Описание книги
Ушбу китобчада ноанаънавий молиявий муасcасалар таҳлили ва уларнинг турли хил моделлари ҳақида сўз юритилади. Унда ҳозирги пайтда қўлланилиш соҳаси тобора кенгайиб бораётган жамоа корпорациялари тўғрисида, фоизсиз иқтисодий моделлар ҳақида, унинг анъанавий Ғарбона моделдан асосий фарқлари, фоиз ставкасининг маъноси ва моҳияти ҳамда унинг бошқача нуқтаи-назардан тушунтирилиши, фоиз ставкаси туфайли рўй бераётган ва бериши мумкин бўлган иқтисодий инқирозлар ҳақида маълумотлар берилади. Ундан ташқари, бошқача иқтисодий ёндошувларга асосланган ноанъанавий молиявий муассасалар моделларининг Ўзбекистон Республикаси шарт-шароитларида қўлланилиш имкониятлари муҳокама қилинади. Ушбу рисола «Ахборот-коммуникацион технологиялар кафедраси» нинг мажлисида кўриб чиқилган ва нашр қилишга тавсия этилиб, молия ва банк иши йўналиши бўйича таълим олаётган талаба ва илмий тадқиқотчилар ҳамда ноанъанавий молиявий ташкилотлар ишини яқиндан ўрганмоқчи бўлганларга мўлжалланган.