Описание книги
Монография Ўзбекистон тарихи давлат музейи ФА-Ф-1009 «Ўзбекистон музейлари XXI асрда. Янги йўналишлар ва ривожланиш истиқболлари» фундаментал тадқиқоти доирасида тайёрланган. Унда жаҳон сайёҳлик назарияси ва амалиётида маданий туризмнинг тараққий эттирилишига доир масалалар қамрови тадқиқ этилган. Шунингдек, музей ва тарихий-маданий ёдгорликларнинг туризм тарғиботидаги ўрни ҳам ўрганилган. Бунда маданий туризмнинг туб моҳиятини кўрсатиш, кўп функцияли мақсадли тизимини шакллантириш, бошқарув жараёнларини такомиллаштириш, туризмнинг маданий салоҳиятини юксалтириш, тарғиб қилиш ҳамда тарқатиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.