Читать книгу ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ - - Страница 1

Оглавление

Гётенинг заковат хазинаси

«Аслида биз іайратга тушадиган нарсаларнигина єїишимиз зарур», деган эди жаіон адабиётининг буюк намояндаси Йоіанн Вольфганг Гёте. У бутун умр єзининг ана шу пуріикмат даъватига їатъий амал їилган. Яъни, наинки Ўарб, балки Шарїда іам маълуму машіур бєлган мутафаккир шоирларнинг сара асарларини топиб єїиган ва іар гал бундай мароїли мутолаадан ниіотда таъсирланган, чексиз іайратга тушган.

Табиийки, Гётенинг єзи іам Ўарб ва Шарї мамлакатларидаги миллионлаб мухлисларини іали-іануз іаяжонга солиб келаётган «Фауст», «Ўарбу Шарї девони», «Ёш Вертернинг изтироблари» каби шоі асарларини яратган. Бир-биридан дилбар шеърлар ёзган.

Айниїса, мумтоз немис шоири єзининг машриїзаминга бєлган іурматини, Саъдий, Іофиз, Хайём, Жомий, Навоийларга муіаббатини ёлўиз ижодида эмас, балки кєпїиррали фаолиятида, іаёт ва тафаккур тарзида іам намоён эта олган. Севимли шоирларимиздан бирининг таъбири билан айтганда, Гёте Саъдий каби жаіонгашта, Жомий каби пири муршид, Навоийдек давлат арбоби ва Іофизу Хайём каби девонаваш їалб эгаси бєлган.

Гётенинг Шарїїа бу їадар яїинлиги, Шарї адабиётига бемисл меіру муіаббати ва юксак эітироми, Шарї зиёлилари, шу жумладан, єзбек ижодкорларининг эътибори марказидан четда їолмади, албатта. Унинг асарларини ХХ аср єрталаридан бошлаб даставвал рус тили орїали єзбекчага таржима їилишга киришилди. Бунда Маїсуд Шайхзода, Шукрулло, Эркин Воіидов каби іассос шоирларимизнинг хизмати катта бєлганини таъкидлаш жоиз.

Кейинчалик Садриддин Салим Бухорий, Пошо Али Усмон, Янглиш Эгамова, Носир Муіаммад каби фидойи шоиру олимларимиз, моіир таржимонларимиз ташаббуси билан Гёте асарларини бевосита аслиятдан – немис тилидан єзбек тилига єгириш тажрибасига єтилди.

Энг муіими, истиїлол даври айнан бир асарнинг фаїат битта таржимасинигина нашр эттиришдек эски тузумдан мерос маънавий їатаўонга чек їєйди ва муайян асарнинг бир неча ижодкор томонидан мустаїил таржима їилиниши ва нашр этилиши учун йєл очди. Єз навбатида, бундай таржимачилик миллий маънавиятимиз хазинасидан жой олаётган жаіон адабиёти дурдоналарини – аслиятга яїинлигини таъминлаб, барча їирраларини имкон їадар саїлаб їолган іолда – бадиий нафис, фалсафий теран асарларни єзбек китобхонига туіфа этиш учун зарур шарт-шароит яратди.

Їєлингиздаги китоб уч їисмдан иборат бєлиб, дастлабки їисмдан немис ёзувчиси Клаус Зееіафернинг Гёте іаёти ва ижодига оид биографик асарининг таржимаси єрин олган. К.Зееіафер (1947 йилда туўилган) Германия Ёзувчилар уюшмаси, шунингдек, Гёте ва Шерлок Холмс жамиятларининг аъзосидир. У кєплаб журналистик ва адабий-бадиий асарлар, салмоїли антологиялар яратган.

К.Зееіафер єз ижодий фаолияти давомида, жумладан, Гётега баўишлаб бир їанча асарлар эълон їилган. Унинг илк бор єзбек тилида нашр їилинаётган ушбу рисоласи 1999 йили Бонн шаіридаги «Интер Национес» нашриётида чоп этилган. Бу асар єзининг їизиїарли, їисїа ва ихчам ифода усули, равон тили билан ажралиб туради.

Гёте бир єринда: «Турли-туман тарбиявий іикматлар ва іикматли сєзларни тєплаш тенгсиз давлатдир», деган эди. Даіо шоирнинг чуїур фалсафий мушоіадаларга, фаннинг жуда кєп соіаларига оид їимматли маълумотлар, талїин ва ечимларга бой іикматли сєзлари унинг їомусий билимли, тафаккур їамрови кенг ва тахайюл парвози юксак ижодкор бєлганини кєрсатади.

Кези келганда, Гётенинг кєплаб боїий асарлари їатори унинг їаламига мансуб іикматли сєзлар іам жаіонда мутахассис ва мухлисларнинг доимий эътибори ва эітиромига сазовор бєлиб келаётганини таъкидлаш єринлидир. Юїорида зикр этилган рисолани ва ушбу нашрнинг иккинчи їисмида жамланган Гёте іикматларини немис тилидан бевосита єзбекчага єгирган таржимон Мирзаали Акбаров іам ана шундай мутахассису мухлислар сирасига мансуб, десак, янглишмаймиз.

М.Акбаров бундан бир неча йил илгари Германияга ижодий сафари давомида буюк шоир ва мутафаккирнинг 1833 йилда чоп этилган «Maximen und Reflexionen» («Іаёт їоидалари ва хулосалари») асари билан танишиб, єзида салкам 2 мингта афоризмни мужассам этган мазкур тєпламни илк бор єзбек тилига таржима їилгани ва «Іикматлар хазинаси» (Тошкент, «Шарї», 2008) номи билан китоб іолида нашр эттиргани бу фикримизни тасдиїлайди.

Энди эса їанчадан-їанча китобхонларни икки юз йилдан зиёд ваїт давомида іайратга солиб келаётган ва неча юз йиллар мобайнида яна іайратга соладиган, шаклан ихчаму мазмунан ўоятда салмоїдор Гёте іикматларининг давоми билан танишиш имконига мушарраф бєлиб турибмиз.

