Описание книги
Ушбу рисолада авитаминоз, гиповитаминоз, склероз, атеросклероз касалликларида ишлатиладиган доривор ўсимликларнинг қайси вилоятларда ўсиши, йиғиш усуллари ва муддати, кимёвий таркиби, қайси қисми айнан шу дардга даво бўлиши ёритилган. Доривор ўсимлик йиғмаларидан дамлама, қайнатма ва малҳамларни тайёрлаш ҳамда уй шароитида фойдаланиш усуллари баён этилади.Рисола шифобахш ўсимликларни тайёрловчиларга, ўқув юрти талабаларига, шифокорларга, дорихона хизматчиларига ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.