Описание книги
Бугунги кунгача тилшунослигимизнинг алоҳида ютуғи саналган кесимнинг гап қурилишидаги мавқеи ва унинг морфологик шаклланувига доир изланишлари тўла якунига етган эмас. Бу эса ўзбек тилида кесимлик категориясининг формал-функционал тадқиқини давом эттириш заруриятини белгилайди. Мазкур қўлланмада кесимлик категорияси ва унинг валентлиги, турли кўринишларда турлича воқелана олиши каби масалалар асослаб берилди.