Описание книги
Тасаввуф – ниҳоясиз илм, унинг инсоният камолоти, қалблар покланишидаги ўрни беқиёс. Кўплаб орифу мутасаввуфлар, мумтоз намояндалар бу мавзуга қайта-қайта мурожаат этишлари сабаби ҳам – эзгуликдир. Ушбу мўъжазгина китобчада Шарқ файласуф ижодкорларининг дурдона фикрларига ҳамоҳанг тарзда муаллифнинг ўз нуқтаи назари, муносабати баён этилган. Умид қиламизки, бадиий тизмалар воситасида китобхон ўзи учун янги сирларни кашф қилади, ҳикоятлардан хулоса чиқаради.