Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача

Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача
Автор книги: id книги: 2703123     Оценка: 0.0     Голосов: 0     Отзывы, комментарии: 0 75,64 руб.     (0,8$) Читать книгу Купить и скачать книгу Электронная книга Жанр: Правообладатель и/или издательство: Asaxiy books Дата добавления в каталог КнигаЛит: ISBN: 978-9943-5257-2-6 Скачать фрагмент в формате   fb2   fb2.zip Возрастное ограничение: 0+ Оглавление Отрывок из книги

Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.

Описание книги

Суиқасд деганда биз бир кишининг бошқа бировнинг жонига қилган жабрини тушунамиз. Бироқ бир инсоннинг инсонлик шаън-шарафи, ҳурмат эътибори, ҳақ-ҳуқуқи, қадр-қиммати ва моли жонига тажовуз этилганда лоқайдларча бефарқ қараб турмоқ ёки ана шу тажовузчиларни қўллаб-қувватламоқ, ҳақу ҳақиқат, адли адолат топталганда ломмим демай турмоқ ҳам сукут суиқасдидир. Сиз ушбу битикда одам аталмиш яратиқнинг шоҳу гадой, ким бўлмасин мукаммалликдан йироқлиги, туғилиш ва ўлим орасидаги ҳаёт, умр деган бир неча қадамдан иборат масофада недан ўзини бунчалик ўту чўққа уришининг моҳияту фалсафасини муаллиф-ла баробар мушоҳада этамиз.

Оглавление

Группа авторов. Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача

1. Дор тагидаги даҳо ёхуд “Шу халқ дея бошимни кундага қўйдимми?”

2. Муртад этилган авлиё ёхуд подшоҳ фармони билан халқ душмани эълон қилинган даҳо

3. Доҳийлар доҳийлар учун қадаҳ кўтарганда ёхуд Анна Ахматова ва Иоахим Риббентроп

4. Марксни ўқиган Чингизхон ёхуд тўқ ит овга ярамасу оч баччағардан қоч баччағар Отасўзи

5. Бошсиз элга бош бўлма ёхуд арқонни ким келтиради?

6. Миллий фожиа ёхуд КПСС сиёсий бюросининг биринчи ва сўнгги ўзбек аъзоси

7. Иштонсизлар инқилобидан сўнг танланганлар, терганганлар ва топталганлар ёхуд бахтлилар нега фароғатда яшайдилар?

8. Орифга таъриф йўқ ёхуд қурбонлар ва қаҳрамонлар қандай ясалади?

9. Раҳмат ва лаънат куни ёхуд маънавий террор нима?

10. Ақли зако ер элда ёхуд тентаклик андоза бўлса…

11. Китоб ёқишдан ҳам даҳшатли жиноят ёхуд “Ичида не ётган, билмайди қабр!”

12. Авестони ким ёққан ёхуд Искандария кутубхонасидан Фарғона чинорларию Бахмал арчаларигача

13. Чумолилар акулани еганда ёхуд ким хоин? Анвар Саодатми ёки уни отган Тариқ Истанбулий

14. Эрлар майдони кимга қолади ёхуд рад этиб бўлмас даражада ҳақ сўзни сўзловчилар

15. Буюк Британия қиролининг ваъдаси ёхуд ватанни ким асраган?

16. Ватаний ахлоқу юрти, миллати ва динидан кечган хон ёхуд Йўқ боланг ёнингда бўлгунча, бор боланг Боғдодда бўлсин

17. Нурсултон Назарбоевнинг эътирофи ёхуд агар Ленин бўлмаганда

18. Сукут суиқасди ёхуд Қози Мискин адолати ва Бобо Ҳусайн Туркистоний жасорати

19. Қўл ва виждон қони ёхуд чумчуқдан бошқа жониворни сўя олмас қассоблар

20. Қиёматга қадар ечилмас тавқи лаънат либоси ёхуд “Худонинг ҳам сен разилдан, бошқа иши йўқми ё?”

21. Эрлар юрти эркинлик юрти, норлар юрти номардлар юрти, билакс боққан юзга туфурма, туфурган юзга боқма ёхуд Қўқон хони Умархон ва малика Нодирабегимни гувоҳликка чақириш мумкинми?

22. Президентликни рад этган ёзувчи ёхуд амал дегани – амаллаб тургин дегани

23. Болага айланган президент ёхуд қариялар уйида вафот этган малика

24. Атом бомбаси ва баклашка ёхуд сўқоқда ётган ҳокимият

25. Ўлим йўлчилиги ёхуд кули кўкка соврилган даҳо ва ўғринча кўмилган султон

26. Самолёти портламай қолган президент ёхуд Сталиннинг сарсон, Хрущевнинг ғариб қизи ва оталар учун болаларни жазолайдилар

27. Отхона пештоқидаги портрет ёхуд туяқоринзордаги тошбўрону Владимир Путин нега мийиғида кулди?

28. Бир инсон фожиаси ёхуд “Отинг ўчгур Андропуп”

29. Овоз – ақл эмас ёхуд шоир шоирлигини, ҳофиз ҳофизлигини қиладими? Бу ҳақда президент билан суҳбат

30. Қимматинг ҳимматинг қадардир ёхуд Андижондан депутатликка сайлана олмаган Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳ ва сайланган Шерали Жўраев

Нурали Қобул ижоди ҳақида

“ASAXIY BOOKS” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЧОП ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР

Отрывок из книги

Поён Равшанов,

Биология фанлари доктори, профессор.

.....

Ундан нигоҳини олиб қочган шогирд бир ой чамаси бурун Петербургнинг энг буюк залларидан бирида солинни ларзага келтириб, “Чернишевский демократлар доҳийси, Россиянинг қутқарувчи Прометейи!” дея бақирганлар орасида эди. Чернишевский унинг ҳайрат акс этган юзини аниқ-тиниқ эслади. Сўнгги китобига имзо чектираётганда бир оз суҳбатлашганди. Одамларга Чернишевскийнинг шогирдиман дея мақтаниб юрарди.

Йўқ,улардан хафа бўлмаслик керак. Ожиз кишиларнинг қўлидан шундан бошқа иш келмайди. У бошига тушган ҳар қандай мусибату машаққатга чидайди. Фақат уни бу куйга солган золимлар халқни хароб этмасалар бўлгани. Чириган жамият бу кетишда охири бир кун портлайди.

.....

Добавление нового отзыва

Комментарий Поле, отмеченное звёздочкой  — обязательно к заполнению

Отзывы и комментарии читателей

Нет рецензий. Будьте первым, кто напишет рецензию на книгу Сукут суиқасди ёҳуд Сталиндан Саддамгача
Подняться наверх