Описание книги
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси доирасида яқинда қабул қилинган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” давлат дастурида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари ифодаланиб, улар сўнгги йилларда айниқса иқтисодий ўсиш соҳасида шаклланган қарашларни тубдан қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиѐтида шиддатли, сифат жиҳатдан янги таркибий ва эркин бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликлари тубдан қайта кўриб чиқилмоқда, иқтисодиѐтни ҳақиқатда ҳаракатга келтирувчи кучга эга бўлган иқтисодий ўсишнинг янги, амалий драйверлари жорий этилмоқда. Эски, бугунги иқтисодий тараққиѐт даврида ўз аҳамиятини ва мазмунини йўқотган институт ва иқтисодий регулятив воситалар иқтисодиѐтга таъсир этишнинг янги инновацион ва самарали шакл ҳамда усулларига ўз ўрнини бўшатиб бермоқда.Бугунги иқтисодий тараққиѐт шароитида миллий иқтисодиѐт рақобатбардошлигини ошириш, мамлакат иқтисодиѐтининг дунѐ иқтисодиѐтидаги ўрнини мустаҳкамлашнинг асосий йўналишларидан бири – бу таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро уйғунлашувини таъминлаш ва бу борада жаҳон амалиѐтида ўзини ҳар томонлама ижобий жиҳатларини намоѐн эта олган технопарк, кластер каби интеграцион тузилмалардан амалиѐтда самарали фойдаланишдир. Шу муносабат билан мазкур монографияда жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, иқтисодиѐт тармоқ ва соҳаларида иентграцион тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш, бу борадаги тўсиқ ва имкониятлар атрофлича таҳлил қилинган ва тегишли хулосалар ясалган.Монография илмий ходимлар, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари, шунингдек мазкур соҳага қизиқувчи мутахассислар учун мўлжалланган.