Описание книги
Фердинанд Дюшеннинг «Тамилла» романи 1920—1930 йиллар ўзбек маданий ҳаётида ўзига хос воқеа бўлган: ўзбек китобхонларининг севимли асарига айланган, кўлдан-кўлга ўтиб ўқилган. 30-йилларда Тамилла исмининг ўзбек қизлари орасида кенг тарқалиши ҳам бежиз эмас. «Тамилла» романида гўзал, ғоятда гўзал араб қизи Тамилланинг фожиали қисмати: отаси муттақий (тақводор) Метсиён томонидан бир неча марта сотилиши (ҳатто севикли эри Оқилига икки марта сотилади), иккинчи эри Лахрахнинг унга вахшийларча муносабати, қароқчилар томонидан тортган руҳий ва жисмоний азоблари, ўзини ўлимга тикиб, севгилиси Оқилини қароқчилар чангалидан омон сақлаб қолиши, унинг Оқилига бўлган самимий, покиза севгиси ўзига хос, ўта таъсирчан услубда ифодаланган.