Гёте іаёти давомида табиатшунослик, жамиятшунослик, физика, кимё, биология, зоология, адабиёт ва санъат, ранг-тасвир соіаларига їизиїиб, бу йєналишларнинг барчаси бєйича маълум маънода єз їарашларига эга бєлган. Эътиборли жиіати – унинг ана шу турли-туман мавзулардаги пурмаъно фикрлари умуман эскирмаган. Аксинча, латиф ва іаїїоний іикматларни мутолаа їилиш асносида, улар айни бугунги давр руіини єзида ёрїин акс эттириб турганини іис этасиз.

Китобнинг учинчи їисмидан Гёте їаламига мансуб «Ўарбу Шарї девони»нинг єзбекча таржимаси єрин олган бєлиб, уни таниїли шоир, тарихчи ва тасаввуфшунос олим, етук таржимон Садриддин Салим Бухорий (охирати обод бєлсин) немис тилидан бевосита єзбекчага таржима їилган.

Гётенинг «Ўарбу Шарї девони»нинг нафаїат номи, балки мундарижасидан іам Шарї нафаси уфуриб турганини асар «Муўаннийнома», «Іофизнома», «Ишїнома», «Тафриїнома», «Ранжнома», «Іикматнома», «Темурнома», «Зулайіонома», «Соїийнома», «Масалнома», «Форсийнома», «Хулднома» деб аталувчи єн икки бобдан иборат экани мисолида яїїол кєриш мумкин. Таржимон Садриддин Салим Бухорий бу жиіатларга алоіида эътибор їаратган.

Шу єринда Гёте «Девон»идаги юїорида санаб єтилган назм бобларида мавжуд шеърларнинг ушбу китобга тєлиї киритилмаганини эслатиш жоиз. Таржимон бу іаїда тєхталар экан, камтарлик билан: «айрим таржималарим єзимга маъїул бєлмагани учун уларни китобга киритмадим», деб їайд этади. Китобга тартиб беришда айнан сєфиёна руі ва оіангга эга шеърлар саралаб олинганига эътибор їаратадиган бєлсак, фикримизча, бу іол Гёте «Девон»ининг мазмун-моіиятига мутлаїо зиён етказмаган. Аксинча, бунда даіо шоир єз умрининг нуронийлик даврида нима сабабдан маънан «Шарїїа іижрат їилиш» учун чоўланганини сєфиёна шеърлар мисолида янада аниї ва равшан акс эттириш имкони кучайган.

Маълумки, чорак аср давомида ушбу асарнинг айрим боблари Садриддин Салим Бухорийнинг бевосита немис тилидан їилган таржимасида турли газета ва журналларда эълон їилинган ва адабий жамоатчилик томонидан илиї кутиб олинган эди. Ўайбулла Саломов, Нажмиддин Комилов, Салим Жабборов, Камола Бобожонова каби машіур адабиётшунос ва таржимашунос олимлар єзларининг илмий асар ва маїолаларида таржимон маіоратини юїори баіолагани шулар жумласидандир.

Фурсатдан фойдаланиб, китобхонга Гётенинг ижод боўидан мана шундай яна бир ажиб гулдаста армуўон этган єзбек таржимонлари хизматига алоіида урўу берар эканмиз, жаіон адабиёти хазинасига салмоїли іисса їєшган даіо шоирнинг бу соіа намояндаларига берган таърифини эслатишни лозим топдик: «Таржимонларни серўайрат, тиниб-тинчимас совчиларга єхшатгинг келади, улар бизга ярим пиніон гєзалликнинг маїтовини келтириб, уни юксак даражада ёїимли їилиб кєрсатадилар; улар аслиятга зєр, кучли иштиёї уйўотадилар».

Алалхусус, ушбу китоб бошїа соіалар їатори адабиёт соіасида іам халїаро іамкорликни кучайтириш, шу жумладан, Ўарб ва Шарї єртасида адабий алоїаларни янада ривожлантириш, єзаро адабий таъсир муаммоларини єрганиш йєлида муіим їадам бєлишига ишонамиз.

Ва, албатта, адабиёт мухлислари янги нашрни атоїли немис шоирининг заковат хазинасидан муносиб туіфа сифатида іавас ва иштиёї билан їабул їилади, деган умиддамиз.

Акмал САИДОВ, профессор


Гётенинг ёшлиги


(1749–1771)


Франкфурт(Майн)лик кайзер маслаіатчиси Йоіанн Каспар Гёте ва унинг рафиїаси бєлмиш Катарина Элизабет (їизлик фамилияси Текстор) хоним хонадонида 1749 йил 28 августда биринчи фарзанд дунёга келади. Оила бошлиўи єзига тєї рантье1  бєлиб, ниіоятда єїимишли, бунинг устига санъат шайдоси іам эди. У 38 ёшида шаіарнинг обрєли фуїароси, суд кенгаши раиси жаноб Тексторнинг 18 ёшли їизига уйланади.

Єсмирнинг болалиги іамон єрта асрларга хос бєлган, ёлўиз Венадаги императорга тобе шаіар кєчаларида кечди, у мактабдош єртоїлари билан талашиб-тортишди, єзи яшайдиган мавзе чор-атрофини їизиїиб єрганди, кєкламги ва кузги ярмаркаларни завї билан томоша їилди іамда 1764 йилда – 14 ёшида император Йозеф Пга тож кийдириш маросими тантаналарининг гувоіи бєлди. Лиссабондаги зилзила уни ларзага солган пайтда олти ёшда эди. Тєїїиз ёшида чечак касали билан оўриди. Унинг яна тєрт синглиси дунёга келади, бирої ундан бир ярим ёш кичик бєлган Корнелиядан ташїари барчаси бу оламни эрта тарк этишади.

Ота єўли ва їизига алоіида ўамхєрлик кєрсатиб, уларга єзи сабої беради, шунингдек, іуснихат ва инглиз тили дарслари учун муаллимларни жалб этади. Китобсевар оилада мутолаага кенг єрин берилади. Шунинг учун іам болакайнинг їєлидан китоб узилмайди, у айниїса, Инжил, Тавротни севиб єїийди, іатто бир неча крейцер2  сарфлаб, халї севиб єїийдиган китобларни іам сотиб олиб, мутолаа їилади.

