Ғаройиб қишлоқнинг ажойиб одамлари
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Группа авторов. Ғаройиб қишлоқнинг ажойиб одамлари
Катта тарихнинг мухтасар баёни
Отам гул тергани кетган эди…
Қабристонга кўмилган хазина
Адабиётга таъзим
Эътироф
Ўриш – арқоқмиз
Яхши отга бир қамчи…
Савобгарчилик
“Мени алдабсиз…”
“Чўтир қишлоқ эмасми?..”
“Жип-жип…”
Қўрққанга қўша кўринар…
Тадбиркор элчилар
“чўтан” полвон
Халқ театри
Солиқчи мурчи ҳам доғда қолган…
Картер ямашнинг янги усули
“Дока рўмолнинг қуриши…”
Аскиячиларнинг сардори
Кучук оралаган…
“Қисир эмди…”
Ўсолнинг қадоғи қанча сўм?
“Адаб чўпи”
Лоторея ўйини
Суянч тоғлар
Жўяли маслаҳат
Мелибоевлар сулоласи
“Землянка”даги ўрик қоқилар
Новвотнинг дури
Биринчилар
“Жарқираған жаз…”
Ғижжакнинг яна бир сири
Ғаройиб ковартак
Ямламай ютиш…
Пархама
Ўтир! Ўзинг косеканс!
“Паштангхўжа” амаки
Ялтироқ картмоннинг сири
Яхшидан боғ қолади…
“Казбек” чекасизми?
“Ғанимлар…”
“Баъзида макиён ҳам…”
“Жун планига қўшимча…”
Дангаса ғилдирак
Эркинбек Бегимқуловнинг савоб ишлари
“Мен, ишпиён эдим…”
Йўқлов
Кўпкари ҳам, футбол ҳам
Тепадзе тепган тўп…
Алангали салом
Ахбор Имомхўжаев ҳам лол қолган
“С мячом”
Абдуворис Аҳмедовнинг ҳиммати
Тоҳир ҳожининг зинапоялари
“Чойдан тўк!”
“Нос”
Қалмоқларнинг қозони
“Ол, хабар!”
“Отингиз Имлуттила”
Болта соп
Ўжарлик
Ажабтовур Абдуғани ака
Замонанинг зайли билан
Эссиз, устихон!
Булбул ҳам жўр бўлган…
Наманган сайри
Бир қишлоқнинг минг ҳангомаси
Отрывок из книги
Ҳар кимга ўзи туғилиб ўсган гўшаси, овули азиз. Жумладан, камина учун ҳам киндик қоним тўкилган қишлоғим Сафед Булон қадрли ва мукаррам. Отамнинг оталарини Шокир аттор дейишган. Дадам ёлғиз ўғил бўлганлари сабабли, ирим қилиб, Адашбой деб исм қўйишган. Камина ҳам шу боисдан Турсунбой деб аталганман. Онамнинг исмлари Зубайдахон бўлиб, оталари Мулла Абдумажид Асқаров 1940 йилдан 1956 йилга қадар Каравон ва Олабуқа туманларида ягона ҳисобланган масжидда имом-хатиб хизматини ўтаган. Бобомнинг укаларини Обиджон ота дейишарди. Ҳар икковлари қишлоғимизнинг сувоқчи усталари бўлиб, оилани ана шу касб эвазидан тебратишган.
1944 йилнинг январь ойларида отам ичтерлама касалига чалиниб қолди. Бу оғир дарднинг ташвиши бизни анча эсанкиратди. Келбатли, шоп мўйловли отам озиб-тўзди. Март ойининг бошлари, бойчечаклар яксар гуллаган палла. Ниҳоят отам бироз соғайиб ўрнидан турди. Мен у кишини етаклаб Яроқтепага қараб юрдик. Аббосхон тоғам ортимиздан кўрпача кўтариб етиб келди. Отам оҳиста чўкиб, Қирғин масжид тарафга юзланиб фотиҳа ўқиди. Шу маҳал сўқмоқ йўлдан бизга қараб тўрт киши дастурхон кўтариб кела бошлади. Дадам қалин мўйловларини силаб, зимдан кулди. Бизни йўқлаб келганлар Азивой бува Воҳидов, Қурвонбой Эшматов, Мамадали қассоб Муллажонов, Баҳодирхўжа Омонов дадамнинг қадрдонлари эди. Кўп ўтмай Содиқжон дўстимнинг отаси Қирғизвой бува бир қумғон чой кўтариб чиқди. Дастурхон ёзилди. Уларнинг суҳбати ҳазил-мутойиба билан давом этарди. Дадам завқланиб куларди. Мен эса кўп сўзларга тушунмай, уни жиддий қабул қилардим. Худо раҳмат қилгур Азивой бува ўта хушчақчақ кишийди. “Ука, бир гапим бор, фақат қулоғингга айтаман” дердилар-у бутун маҳалла бемалол эшитадиган даражада сўзлашларига одамлар кўникиб кетганди. Ўша куни, Яроқтепадаги дастурхонга дуо ўқилгач, Азивой бува жиддий оҳангда: – Адашвой ука, Сизни йўқлаб уйга кирсак, ҳеч ким йўқ. Жойингизда бир бегона киши ётибди, уйғотгани чўчидик… Гузардан суриштирсак, келин нон ёпгани қўшниларникига чиққан экан, сизларни шу тарафга ўтди дейишди, – деди. Дадам қотиб-қотиб кулди ва: – Қани юринглар-чи, ким экан, деб ўрнидан қўзғалди. Узун-қисқа бўлиб ҳовлимизга кирдик. Меҳмонларнинг қуршовида отам деразадан ичкарига қараб яна қотиб-қотиб кулди. Уларнинг пинжидан ўтиб мен ҳам дадам ётган ўринга кўз югуртирдим. Ажабо, бош ўрнига қўйилган ошқовоққа шоҳи белбоғ боғланиб, иккита таёққа дадамнинг эски ағдарма этиклари кийдирилиб, устига кўрпа ёпилганди… Кулги яна авжига чиқди. Бу орада онам бир сават зоғора нонни кўтариб кириб келдилар. Олмурутнинг остига якандоз солиб, дастурхон тузалди. Мен эса севимли машғулотим – эски газетадан варрак ясаб, қамишни сиранчлаш-елимлаш билан овораман. Пешинга азон айтилган паллада меҳмонлар қўзғалишди. Шу маҳал нимадир даранглаб ерга тушди. Азивой бува чўчиб, сакраб кетди ва Қурбонбой акани бўралаб сўка бошлади. Яна кулги кўтарилди… Кейин маълум бўлишича, даврадошлар бувага ҳазил қилиш учун эски патнисни олмурутнинг шохлари орасига қистириб қўйишган экан…
.....
