Описание книги
Тезкор-қидирув фаолияти психологияси бўйича ўқув қўлланма психология ва тезкор-қидирув фаолияти психологияси асоси, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади. Ўқув қўлланмада замонавий психология ҳамда тезкор-қидирув назариясининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимларнинг фундаментал асарларидан фойдаланилган. Ўқув қўлланмада тезкор-қидирув фаолияти психологияси, жиноий қилмиш, ахборот олиш, мулоқот ўрнатиш тушунчаси, мақсадлари, вазифалари, суд-тергов психологиясининг мазмун-моҳияти ва турлари ёритиб берилган. Шунингдек, ўқув қўлланмада умумий психология, тезкор-қидирув фаолияти психологияси, жиноят ва жиноят процесси, тезкор-қидирув фаолияти меъёрий ва назарий асослари ўрганиб чиқилган