Описание книги
"Сеҳр ва тақдир" китоби аллақачон муҳлисларнинг севимли асарига айланган. Рисоланинг ушбу сони ҳам асосан ҳаётимизда учрайдиган сирли ҳодисаларга бағишланади. Бу сафар муаллиф «руҳият» рукнида асосан оилавий можароларни бартараф этиш ва бахтли оила қуриш учун нималарга эътибор қилиш кераклиги хусусида фикр юритади. Шунингдек, рисолада ноанъанавий даволаш усуллари ҳамда бехосият жойларнинг киши соғлиғига таъсири ва уларни бартараф этиш юзасидан мутахассис тавсияларини келтириб ўтади.