Шундай їилиб, ёш Гётеда адабиётга іавас, иштиёї эрта уйўонди. Онаси унга іикоятлар сєйлаб берарди, бувиси эса навїирон набирага «їєўирчої театри»ни совўа їилади. Австрия билан Пруссия єртасидаги етти йиллик уруш сабабли Франкфуртни 1759 йилда французлар ишўол этиб, шаіарга фаранг театр ансамбли кириб келганидан сєнг, у энди тез-тез театрга тушиб, спектакллар томоша їила бошлайди.

Бора-бора шаіар ичкариси ва ташїарисида жами бєлиб, етти минг нафар француз аскарлари жойлаштирилади. Император ноиби Кот де Торанк жаноблари Гётелар хонадонига жойлашади, бу албатта, пруссияликлар тарафдори бєлган уй соіибини їаттиї ташвишга солади. Болалар эса аксинча, бундан хурсанд бєлишади. Санъат ишїибози бєлган зобит бир оз ваїт єтиб, франкфуртлик кєплаб санъаткор, рассомларни, шу жумладан, Гётени іам єз іузурига чорлайди.

Єўли 16 ёшга тєлгач, ота уни єїитиш тараддудига тушади. Унинг іам єзи каби іуїуїшунос бєлишини истайди, Лайпциг бунинг учун айни муддао, чунки шаіар замонавий, бунинг устига номдор университетга іам эга эди. 1765 йил ноябрь ойининг бошларида Гёте Лайпцигга келади. Бу пайтга келиб шаіар аіолиси дунёвийлик касб этган ва модага берилган эди. Гёте іам бунга бефарї їараб туролмайди. Энди унинг харажатлари йилига минг талерни3  ташкил їилар, єїиши іам бир нави давом этарди.

Гёте бєш ваїтларида рассом ва іайкалтарош Адам Єзер билан танишади, машіур олмон шоири Кристиан Фюрітеготт Геллерт билан тез-тез учрашиб, ундан ахлої ва поэтикага доир сабоїлар тинглайди. Єзидан бир оз каттарої бєлган дєсти Эрнст Вольфганг Бейриш эса уни лирик ижод сари иліомлантиради. Натижада Гётенинг илк ижод маісули – «Аннетта» шеърий тєплами вужудга келади. Китоб 1767 йил августида ёзиб тугалланади. Аннетта поэтик тєїима бєлмай, балки шоирнинг Лайпцигдаги илк улкан муіаббатидан далолат берувчи образ: Анна Катарина Шёнкопф – меімонхона соіибининг їизи эди.

1768 йилда у єзининг дастлабки драмаси – «Ошиї кайфияти» номли идиллияни4  ёзиб тугатади. Ул мазкур жанрда яратилган сара асар саналса-да, бирої идиллиялар даври бу орада аста єз поёнига етаётган эди.

Июль ойи тунларининг бирида кутилмаганда Гётенинг їон босими кєтарилади. Кун бєйи «ана кетдим, мана кетдим» бєлиб, єлим билан олишади. То соўайиб, їувватга киргунича 1770 йилнинг баіори бошланади. Хасталик чоўида шоир кучли іиссий-руіий таназзулни іам бошидан кечиради. «Баъзан хаёлимга, шундай гєзал лойиіаларим бєлса-да, уларга їарамасдан пасхага іам етолмай єлиб їолсам-а, деган бєлмаўур єйлар келади», деб ёзган эди у Катаринага йєллаган мактубларининг бирида. Энди у диний китоблар мутолаасига берилади. Бу орада Гёте 47 ёшли Сюзанна Катарина фон Клеттенберг билан танишади. Орадан йиллар єтгач, єша пиетист «дилбар аёл»нинг диний мавзудаги ёзишмаларини їайта ишлаб, єзининг «Виліелм Майстернинг єїиш йиллари» номли романида улардан єз єрнида фойдаланади.

«Айбдор шериклар» драмаси – ушбу даврнинг адабий маісулидир. Беаёв сарказм билан йєўрилган ушбу асарда мавжуд драматик іолат кучли кулги остига олинади. Барча протагонистлар томонидан ечиб бєлмайдиган, мушкул деб іисобланган муаммо пировардида биргина афви умумий билан іал бєлади-їєяди.

Гётенинг алкимё соіасидаги тадїиїотлари іам худди шу даврга тєўри келади. Ниіоят, унинг бу борадаги изланишлари инобатга олиниб, энди уни Страсбургда янги саргузаштлар кутарди.

У пиетист Юнг-Штиллинг, «Болалар їотили» драмаси (1776) муаллифи Іайнриі Леополд Вагнер, жєнаб кетишидан сал олдин эса Якоб Миіаэл Райніолд Лени билан танишади. Шу єринда унинг Йоіанн Готтфрид Іердерга бєлган муносабатини алоіида таъкидлаш лозим; унинг асарлари шоирда янги ўоялар уйўотади. Айни пайтда у замонавий инглиз іикоянавислари ижодидан иліомланиб, єзининг «Халї їєшиїлари тєплами» устида ишни давом эттиради.

1770 йилнинг кузида Гёте бир дєсти билан отда сайр їилиб юриб, Зезеніаймга боради. У ерда руіоний Брион оиласи аъзолари билан танишиб, Фридерике Брион хонимга кєнгил їєяди. Франкфуртга їайтганидан сєнг, уларга їайта дийдор кєришиш насиб этмайди. Маібубасига тез-тез мактублар ёзиб турса-да, унинг дилини іижрон єти єртайди, виждон азобида їийналади. Орадан йиллар єтиб, Гёте ушбу воїеаларни єзининг «Гётц фон Берлиіинген» (1773) іамда «Клавиго» (1774) драмаларига кєчиради.


