Хотира саодати
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Группа авторов. Хотира саодати
ДЕБОЧА
ТЎРАХОН ДОМЛА МАКТАБИ
КАМБАҒАЛНИНГ ТЎЙ ОШИ
ФАРЗАНД ФОЖЕАСИ
ОТА АЖДОДЛАРИМИЗ ТАРИХИ
ДАДАМИЗ ТОМОНИДАН ШАЖАРАМИЗ
КЎТАРМА ВА КЎТАРМАЛИКЛАР
КЎТАРМА ДИЛБАР МАСКАН
БОБОМ МУҲАММАД ИМИН ВА БУВИМ БИБИХОЖАР
МИХАЙЛОВКАДАГИ ЎЗБЕКЛАР ҚАБРИСТОНИ
МИРЗАМАҲМУД АМАКИМ
НОВГОРОДГА САФАР
ОТИКАХОН АММАМ ҲАҚИДА
БОБОМ МУЛЛА СОҲИБҚОРИ ВА БУВИМ ТОШМАНАХОН ҳаёти баёни
ХОЛАМ МЕҲРИНИСО ОЙИМ ҚИССАСИ
“БОСМАЧИЛИК ЁКИ БЕКЛАР” ҲАҚИДА
МЕҲРИНИСО ХОЛАМНИНГ ҚИЗИ ИЛТИФОТ ОПАМ
ХОЛАМ НУРИНИСО
ТОҒАМ АБДУЛХАЙ ҚОРИ
ШАРИФЖОН ТОҒАМ
СУЗИШНИ БИЛМАГАНИМГА 3 ЖАНГОВАР ҲИКОЯ
ДАДАМ ВА ОНАМ ДОСТОНИ
ОТАМ ВА ОНАМ САФАРИ
ДАДАМНИНГ МАГНИТ ЁЗУВИ
ҲУР СИНГИЛЛАРИМ САФАРИ
АЯМИЗ
ҚУЛОҚЛИК СУРГУНИ ХОТИРАЛАРИДАН
АЛИ АКА
ҚУЛОҚЛАР КУЛИБИНИ ЁКИ УСТА ИМИНЖОН АКА
ҚУЛОҚЛАШТИРИШ ХАҚИДА ЎЙЛАР, БУ ЖАРАЁН КИМГА ВА НИМА МАҚСАДДА КЕРАК ЭДИ?
ҚУЛОҚЛАШТИРИШ ҒОЯСИ ҚАЙДАН ПАЙДО БЎЛДИ?
БУХОРО ОЛТИНЛАРИ
ҚУЛОҚЛАШТИРИШ СИЁСАТИ
ХОТИМА ЎРНИДА
Отрывок из книги
Асли, вақт топиб сулоламиз шажарасини тузишни ният қилган эдим. Шу мақсадда қўлимга қалам олдиму онгимнинг туб-тубидан жой олган аждодларим ҳақидаги хотираларим уйғона бошлади. “Хотира уйғонса гўзал”, дейдилар. Уларга яқинларим хотиралари ҳам қўшилди-да, оқибат шажара аждодларим ҳақидаги лавҳалар тарзида қоғозга туша бошлади.
Машойихлар айтган, – хотира шундай сифатки, у инсон боласини инсон қилиб тарбиялайди, шундай мулкки, у инсонда тафаккур, маънавият ва дунёқарашни шакллантиради, онгини чархлайди. Бу шундай сифатки, бизни олға чорлайди, жамият бўлиб яшашга, ватанни севмоққа, аждодлар хислатларини кейинги авлодларга янада бойитиб етказиб беришга ундайди. Хотира йўқолса, инсон онгсиз бир манқуртга ёки унданда тубан махлуққа айланади. Ҳар инсон бошқаларникига ўхшамайдиган ўз хотира мулкига эга. Биз бу мулкни асраймиз, авайлаймиз, кенгайтирамиз. Аслида ҳар биримизнинг дунёқарашимиз, инсонлар билан ҳар қандай мулоқотимиз савияси, эришаётган ютуқларимиз даражаси, ҳар ишга лаёқатимиз, шу мулк кўлами ва унинг сифатига кўп жиҳатдан боғлиқ.
.....
– Сизлар арабчани биласизларми, арабча ёзувни ўқий оласизларми?
Бу бечоралар арабча сўзлаш ёки ўқишни қаёқдан билсин. Ахир уларнинг ёшлиги исломий битик сифатида ҳар қандай арабча алифбода ёзилган китобларни қатағон қилиш йилларига тўғри келган-ку.
.....