Описание книги
Ушбу китобга муаллифнинг Қоракўл воҳасининг XVI аср охири ва 17 аср бошларидаги тарихига, у ерда қарор топган маданий- бадиий муҳитни тавсифлашга бағишланган тадқиқот учун тезислари киритилган. Уларда кўтарилган мавзулар аниқтарихий ҳужжатларга асосланиб таҳлил қилинган. Эътиборли жиҳати шундаки, тезисларда келтирилган ҳужжатларнинг айримлари ўзбек тилида биринчи марта эълон қилинмоқда.Китоб Ватанимиз тарихини, маданиятини билишга лоқайд бўлмаган барча китобхонларга мўлжалланган.