Описание книги
Мўъжазгина жумлада ўз қарашларини, теран фикр-мулоҳазаларини ифодалай олиш ҳам кишидан ўзига хос истеъдод, билим талаб этади.Ушбу китобга жамланган ҳикматларда муаллиф ҳаёт, дин, ахлоқ-одоб, инсон, ўзаро муносабатлар ҳақида фалсафий мушоҳадалар юритади.Ҳар бир афоризм ўйлашга, мулоҳаза этишга ва мунозарага чорлайди.Китобни ўқигач, ушбу ҳикматлар қатига сингдирилган виждон, иймон, эътиқод, қаноатли ва бардошли бўлиш каби азалий тушунчаларга оид муаллиф қарашлари маҳорат билан ифода этилганига ўзингиз ҳам амин бўласиз.