Описание книги
"Адвокатлар фош қилади" детектив романининг ҳар бир боби тугаманган алоҳида воқеадан иборат. Уларда турли нопок кимсалар ҳаром, қинғир йўллар билан оч нафсини қондириш учун нималарга қўл уришдан тап тортмаслиги мумкинлиги тасвирланади. Асар қаҳрамонлари — уч адвокат эса ўз касбининг усталари бўлганликлари туфайли уларни фош эта оладилар. Шубҳа, туҳмат остида қолган бегуноҳ одамлар оқланади, уришганлар ярашади. Воқеалар шу йўсинда боғланиб, яхлитликни ташкил этади.Ҳамма биладики, шўролар даврида адвокатлар судда қуруқ савлат — «чойнак»бўлиб ўтирардилар. Адвокат айбланувчига бирор ёрдам бера олишига кўпчилик ишонмасди. Мазкур асарда эса ҳақиқий адвокатлар қонун устуворлигини ҳимоя қилишда қандай куч ва имкониятга эга экани кўрсатилади.Китобдаги воқеалар фавқулодда қизиқарли, кутилмаган бурилиш ва ечимларга бой.