Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Группа авторов. Медиатаълимнинг «ўзбек модели» ни яратиш ва амалиётга жорий этиш истиқболлари
МУНДAРИЖA. КИРИШ
Отрывок из книги
I БОБ. ЗАМОНАВИЙ МЕДИАМАКОНДАГИ АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК КУРАШ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА МЕДИАТАЪЛИМ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ АСОСИЙ ОМИЛЛАРИ
1.1§ Замонавий медиамакондаги ахборий-психологик курашнинг дунё ахборий харитасида акс этиши
.....
– ахборот йиғиш, махфий маълумотларни тўплаш, сохта маълумотлар жойлаштириш учун шахсий саҳифалар ёки серверларни бузиш ва ҳоказо.
Сунъий йўлдош телевидениеси ва интернет каби рақамли тараққиёт намуналари манипуляторларга анъанавий ОАВдан кўра одамлар онги ва ҳаракатларини бошқаришда янги, илгари ишлатилмаган самарали воситаларни берди. Замонавий ахборот истеъмолчиси оммавий ахборот воситаларидан маълумот олганда, уларни «дўстларига улашиши» мумкин ва 99 фоиз ҳолатда унинг тўғрилигини текшириши, таъсирини таҳлил қилиши мумкин эмас. Манипуляция муваффақиятининг асосий сабаби шундаки, аксарият ҳолларда одам ўзига берилган хабарларни текшириш учун вақтини ҳам, ақлини ҳам сарфлашни хоҳламайди. Ахборотни зарур талқинда узатиш учун жамиятда обрўга эга одамлар – академиклар, шоирлар, санъаткорлар, чиройли қизлар ёлланади. Маълумотлар турли манбалар орқали такрор ва такрор, кичик дозаларда тақдим этилади. Шундай қилиб, одамлар мустақил фикрламай қўяди. Онг остига таъсирни кучайтириш учун инсон ҳиссиётларидан фойдаланилади ва уларнинг энг кучлиси қўрқувдир. Бунда сенсацион (шов-шувли) озиқлантириш технологияси кенг қўлланади. Қўрқув билан таъсир кўрсатувчи ёлғон визуал тасвир билан берилади. Онг ва онгостига таъсир ҳақида психологик нуқтаи назардан узоқ таҳлил олиб бориш мумкин. Бизга ҳозирги ҳолатда ахборий-психологик кураш шароитида ундан фойдаланиш масаласи аҳамиятли. Уни қуйидаги сценарий орқали кўриш мумкин:
.....