Описание книги
Монографияда комбинациялашган чизелли юмшаткич-текислагичнинг иш жараёни назарий ва амалий тадқиқотлар асосида ўрганилган. Тавсия этилаётган конструктив параметрларига эга бўлган янги конструкциядаги ишчи қисмлар билан жиҳозланган комбинациялашган чизелли юмшаткичнинг технологик, агротехник ва иқтисодий кўрсаткичлари ҳисобланган. Комбинациялашган чизелли агрегатнинг тупроқ билан ўзаро таъсирини ифодаловчи ва параметрларини аниқловчи аналитик ифодалар, дала юзасининг текисланиш даражаси, тупроқнинг зичлиги ва уваланиш даражаси, таянч юзасининг узунлиги, тик босим кучининг агрегат ҳаракат тезлигига боғлиқ равишда ўзгаришини ифодаловчи регрессия тенгламаларда келтириб чиқарилган.Монография илмий ходимлар, тадқиқотчи-изланувчилар, магистрантлар ва талабалар учун мўлжалланган.