Ижодкордан – вазирга


(1771 – 1786)


1771 йил 3 сентябрда Гёте Франкфурт магистрат (муниципиал кенгаш)и іузурида адвокат сифатида їасамёд їабул їилиб, аввалига шижоат билан ишга киришади, бирої кейинчалик ишдан кєнгли совий бошлайди; у іаммаси бєлиб атиги 28 суд жараёнини олиб борган, холос. Ундаги нотиїлик маіорати, чуїур іуїуїий билим туфайли ундан яхшигина юрист чиїиши мумкин эди. Шундай бєлса-да, серїирра истеъдод соіиби бєлган йигирма ёшли йигитча асли нима иш билан шуўулланишни билмай, кєпинча боши їотарди.

14 октябрда Гёте дєстлари іузурида «Шекспир куни» муносабати билан нутї сєзлайди. У єз нутїида нафаїат инглиз драматурги ижодига доир, балки янги замон адабиётининг вазифаси нималардан иборат бєлмоўи лозимлиги хусусидаги єз фикр ва їарашларини іам баён этади. Єзининг бу борадаги илк тажрибаси сифатида «Готфрид фон Берлиіинген тарихи»ни саіналаштирган ва ушбу асар 1774 йилда илк марта їєйилиб, катта муваффаїият їозонган эди.

Бу даврга келиб Гёте дармштадтлик ижодкор Йоіанн Іайнриі Мерк билан танишади. Мерк унга драманинг чоп этилишида кємаклашади ва уни єзи нашр їилаётган «Frankfurter Gelehrte Anzeigen» учун ёзиб туриш ва іамкорлик їилишга чорлайди. Мазкур нашрда асосан, таїризлар босиларди. Мерк Гётени «Дармштадт Руіонийлар Жамияти» даврасига олиб киради. Ушбу жамиятга Мерк ва унинг рафиїасидан ташїари, Іердерга унаштирилган Каролина Флаксланд іамда сарой хонимлари аъзо эдилар.

1772 йил май ойининг єрталаридан то сентябрига їадар Гёте юридик амалиёт єташ учун Ветцларда яшайди. У ерда у элчихона котиби Йоіанн Кристиан Кестнер ва унинг їайлиўи Шарлотта Буфф билан танишади, улар билан дєстлашиб, мазкур хонадонга тез-тез бориб туради. 11 сентябрда Гёте Ветцларни тарк этади. Орадан бир ой єтгач, у ерда єзи таниган элчихона котиби Карл Виліелм єзини отиб єлдирганлигини эшитади. Шу тариїа Гётеда аста-секин бєлўуси «Ёш Вертернинг изтироблари» романини ёзиш ўояси туўила бошлайди.

1773 йил Гёте єзини бир оз ёлўиз іис їилади, Іердер билан Каролина турмуш їурадилар, синглиси Корнелия эса унинг йєїлигида Йоіанн Георг Шлоссерга унаштирилган бєлиб, у іам унга турмушга чиїади. Дармштадт жамияти эса тарїала бошлайди. Шоир ижоди їайнаб-тошади, у кєплаб фрагментлар, хатлар, драмалар, эпистоляр (мактублардан иборат) шеърлар, романлар ёзишга киришади. 1774 йилда у єзининг икки буюк асарини: февраль билан апрель орасида «Ёш Вертернинг изтироблари»ни, май ойида эса «Клавиго» драмасини ёзиб тугатади. Тез орада пиеса муваффаїият їозонади, роман эса муаллиф номини бутун Олмонияга машіур їилади. Китоб їайта-їайта нашр этилади. Кейинги йиллар мобайнида Гёте кєп саёіат їилади, кєплаб дєстлар орттиради. Швейцариялик теолог, ёзувчи Йоіанн Каспар Лаватер, Фридриі Максимилиан Клингер ва Іайнриі Леополд Вагнер шулар жумласидандир. Клингернинг «Бєрон ва іужум» (1776) драмаси янги адабий даврни бошлаб берган бєлса, Гёте, Клингер іамда Вагнер ана шу даврнинг франкфуртлик драматурглари эдилар.

Гётелар хонадонида олмон шеъриятининг машіур намояндаси Фридриі Готлиб Клопшток ва «Гёттингер Музеналманах» ношири Іайнриі Кристиан Бойе меімон бєлишади. Гёте уларга єзининг «Фауст» асаридан илк саіналарни єїиб беради. 1774 йил декабрида Гёте Франкфуртга ташриф буюрган Саксония-Ваймар шаізодаси Карл Август ва унинг акаси Константин билан танишади. Карл Август шоир билан бєлган мулоїотдан беіад мутаассир бєлади ва уни Ваймарга таклиф этади. Ушбу таклифга биноан Гёте 1775 йилнинг 7 ноябрида Ваймарга келади. Єша даврдаги Саксония-Ваймар-Айзенах герцогликлари бугунги округчалик катта бєлмай, унда єша пайтда атиги юз минг нафар аіоли яшарди. Гёте 700 хонадонга эга бєлган, аіолиси деіїончилик орїасида кун кечирадиган шаіарча билан яїиндан таниша бошлайди. Унинг 1776 йил феврал ойида ёзилган мактубларидан бирида жумладан, шундай сатрларни єїиш мумкин: «Мана, єлка іаёти билан іам танишаяпман, бу мен учун жуда їизиїарли. Герцог іам бундан мамнун. (…) Фрау фон Штайн дилбар аёл, унга, нима дейди, жуда боўланиб їолдим. Герцогиня Луиза эса фариштанинг єзгинаси. Герцогнинг онаси билан іам муносабатларимиз яхши, у билан кєпинча іазил-іузул їилиб ваїт їандай єтганини іам сезмай їоламиз.»

Гёте Ваймарга тобора маікамрої боўлана боради. Герцог унга илк кєкламдаёї чорбоў туіфа їилади, у энди мулкдор сифатида туб фуїарога айланади. Уни Ваймарга боўлаб турган яна бир ришта єзидан етти ёш катта бєлган, оилали сарой хоними Шарлотта фон Штайнга бєлган чексиз муіаббати іам эди.

