Описание книги
Муродбой оддийгина кўзи қисиқ қорақалпоқ йигити. Жуссаси ҳам, қад-қомати ҳам одмигина; ундан кулгили ҳикоялар, ҳангомалар чиқишига ҳеч ҳам ншонгингиз келмайди. Аммо, асарларини ўқисангиз ё радиодан эшитсангиз ўз-ўзингиздан қиқир-қиқир кулаётганингизни сезмай қоласиз. Худо берган истеъдод эканда! Ё товба, ҳаёт икир-чикирларига микроскоп орқали қарайдими, билмадик. Оддийгина нарсалардан кулги чиқаради бу йигит.Ушбу мажмуага кирган асарлари ҳам Муродбойнинг кулгисига, истеҳзосига йўғрилгандир. Ўқинг, маза қилиб кулинг, азиз китобхон!