Описание книги
Мазкур бадиий – публицистик рисолада Иккинчи жаҳон уруши йилларида тақдир тақозоси билан вақтинчалик Ўзбекистонга олиб келинган япон фуқаролари, уларнинг ўзбеклар билан елкама-елка Ангрен шаҳрини бунёд этишдаги фаол иштироки, ўзбек халқининг бағрикенглиги, ўзбеклар қалбига муҳрланган япон характери, ўша уқубатли йилларда синовдан ўтган ва янада мустаҳкам ришталар билан боғланган тинчликсевар ўзбек ва япон халқларининг дўстлиги, муштарак миллий қадриятлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ушбу рисолани ёзиш ва нашр эттиришдан кўзланган асосий мақсад: 1945‒50-йилларда Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшаган, шаҳардаги кўплаб иншоотлар, уйлар ва мактаблар, кўприк ва темир йўл қурилишларида ангренликлар билан ҳамжиҳатликда ишлаган, ўзбек халқининг бағрикенглигидан баҳраманд бўлган япон биродарларимиз, уларнинг оила-аъзолари билан дўстона алоқа ўрнатишдан иборат.