Гёте герцогнинг олий маїомдаги маслаіатчилар кенгаши іисобланган «махфий консилиум» таркибида махфий маслаіатчи лавозимида зєр ўайрат билан ишга киришади. Жеймс Кук єзининг дунё бєйлаб учинчи саёіатига отланаётган, Адам Смит «Халї фаровонлигининг табиат ва сабаблари» іаїида бош їотираётган іамда Америка Їєшма Штатлари єз мустаїиллигини эълон їилган бир пайтда улуў шоир ихтиёрий равишда кичкинагина герцогликдаги йєл їурилиши, уч далалик алмашлаб экиш тизимига ихтисослашган хєжалик ва давлатдан їарздорлик сингари муаммолар билан шуўуллана бошлайди. Шу билан бирга шеър ёзишни іам унутмайди.

«Іарцга їишки саёіат», «Инсоният саріадлари», «Илоіиёт» сингари буюк шеърлар їаторида у фрау фон Штайнга іам ажойиб шеърий мактублар битади, сарой іамда Ваймар іаваскорлар театри учун асарлар яратади. «Ифигения» (1779)нинг илк варианти, «Торквато Тассо» (1780) ва бошїа асарлар шулар жумласидандир.

1777 йил 8 июнь куни унинг синглиси Корнелия кєзи ёриш чоўида оламдан єтади. 1782 йилнинг май ва июнь ойлари шоир учун бирин-кетин ўам ва шодлик олиб келади: 25 май куни отаси вафот этади, 2 июнь куни у Хотин-кизлар майдонида єзи учун ажратилган салобатли уйга кучиб єтади, 3 июнь куни эса император Йозеф II томонидан берилган дархон ёрлиўини їабул їилиб олади.

Бирої уни беіад бахтиёр їилган нарса бутунлай бошїа бир воїеа эди: 1784 йилнинг 27 март куни у єша пайтга їадар фаїат іайвонларда кузатиб келинган єрта жаў суяги одамзодда іам мавжудлигини аниїлайди. Бирої унинг бу кашфиёти Кассел, Гёттинген ва Лайденлик йирик мутахассислар томонидан инкор этилади.

Шеърият билан бир їаторда Гёте нафаїат анатомия, балки петрификация (тошга айланиш) жараёнига іам їизиїади, у тоў жинслари намуналарини иштиёї билан йиўа бошлайди (шоир вафотидан сєнг ундан 18 минг маъдандан иборат коллекция мерос їолган). Унинг оптикага бутун умр бєйи їизиїїанлиги асарларида іам єз ифодасини топган. Палеонтология ё метеорология соіалари бєладими, іайвонлар ёки єсимликлар метаморфозаси5  бєладими, буларнинг барчаси іамиша шоирнинг диїїат марказида бєлган.


Италияга саёіат


(1786-1788)


«Энди тан олиб айта оламанки», деб ёзган эди Гёте 1786 йилнинг 3 ноябрида Карл Августга йєллаган мактубида, «авваллари биронта лотинча китобни, Италия єлкаси тасвирланган биронта расмни іам кєрмаган эдим. Ушбу мамлакатни кєришга бєлган кучли иштиёї мана, ниіоят амалга ошиб, дєстларим ва ватаннинг бениіоя азиз эканлигини дилдан іис этиб, энди їайтишни ихтиёр їилмоїдаман.»

Венецияда икки іафта тургач, ниіоят у Римга етиб боради. Іамроілари рассомлар бєлиб, Йоіанн Филипп Мёллер номи остида у іам гєё рассом їиёфасида улар билан бирга юрарди. Гёте єзи билан іали тугалланмаган драмалари – «Ифигения», «Тассо», «Эгмонт» ва «Фауст» їєлёзмаларини олволган, уларни сафар давомида ёзиб тугатишни мєлжаллаган эди. Айни чоўда, єзининг рассомлик ишларини такомиллаштиришни іам кєзлаганди. Іаїиїатан іам Гётенинг бу борадаги фаолияти анча сермаісул бєлади, пировардида у уйга 850 та расм билан їайтади.

Гёте «мангу шаіар» билан танишишда давом этар экан, итальян тилини яхши билганлиги туфайли одамлар билан эркин мулоїотда бєлади, табиатни кузатади, єлкани єрганади. У уч марта Везувийга чиїади, иккинчи бор чиїишида Кегелберг чєїїисида юрак хуружи тутиб їолади.

Кєіна Сицилия ороли бєйлаб сайр Италияга саёіатининг энг зєр саргузаштига айланади. «Италия Сицилиясиз іеч їандай таассурот їолдирмайди», деб ёзган эди Гёте. «Єзингни теварак-атрофинг денгиз билан єралган іолда кєрмабсан, демакки, олам ва унга єз муносабатинг іаїида іеч їандай тасаввур-тушунчага эга бєлмабсан.»

Палермо ботаника боўи билан танишув іам шоирда катта їизиїиш уйўотади. Ушбу маскандан олинган таассуротлар кейинчалик илмий далиллар билан «Єсимликлар метаморфозаси» (1790) асарига кєчади. Булардан ташїари, мамлакатдаги Жирженти, Калтанизетта, Катаниа, Таормина, Мессина сингари яна кєплаб жойлар зиёрати іам Гётеда унутилмас таассурот їолдиради.

Гёте Италия бєйлаб саёіати мобайнида самарали ижод їилишга іам улгуради: «Ифигения», «Эгмонт» іамда «Тассо» каби катта драмаларини ёзиб тугаллайди. Тєўри, «Тассо»нинг якунланишига іали бир оз їолган эди. «Ушбу ижод маісули іаётимда яна бир янги саіифа очишим учун менга їувонч ва руі баўишлайди», деб ёзган эди у ватанига жєнаб кетишидан сал олдин, Карл Августга йєллаган мактубида. Даріаїикат, Гёте їайтиб боргач, вазирлик лавозимининг керак-нокерак ишларидан бир їадар халос этилиб, унга энг аввало, санъат іамда илму урфон билан шуўулланиши: кутубхона, театр ва университет бошїаруви билан машўул бєлишлиги учун барча шароитлар яратиб берилади.


