Описание книги
Китоб ХХ асрнинг иккинчи ярми – ХХI аср бошларида яшаб ижод қилган буюк ёзувчи, жамоат ва давлат арбоби, гуманист, дунёда тинчлик учун толмас курашчи Чингиз Тўрақулович Айтматовнинг адабий ва шахсий портретига бағишланган. Китобда ёзувчининг серқирра фаолияти чуқур таҳлил қилинган; ёзувчи ижодининг географияси кўрсатилган, яъни унинг китоблари дунёдаги неча мамлакатда, қанча марта, қайси тилда, қанча тиражда нашр этилгани, буюк кишиларнинг, улкан мунаққидларнинг, ўзбек зиёлиларнинг, дунё китобхонларининг Чингиз Айтматовнинг шахси ва ижоди ҳақидаги фикрлари келтирилган. Ёзувчининг асарларда тилга олинган ҳикматларидан намуналар босилган; халқлар дўстлигига алоҳида урғу берилган; Чингиз Айтматовнинг ўзбек-қирғиз дўстлиги байроқдори эканлиги таъкидланган; ўзбек-қирғиз дўстлиги тарихи ва абадийлигига насрий ва назмий исботлар чоп этилган. «Сўнмас қуёш» бобида дунёнинг ёзувчи билан видолашиши ҳақида материаллар босилган.