Описание книги
Ўзбектош Қиличбекнинг ҳикоялари ҳақида кўп ва хўп гапларни айтиш мумкин. Ҳикояларининг энг муҳим фазилати — тил, услуб, ифоданинг ўзига хослигидир, чиндан-да, бошқаларникига ўхшамайди, эргашиш тақлидчилик сезилмайди, йўқ — бу энг катта ютуқ. Демак, унга ишонса, ундан кутса бўлади.Ўзбектош Қиличбекнинг характер ярата олиш қобилияти кучли. Яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги азалий зиддиятларнинг эзгулик фойдасига ҳал бўлиши, яъни адабиётнинг тарбиявий аҳамиятини, умуминсоний, аҳлоқ, бурч масъулиятини ҳис этиши яққол сезилади. Кичик воқеалардан катта хулосалар чиқариш, мавзу, материалларнинг ҳам янгироғини топишга интилиши ҳам диққатга лойиқ.