Беіаловат йиллар


(1788-1805)


Гёте їайтиб келгач, яна оўир аіволда їолади. Карл Август сафарга жєнаб кетади, Шарлотта эса унга совуї муносабат билдира бошлайди. «Дєстларим тасалли-таскин бериб, чорлаш єрнига, мени тушкун бир іолатга солиб їєйдилар, (…) іеч ким мени тушунмас эди». Эски муносабатлар совигач, энди у янги дєстлар орттиради; олим ва сиёсатчи Виліелм фон Іумболдт (1788), шоир Фридриі Шиллер (1790), жаіонгашта саёіатчи Георг Форстер (1791), малика Амалия фон Галлицин (1792) каби машіур кишилар билан танишади. Їайтиб келганидан сєнг орадан уч іафта єтгач, Гёте 23 ёшли Кристиане Вулпиусни учратади-ю, унга ошиї бєлиб їолади.

Италия саёіатидан мутаассир ва Кристианега бєлган муіаббатидан масрур Гёте 1788 йилда «Рим элегиялари»ни, келаси йили эса «Тассо»ни ёзиб тугаллайди. 25 декабрда уларнинг єўли Август дунёга келади. Орадан уч ой єтиб, Венециядан Анна Амалия хонимни олиб келиш учун у яна Италияга отланади, їайтиб келиб, яна даріол герцог кетидан Бреслауга жєнайди. У ерда Пруссия Австрия ва Польшага їарши іарбий іаракатлар бошлаётган эди. Хайриятки, тинчлик битими – «Райіенбах Конвенцияси» тузилиб, урушнинг олди олинади.

Гёте табиатшунослик илмига оид асарлар ёзиш билан машўул бєлади. «Єсимликлар метаморфозасини тушунтиришга уриниш» (1790) асарини іамда єзининг «Оптикага доир илк маїолалар» (1791-1792)ини эълон їилади. Булардан ташїари, у ранглар іаїидаги муфассал таълимот устида ишлашни давом эттиради. Унинг ранглар таъсиротларига доир їарашларини єз ичига олган ушбу асар, ниіоят 1810 йилда босилиб чиїади.

1791 йили Гётега Ваймардаги сарой театрига раібарлик їилиш ишониб топширилади. У нафаїат театр репертуари, балки актёрларнинг ижрочилик маіорати, тил маданиятидан тортиб то саіна декорациясигача бєлган ишлар концепциясини яратиб, уни муваффаїият билан амалга оширадики, пировардида унинг бу фаолияти кейинчалик «Ваймар услуби» номи билан тарих саіифаларидан єрин олади.

Кейинги йили шоирнинг Франциядаги революцион (инїилобий) іарбий юришларда Карл Августга іамроілик їилишига тєўри келди. Урушнинг барча азоб-уїубат ва даішатларини єз бошидан кечирган Гёте келгусида инїилоб мавзусида драмалар ёзишга уриниб кєради. Унинг бу борада яратган эпик асарлари: «Олмон муіожирлари билан суібатлар» (1795), «Райнеке  Фукс» (1794), «Іерманн ва Доротеа» (1798) эпослари ва ниіоят, «Франциядаги іарбий юриш» (1792), «Майнц їамали» (1822) сингари хотиралари іам муіим аіамият касб этади.

1794 йилнинг июл ойи охирларида Йенадаги Табиатшунослар Жамиятида бєлган йиўилишдан сєнг, Гёте билан Шиллер єртасида энг содда єсимликлар организми мавзусида суібат бєлиб єтади. Мазкур мусоіаба кєп єтмай икки буюк сиймо єртасидаги яїин дєстликка асос солади. Шиллер єзининг «Die Horen» номли журнали саіифаларидан Гётенинг ижод намуналарига іам єрин ажратади. У айниїса, унинг «Эртак» (1795) ва «Виліелм Майстернинг єїиш йиллари» (1796) романидан завїланади. Шу икки йил ичида Шиллер ва Гёте єзаро іамкорликда 926 та аччиї кулгили эпиграммаларни єз ичига олган «Xenien» номли асарини ёзишади. Шундан сєнг тез орада Шиллернинг «Поликрат халїаси», «Ибикус турналари», «Ўаввос», «Їєлїоп», Гётенинг эса «Хазина изловчи», «Афсунгар шогирди», «Тангри ва раїїоса», «Афсона» сингари асарлари дунёга келади.

1790 йилда «Фауст»дан илк парча» чоп этилган эди. Шиллернинг їистови билан Гёте 1797 йилнинг июнида ушбу асар устида яна ишлашни давом эттиради. Ушбу буюк асар їийинчилик билан бєлса-да, аста-секин їоўозга туша бошлайди. Ниіоят, трагедиянинг биринчи їисми тайёр бєлиб, чоп этилгач, уни энди яна давом эттириш лозим эди, бирої шу орада «Ранглар іаїидаги таълимот» (1810), 1811 йилдан бошлаб эса «Шеърият ва іаїиїат» каби бошїа асарлар олдинги планга чиїиб їолади.

Афсуски, Фридриі Шиллерга «Фауст»нинг биринчи їисми босилиб чиїїанини кєриш насиб этмади. У 1805 йил 9 майда 45 ёшида беваїт оламдан єтади. Буйраги эндигина дарддан фориў бєлган Гёте ушбу їайўули хабарни эшитиб, чуїур изтиробга тушади.


Іаёт давом этади


(1805 – 1823)


Ушбу йиллар мобайнида Гёте єзидан тєїїиз ёш кичик бєлган берлинлик меъмор ва мусиїачи Карл Фридриі Целтер билан танишади. Улар єртасида їалин дєстлик ришталари боўланиб, їизўин хат ёзишишлар узої йиллар давом этади. Мазкур мактубларни XIX асрнинг илк 30 йиллик даврида рєй берган муіим воїеаларни єзида акс эттирган тарихий іужжат деб атаса іам бєлади.

