Описание книги
Турмуш баракотдир, муҳаббатдир. Бир киши билан турмуш қуриб, каттакон оилага эга бўласиз. Оилангиз битта эди, иккита бўлади. Бу бир неъматдир. Ҳар неъматнинг кулфати бўлгани каби янги оилага эга бўлишнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари бор, албатта. Янги оилангиз аъзолари севганингизнинг севганларидир. Турмуш ўртоғингизни қизғанишингиз, улар билан бўлишишни истамаслигингиз мумкин. Ёхуд турмуш ўртоғингизнинг оиласи уни қизғангани боис сизга кўнгил эшикларини бекитиши мумкин. Бундай вазиятда олдингизда икки йўл бор. Биринчиси: «Сизнинг оилангиз-менинг оилам» дея хато ва камчиликларига эътибор бермасдан уларни қабул қилиш, меҳр ва ҳурмат кўрсатиб, кўнгил эшикларидан ичкарига қадам ташлашга муваффақ бўлиш. Иккинчиси: мунтазам равишда турмуш ўртоғингиз оиласининг хатолари ва сизга ёқмаган жиҳатларига эътибор қаратиб, улардан узоқроқ туриш, турмуш ўртоғингизни ҳам оиласидан ажратиб олишга уриниш. Бу ёмон йўл.