Описание книги
Тезкор-қидирув фаолияти бўйича монография тезкор-қидирув фаолиятининг ҳуқуқий асоси, махфий бўлмаган қоидаларини ўз ичига олади. Монографияда замонавий тезкор-қидирув назариясининг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган олимларнинг фундаментал асарларидан фойдаланилган. Монографияда тезкор-қидирув фаолияти тушунчаси, мақсадлари ва вазифалари, принциплари, мазмун-моҳияти ва турлари ёритиб берилган. Шунингдек, монографияда тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят процессида фойдаланишнинг меъёрий ва назарий асослари ўрганиб чиқилган. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш, ҳужжатлаштириш ва улардан жиноят процессида фойдаланиш тартиби батафсил кўриб чиқилган.Монография «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш», «Юриспруденция» (бакалавр, магистрантлар) мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган талабалар, докторантлар, ўқитувчилар, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг курсантлари, тингловчилари ва тезкор-қидирув фаолияти ва жиноят-процессуал фаолият амалиётчилари учун мўлжалланган.