1806 йилда Гёте Карлсбадда дам олиб їайтади. Бирої уйда уни кєнгилсизликлар кутиб турарди. 1805 йилда Наполеон Аустерлицдаги уч император урушида6  австрияликлар ва руслар устидан ўалаба їозонган эди. Орадан кєп єтмай, Пруссия іам урушга їєшилади, бирої унинг кучли француз армиясига бас келиши кийин эди. 14 октябрда Йенада бєлиб єтган жанг буни яїїол тасдиїлайди. Уруш іаракатлари ниіоят Ваймарга іам етиб келади… 19 октябрда 18 йил бирга іаёт кечирган Гёте билан Кристианенинг никоі тєйлари бєлиб єтади. Іаёт ва їизўин ижод яна давом этади. 1808 йилнинг муіим ижтимоий воїеаларидан бири – Гёте Эрфурт ва Ваймарда Наполеон билан учрашади. 14 октябрда унга ва Виландга Наполеон томонидан таъсис этилган Фахрий легион ордени топширилади… Умр – оїар дарё дейишади. Єтган йиллар ичида єлим шоирни кєплаб дєстлари, яїин кишилари ва замондошларидан айирди. 1791 йилда Мерк єз жонига їасд їилади, Іердер (1803), Шиллер (1805), Анна Амалия хоним (1807), Гётенинг онаси (1808) ва Виланд (1813) вафот этади.

60 ёшга кирган шоир энди ортга назар ташлаб, хотиралар билан яшай бошлайди. Котиби Йоіанн Петер Эккерманн Гёте билан бєлиб єтган суібатларини їоўозга туширади. 1810-1813 йиллар орасида Гёте «Шеърият ва іаїиїат»нинг илк уч жилди устида ишлайди. Ушбу китоблар єїувчилар томонидан їизиїиш билан кутиб олинади ва тезда сотилиб кетади.

Форс шоири Іофизнинг девонини мутолаа їилган Гёте унинг шеъриятидан ўоят таъсирланади. Ана шу таъсирот натижаси сифатида аста-секин «Ўарбу Шарї девони» юзага келади. Висбаденда Гёте банкир Йоіанн Йоахим Виллемернинг асранди їизи – 29 ёшида турмушга чиїїан Марианна билан танишиб, унга Іофиз девонининг таржимасини таїдим этади. Улар орасидаги дєстлик ришталари тез орада кучли муіаббатга айланади. Икки єртада їизўин хат ёзишиш бошланади. Мактубларнинг аксариятини ишїий мавзудаги шеърлар ташкил этарди. Асли шоиртабиат бєлган Марианна кучли іис-туйўулар таъсири остида шоирлик їобилиятини іам намоён этади. Орадан йиллар єтиб, Гётенинг «Ўарбу Шарї девони»даги камида 4 та шеър шоира їаламига мансуб эканлиги маълум бєлди.

1816 йилда Кристиане иккинчи марта сакта (мияга їон їуйилиши)ни бошидан кечиради. Бунинг оїибатида уремия7  содир бєлиб, беваїт вафот этади. Орадан йил єтгач, Август фон Гёте 20 ёшли барон їизи Оттилия фон Погвишга уйланади. Ёш келин-куёв Гёте хонадонига янги іаёт нафасини олиб келади. Іадемай неваралар: Валтер (1818), Вольфганг (1820) ва Алма (1827) туўилади.

Гёте табиатшунослик соіасидаги тадїиїот ишларини давом эттира бориб, 1817 йилда «Морфологияга доир» ва «Табиатшунослик, хусусан морфологияга доир» асарларини яратади. 1819 йилда «Ўарбу Шарї девони» босилиб чиїади. «Виліелм Майстернинг саёіат йиллари» (1821) кенг китобхонлар оммасини їамраб ололмаган бєлса-да, ушбу асар Эдуард Мёрике, Адалберт Штифтер, Готфрид Келлер іамда Іерманн Іессе ва Петер Іандке сингари атоїли шоир ва ёзувчилар томонидан іам севиб єїилганлиги айни іаїиїат.

Мазкур асар иловасида Гёте жаіон адабиёти тушунчасига алоіида тєхталиб єтган. Даріаїиїат, у бунга тєла іаїли эди, чунки єзи жаіон матбуотини мунтазам єїиб, кузатиб борар, Скотт, Байрон, Бальзак, Гюго, Мериме, Дидро, Волтер сингари жаіон адабиёти намояндаларининг дурдона асарларини севиб мутолаа їилар эди. Шу єринда яна бир іаїиїатни айтиб єтиш зарурдек туюлади, яъни агар Гёте жаіон халїлари адабиётидан баіраманд бєлмаганида эди, у «Фауст»дек шундай мазмунан теран ва шаклан мукаммал буюк асарни ярата олмаган бєларди, дейиш мумкин.

1823 йил кексайиб їолган Гёте іаётида икки муіим воїеа билан характерланади: Биринчиси, Ваймарга келган Эккерманн Гётенинг котиби сифатида иш бошлайди. Иккинчи воїеа шуки, Марийнбаддаги ёзги даволаниш чоўида 74 ёшли шоир 19 га кирган їиз Улрика фон Леветцовни яхши кєриб їолади. Мазкур севги їиссаси «Марийнбад элегияси»да єз ифодасини топган. Ноябр ойида оўир бетоб бєлиб ётган Гёте іузурига етиб келган дєсти Целтер унинг дарди ишї эканлигини іис этиб, беморга єзининг янги ёзган шеърларидан єїиб беради. Декабр ойи єрталарида Гёте соўайиб, яна ишга шєнўийди.


Умрининг сєнгги йиллари


(1823 – 1832)


1825 йил 5 ноябрда Гётенинг Ваймарга келганига эллик йил тєлади. Кєп йиллардан буён у єзининг іар бир иш кунини соатма-соат таїсимлашга єрганган, бу эса унга ёши бир жойга етган чоўида іам мислсиз даражада сермаісул ишлай олиш имконини берарди. Албатта у кундалик ёзиб боришни іам іеч канда їилмас эди. «Бажарган ишинг билан єтган умрингнинг іар бир кунига бир назар ташласанг, аввало, фаолиятингдан їониїиб, єзинг шодланасан, бу эса виждонлилик, инсоф-мурувват сари етаклайди. Іар бир лаіза тарихга айланар экан, биз уни муносиб баіолаш ва їадрлашни іам єрганиб борамиз.»

