИ МО ФИҲИ” ТУҒИЛМОҚДА
МАВЛОНОНИНГ БИР МАКТУБИ
МАВЛОНОНИНГ ЎЗ СУРАТИНИ ЧИЗДИРИШИ
VI БЎЛИМ. МАВЛОНОНИНГ ЯШАШ ТАРЗИ, АТРОФ МУҲИТИ ВА ФИКРЛАРИ
МАВЛОНО ВА УНИНГ АҲЛИ АЁЛИ – ОИЛАСИ
АЪЛОИДДИН ЧАЛАБИЙНИНГ ВАФОТИ
МАРДОНА МЕҲНАТ ҚИЛИШ СУЛТОНЛИГИ
“БАРЧАМИЗ ЙИҒИЛИБ, БИР БЎЛАЙЛИК”
ҚОЗИ КАМОЛИДДИН ҲАМ МАВЛОНОНИНГ ҲАЛҚАСИГА КИРДИ
МАВЛОНОДА ИШҚ
МАВЛОНОНИНГ ИНТИҲОСИЗ ИШҚИ
МАВЛОНО ВА САМОЪ РАҚСИ
ТИНГЛА НАЙДИН…
МАВЛОНОНИНГ ҚУЛЛИГИ ҲАҚҚА ЭДИ
ИЛОҲИЙ ГЎЗАЛЛИК РУҲНИНГ ГЎЗАЛЛИГИДАДИР
МАВЛОНОНИНГ МУТАВОЗИЙ38 ҲАЁТИ
МАВЛОНО ҚЎНЁНИ ШУНДАЙ СЕВАРДИКИ…
МАВЛОНО НА ШОИР, НА-ДА ФАЙЛАСУФ
ХОҲ КАТТА, ХОҲ КИЧИК ИНСОНГА СЕВГИ
МАВЛОНОНИНГ НЕВАРАСИ УЛУҒ ОРИФ ЧАЛАБИЙНИНГ ТУҒИЛИШИ
МАВЛОНОДА ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ ВА КЎНГИЛ
VII БЎЛИМ. БАЪЗИ ДЎСТЛАРИ, ВАФОТИ ВА МАҚБАРАСИ. МАВЛОНОДАН КЕЙИНГИ ДАВР
МАВЛОНОНИНГ ШАЙХ САЪДИЙ ШЕРОЗИЙ БИЛАН ҚЎНЁДА УЧРАШУВИ
МАВЛОНО ВА ҲОЖИ БЕКТОШ ВАЛИЙ
МАВЛОНОНИНГ ДЎСТИ МАҲМУД ҲАЙРОНИЙ
МАВЛОНОНИНГ ТИЛИ ХУСУСИДА
ВАҚТ ЯҚИНЛАШМОҚДА, МАВЛОНО ҲАҚ ВУСЛАТИНИ СОҒИНМОҚДА ЭДИ
ИНСОНЛАРНИНГ ХАЙРЛИСИ ИНСОНЛАРГА НАФИ ТЕККАН КИМСАДИР…
ҚУЁШ ИРФОН ҚУЁШИ БИРЛА БОТДИ
МАВЛОНОНИНГ ЖАНОЗАСИГА ҲОЗИРЛИК
САДРИДДИН ҚЎНЁВИЙНИНГ ҲУШИДАН КЕТИШИ
МАВЛОНО ВАФОТ ЭТГАН КУН ВИСОЛ КЕЧАСИ ЭДИ
МАВЛОНОНИНГ МАҚБАРАСИ
ТАХТА ЛАВҲ УСТИДАГИ ЁЗУВЛАР
МАВЛОНОДАН КЕЙИНГИ ДАВР
МАВЛАВИЙЛИКДА САМОЪ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ
ҲАҚДАН ОЛИБ, ХАЛҚҚА СОЧАМИЗ
СЎЗ БИТАР, МАВЛОНО БИТМАС…
Отрывок из книги
Бугунги кунда шимоли-ғарбий Афғонистонни ҳам ўз ичига олган Ўрта Осиёнинг Туркистон ҳудудида деярли барча аҳоли туркий тилда гаплашади. Орол денгизига қуйилган Амударёнинг бу қисмида, Эрон чегарасига яқин эски тижорат йўли устида Балх шаҳри қад кўтарган. Хуросоннинг ушбу кекса шаҳри ўзининг неча минг йиллик тарихи давомида озмунча сиёсий ва ижтимоий воқеаларга гувоҳ бўлмаган. Асрлар оша турли истилолар остида эзилган ҳамда турли дин ва маданиятлар таъсирида қолган Балх шаҳри уммавийлар давридан бошлаб Ислом давлатлари назоратига ўтгач, ҳудуддаги бутпараст, маъжусий, шомон, буддавий, насроний ибодатхоналари ўрнига жоме масжидлар қурилиб, шаҳарга “қуббат ул-ислом” (Ислом қуббаси) сифати берилади. Баъзи арабча манбаларда Балхни “ум мул-билод” – “шаҳарлар онаси” деб ҳам аташади.