Абдуллажон тоға берган “Равшанхон” достони Шарифхон Ворисовга тегишли бўлиб, ундан айрим парчаларни поччамнинг меҳмонхонасида улоқчи дўстларига ўқиб берардим. Шундай қилиб, бобом ва қишлоғимиз раиси сабаб бўлиб китоблар оламига шўнғиб кетдим. Урушдан кейинги ўта оғир дамлар. Бошоқ теришга ҳам, ўсмирликка хос шўхликларга ҳам улгурардик. Бобомларнинг чорбоғидаги шафтолилар авжи пишган кунларда бир нечта дўстларим билан девордан ошиб қўйин-қўнжимизни тўлдирдик. Бироқ, бу ножўя ишимиз бурнимиздан чиқди. Шафтолининг туклари баданимизни шу қадар қичиштирдики, асло иложи йўқ. Барча воқеаларни билиб, кузатиб юрган бобом: – Ҳа, ўғлим қўтирга йўлиқдингизми?.. Маккажўхорининг мардаги билан қашланг, – деб тагдор сўзларни айтиб, зимдан кулиб қўйдилар. Дастлабки шеърларимдан бири “Шафтоли” ана шу саргузаштларнинг илк ҳосили бўлган. Авжи саратон пайтида бобом Абдуллажон раиснинг илтимоси билан Обиджон укаларини ёнларига олиб, сушилка қуришни бошлаб юборишди. Сабаби, у кезларда буғдойдан ташқари асосий экин пахта ҳисобланарди. Қиш эрта тушарди, иккинчи терим тугамай ғўзаларни қор босарди. Шу сабабдан қиш ичи кўсак чувиш урфга айланиб кетганди. Кўмир қаёқда дейсиз? Пахталарни сушилкада қуритгани ўтин керак. Бунинг учун қишлоғимиздаги ошиқча боғ-роғларни ўтинликка ишлатишга тўғри келарди. Бу ҳукуматнинг топшириғи, бажармасликнинг иложи йўқ.
Шўх-шан ёшликнинг қувонч ва изтиробларга тўлган ёз ойини бошоқ териш, куз ва қишда кўсак чувиш каби юмушлар билан ўтказардик. Икки мавсум давомида Давронбой оғам билан биргаликда қишлоғимизнинг клуб ҳамда чойхонасида овулдошларимизга “Гўрўғли” туркумига кирган халқ достонларини, кейинроқ “Кунтуғмиш”ни ўқиб бердик. 1950 йилнинг май ойида ҳамқишлоқ дўстим, урушдан кейинги қийинчилик туфайли Наманганга кўчиб кетишган Эркин Жабборов икки қоп китобни Валижон тоға Холматовнинг аравасида келтириб берди. Унинг тенг ярми рус тилидаги асарлар экан. Бу мен учун қиёси йўқ бойлик эди. “Бошсиз чавандоз”, “Том тоғанинг кулбаси” сингари китобларни бир неча мартадан ҳижжалаб ўқиб чиқишимга тўғри келди. Шундай қилиб адабий китобларни ўқиш асосий машғулотимга айланди. Абдуллажон Шайитов раислик қилган кезларда қўшни қишлоқларга қараганда бизнинг овулдошларимиз анча яхши яшади. Тўғри, уруш даврида ва ундан кейин ҳам озиқ-овқат масаласи тахчил бўлган. Қоратариқ, сули, бурчоқ, ҳатто сиранчни истеъмол қилишимизга тўғри келган. Айрим хонадонларда ўрик қоқини еб, данагини тегирмонда тортиб, унидан кўмоч қилишган. Қуйма резина калишларга, дермантиндан тайёрланган пойабзалларга патак ўрнида буғдой похоллар ишлатилган.
.....