Креатив фикрлаш

Креатив фикрлаш
Автор книги: id книги: 1603358     Оценка: 0.0     Голосов: 0     Отзывы, комментарии: 0 8 руб.     (0,09$) Читать книгу Купить и скачать книгу Купить бумажную книгу Электронная книга Жанр: Прочая образовательная литература Правообладатель и/или издательство: Издательские решения Дата добавления в каталог КнигаЛит: ISBN: 9785005116369 Скачать фрагмент в формате   fb2   fb2.zip Возрастное ограничение: 12+ Отрывок из книги

Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.

Описание книги

Ушбу китоб креативлик тушунчаси, креатив фикрлаш шакллари ва кўринишлари, илм-фан, амалиётда юзага келаётган инновацияларнинг аҳамияти, ижодий соҳаларда янгиликка интилиш, ноодатий ёндашув, ностандарт ечимларнинг зарурати, фикрлашдаги мантиқий ва интуитив уйғунлик, стереотип ва шаблонлар, улардан воз кечиш каби масалаларни қамраб олади. Фикрлашда қолиплардан чиқиш, эркинликка интилиш, ҳар бир масала ва муаммога ижодкорона ёндашув, ижодда оргиналликни таъминлашга оид масалалар акс этган.

Отрывок из книги

КРЕАТИВЛИКНИ ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИШ МУМКИН?

Бугун дунёда юз бераётган тўртинчи саноат тамаддунининг двигатели – ҳаракатга келтирувчи кучи бу креативлик. Атрофга боқсангиз ҳар томонда инсон ижодкорлигининг беқиёс ва ҳайратланарли намуналарига дуч келасиз: электрон хизматлар, виртуал реаллик, тўртбурчакли тарвузлар, тупроқсиз ҳосил олиш… Буларнинг барчаси инсон тасаввури, тафаккури маҳсули. Бугун биз учун одатийлик касб этаётган китоб, мусиқа, бино, самолёт, ҳатто лампалар ҳам қачонлар орзу ва тасаввурда бўлгани, ақл-идрок самараси ўлароқ яратилган. Ғилдиракнинг кашф этилишидан бошланган яратувчанлик намуналари бугун коинотда кезиб юрибди. Инновациялар кундалик турмушимизда кулайликлар яратади, оғиримизни енгил, узоғимизни яқин қилади. Шу тарзда креативлик тараққиётнинг ажралмас бўлагига айланган. Ҳар бир соҳада ижодий фикрловчи мутахассисларга талаб катта. Олим, муҳандис, профессор-ўқитувчи, шоир, ёзувчи, рассом, актёр, меъмор, муҳаррир, дизайнерларгина эмас, ҳатто бажарувчиликка асосланган кичик мутахассисларга ҳам ижодкорлик зарурати сезилади. Дунёга машҳур дастурий маҳсулотлар, мобиль телефонлар ишлаб чиқариш компаниялар мутахассисларидан ҳар куни янги ғоя сўралади. Меҳнат бозорида креатив фикрловчи мутахассисларга талаб ошиб бораётган экан, таълим жараёнида ўқувчи-талабаларнинг мазкур қобилиятини шакллантириш, ривожлантириш долзарб вазифадир. Ҳалигача таълим тизимида кўплаб ёндашув ва методлар ижодий фикрлаш эмас, талқин ва таҳлилга, яъни берилган маълумотни тўғри тушуниб, тўғри етказиб бера олишга, нари борса, берилган бир неча ахборотларни умумийлаштириб, хулоса чиқара олишга йўналтирилган.

.....

Тасаввур билимдан муҳим (ми)!?

Шахсда креативлик сифатларини ривожлантириш учун дастлаб «креативлик» тушунчасининг мазмунини аниқлаш талаб этилади. Креативлик сўзи инглизча «create”дан олинган бўлиб, яратиш маъносини беради. Креативлик деганда инсоннинг янгилик яратиш, муаммоларни ечишга қаратилган ижодий қобилияти тушунилади. Унинг таг замирида оригиналлик, амалийлик, ноодатийлик ва эркинлик ётади. Шунингдек, креатив фикрлаш муайян масала юзасидан ҳар томонлама фикрлаш, бир нуқтага турли ракурсдан қарай олишни англатади.

.....

Добавление нового отзыва

Комментарий Поле, отмеченное звёздочкой  — обязательно к заполнению

Отзывы и комментарии читателей

Нет рецензий. Будьте первым, кто напишет рецензию на книгу Креатив фикрлаш
Подняться наверх