Маълум бир даврдан сўнг Балх салжуқийлар давлати ҳукмронлиги остида етакчи илм ва урфон марказига айланганини кўрамиз. Салжуқийлар давлати бош вазири Низомулмулк қурдирган мадраса, кутубхона ва расадхоналар Балхда улкан мавқега эга бўлади. Йиллар давомида олиб борилган доимий истилолар халқни қаттиқ ҳолдан тойдирган эди. Бу дунёда ҳузур-ҳаловат топа олмаган омма энди бутун диққат-эътиборини нариги дунё ҳақидаги тушунча ва эътиқодга қаратган эди. Чунончи, турли бўҳрон ва инқирозлар ҳукм сурган мана шундай кунларда тасаввуфий тушунчаларнинг кенг ёйилишига замин яратилади. Балхда тўпланган бир қатор сўфийлар “ваҳдат ул-вужуд” фалсафасининг турли дунёқараш ва тушунчадаги вакиллари сифатида халқ ўртасида кенг эътибор қозона бошлайдилар. Ислом дини доирасида турфа тасаввуфий суҳбатлар ташкил этиларкан, Тангри вуслати йўлида маънавий гўзалликка интилиш тобора кучая боради.
.....
– Эй дунё ва охират мулкини қўлга киритишга эришган малак сифатли мулк соҳиби, муҳтарам ҳукмдор! Тахтингизда роҳат қилиб ўтираверинг. Биз кўпдан бери дунё молу мулкидан кўз юмган ҳолда Тангрига қуллик қилиб, Унинг амрларини бажаришга интилмоқдамиз, – дея жавоб берди.
Мажлисга даъват этилганларнинг аксарияти бу сўзларни эшитиб, Баҳо Валаднинг хос муридига айландилар. Баҳо Валад гарчи Олтин Аба мадрасасига ўрнашган бўлса-да, бироқ бундан кўнгли тўқ эмас эди. Мадрасада бошқа мударрислар ҳам истиқомат қиларди. Бунинг устига унга ажратилган қисм жуда кичик эди. Ўғли Жалолиддин йигитлик ёшига кириб, уйланган, бола-чақали бўлганди. Шунингдек, баъзи йўқсил муридлар ҳам мадрасага жойлаштирилганди. Султонга айтилса, шубҳасиз, дарҳол янги бир мадраса қурдирарди, аммо бундай таклиф Султон ёки амирлари томонидан ўртага ташлангани маъқул эди. Албатта, бунинг учун бир “зуҳурот” содир бўлиши лозим эди. Шундай бўлди ҳам… Кунлардан бир кун Баҳо Валад Жума масжиди деб аталган Аълоиддин жоме масжидида ваъз ўқимоқда эди. Маҳшар каби лиқ тўла жоме масжидидаги махсус жойда Султон билан бирга амирлар ҳам ўлтирар эди. Баҳо Валад ҳар оятнинг нозил бўлиш сабабларини ва унинг таҳқиқини бутун нозикликлари ва тафсилоти билан тафсир этаркан, барча жон қулоғи билан тингламоқда эди. Султоннинг сарой аъёнларидан Амир Бадриддин Гавҳартош ҳам дарсни тинглаб, Баҳо Валаднинг фасоҳат тўла сўзларига ҳайрон қолиб ўтирарди. Айни дамда унинг кўнглидан “Машааллоҳ, Ҳазратнинг нақадар ўткир зеҳни, қувватли хотираси бор, гўзал нутқ ирод этмоқда” – деган ўй кечарди.
.....