Описание книги
Монография ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида физика фанининг «Механик ва электромагнит, тебранишлар ва тўлқинлар» бўлимини назарий, амалий ҳамда услубий жиҳатдан тўлароқ ўрганишга бағишланган. Мавжуд дарсликлар, ўқув ва услубий қўлланмаларда ҳамда электрон дарсликлар ва қўлланмаларда мавзунинг ёритилиши ҳамда уни ўрганишдаги камчиликлар таҳлил қилиниб, механик ҳамда электромагнит тебраниш ва тўлқинларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб кўриб чиқиш келтирилган. Шу жумладан, ахборот технологиялари ва педагогик дастурларнинг физика таълимида қўлланилиш жиҳатлари ва уларнинг имкониятлари очиб берилган.Шунингдек, монографиянингиккинчи бобида тебранишлар ва тўлқинларни яратилган электрон мажмуалар асосида ўрганиш методикаси ва мазмуни ёритилган. Жумладан, тебраниш ва тўлқинларни анимацион материаллар ҳамда виртуал лаборатория ишларидан фойдаланиб ўрганиш методикалари келтирилган.