Описание книги
Дарахтлар… Биз уларнинг соясида ҳузурланиб, мевасидан баҳраманд бўламиз, шох-шаббалари, танаси ва кундасидан ўтин сифатида фойдаланамиз. Тол, терак, қайрағоч ва арча дарахтларидан қурилиш материаллари, эшик-деразалар ясалса, тут, ёнғоққа ўхшаганлар чолғу асбоблари ясашда, халқ амалий санъати ва ўймакорликда қўл келади. Энг муҳими, уларнинг гули ва барги, меваси, елими ҳатто танасидаги пўкаклару томиригача инсон саломатлиги учун дори-дармон, шифобахш шарбат ва дамлама бўлишини ҳамма ҳам билавермайди.Ҳавола қилинаётган Ҳомиджон Зоҳидовнинг «Шифо хазинаси» китобининг учинчи рисоласи «Дарахтлар мўъжизаси» деб номланиб, ана шу мўъжизалар сир-асрорлари ҳақида гап боради…