Описание книги
Шеър шундай ҳодисаки, ундаги ҳар бир Сўзнинг ортида бутун бошли дунёлар яширин бўлади. Ўзи билан тугаган сўз – шеърники эмас. Шеърни ҳис этмоқ, англамоқ учун Сўз чуқурликларига тушмоқ лозим бўлади. Бу шундай чуқурликки, унга тушганингиз сайин юлдузли осмонга погонама-погона чиқиб бораётгандек бўлаверасиз.Шеърдаги ҳар бир Сўз ўз шеригига эга. Шериклик, тақозодорлик тазодий, ташбеҳий, тимсолий жиҳатлардан содир бўлади. Бу – Аллоҳнинг ягоналигини, қолган барча нарса-ҳодисаларнинг шериги, ўхшаши борлигини ҳис ва эътироф этиш ҳосиласидир.Бетакрор шоир Одил Икромнинг шеърларини ўқир экансиз, кўнглингиздан ана шундай ўйлар кечади ва кўпдан буён, эҳтимол умрбод соғиниб юрганингиз ниманидир топгандай бўласиз…