1827 йилда Шарлотта фон Штайн, 1828 йилда Карл Август, 1830 йилда эса унинг рафиїаси Луиза хоним вафот этади. Гёте айникса, дєсти Карл Август єлимидан їаттиї изтироб чекади. У дафн маросимларида їатнашади, июлдан то сентябргача бєлган ваїтни эса Дорнбургда ёлўизликда єтказади. У ерда у бундан ярим аср муїаддам Карл Август билан бирга ажойиб кунларни бошидан кечирган эди.

Гёте єзининг сєнгги туўилган кунини набиралари Валтер ва Вольфганг билан Илменауда єтказади, Кикеліан тоўи чєїїисидаги ёўоч уйчага чиїади. Бир пайтлар у уйчанинг жанубга їараган деразаси олдида туриб, деворга їалам билан єзининг машіур «Ueber allen Gipfeln ist Ruh»8  номли шеърини битган эди. 82 ёшга кирган шоир ушбу сатрларни їайта єїиркан, беихтиёр кєзларига ёш келади. «Ja, warte nur», такрорлайди у сєнгги сатрларни, «balde ruhest du auch»9 .

Унинг 1832 йил 25 февралда ёзган мактубларидан бирида шундай сатрларни єїиш мумкин:

«Мен іамиша англаш, билиш ва їєллаш мумкин бєлган барча нарсаларни тушуниш іамда эгаллашга іаракат їилдим ва камина мамнуният билан, шунингдек, бошїаларнинг эътирофига кєра іам шуни айтишим мумкинки, бу борада кєплаб муваффаїиятларга эришдим. Шундай їилиб, энди паймона іам тєлган кєринади, бошїалар, чунончи, билимдан кєп нарса талаб їиладиганлар умидсизликка тушсалар, мен бунга ишона бошлаяпман.»

1832 йилнинг 16 мартида Гёте грипп билан оўриб, єпкаси яллиўланади. 19-нчидан 20-нчига єтар кечаси безовталаниб, оўриїдан азоб чекади. Кейинги оїшом саломатлиги янада ёмонлашади. Дам каравотдан тушиб, оромкурсига єтирса, дам яна єринга чєзилади. Оттилия кечаю кундуз унинг ёнида бєлиб, іолидан хабардор бєлиб турарди. Оўриї бир кучайиб, бир пасаяр эди. Тонгга яїин, у бир оз тинчланади. Сана 22 март эканлигини билгач: «Демак, баіор бошланибди, энди дам олсак іам бєлар экан», дейди. Шундан сєнг, орадан іеч їанча ваїт єтмай у Оттилия їєлида жон беради .

Клаус Зееіафер, немис ёзувчиси, 1947 йилда Алсфелд/Іессенда туўилган. Китоб савдоси ва кутубхоначилик иши бєйича Штутгартдаги махсус олийгоіни битирган. Їатор журналистик ишлар, адабий асарлар ва антологиялар муаллифи. 1998–1999 йиллар мобайнида Гёте іаёти ва ижодига оид биографик асарлар эълон їилган. Унинг їаламига мансуб ушбу рисолада єз ижоди билан жаіон адабиёти хазинасига салмоїли іисса їєшган улуў шоир ва мутафаккир, табиатшунос ва давлат арбоби Йоіанн Вольфганг Гётенинг іаёти іамда ижодий фаолияти іаїида їисїа ва лєнда іикоя їилинади (1999 Интер Национес Бонн).

Гёте іикматлари бугун Германиядаги жами дорилфунунлардан іам кєра кєпрої мураббийлар тайёрлаб бераётган бєлса ажаб эмас.

Іуго фон Іофманнстал

(«Дєстлар китоби», 1922)

 1 Рантье – їарзга берилган пулдан, їимматли їоўозлардан келадиган даромадлар іисобига яшовчи судхєр.

 2 Крейцер – їадимги танга пул.

 3 Талер – эски немис тангаси.

 4 Идиллия – табиат їучоўида єтадиган роіат ва фароўатли турмушни тасвирловчи шеърий асар.

 5 Метаморфоза – єзгариш, турланиш, янги шакл олиш; эволюция натижасида асосий организмлар шаклининг єзгариши, єсимликлар ва жониворларнинг бир босїичдан иккинчи босїичга, бир шаклдан иккинчи шаклга єтиши.

 6 Уч император уруши – 1805 йилда Аустерлицда бєлиб єтган жанг.

 7 Уремия – буйрак касалланиши сабабли тєпланиб їолган моддалар таъсирида организмнинг заіарланиши.

 8 Uber allen Gipfeln ist Ruh (нем.) – Барча чєїїилар узра жимлик іукмрон.

 9 Ja, warte nur balde ruhest du auch (нем.) – Іа, сабр їил бирпас, тинарсан сен іам.

* Фуга – (мусиїада) бир мавзуни бир неча ижрочи томонидан іар хил овоз билан кетма-кет такрорлаш (тарж.)

 10 «Le malheur des temps a cause son erreur, mais la force de son ame l’ en a fait sortir avec gloire.» (фр.) – «Унинг йєл їєйган хатолари єз замонаси билан боўлиї, улуўлиги, куч-ўайрати, бахт ва омадсизликлар борасидаги сабот-матонати іамда амалга оширган саховат, эзгу ишлари унинг ёлўиз єзигагина тегишлидир» (Улуў Фридриі іаїида).

 11 I convertiti stanno freschi appresso di me (ит.) – Die Konvertiten sind bei mir kaltgestellt – Бошїа динга мурожаат їилганлар билан алоїа їилишдан воз кечаман.

 12 Яъни: либерал ўоялар шу їадар кенг тарїалган эдики, уларнинг жарчилари жєн, энг оддий ибораларни їєллайдилар, содда халї іам бемалол тушунаверади.

 13 «Etiam nihil didicisti» – «Du hast auch nichts gelernt» – «Сен іам хеч нарса єрганмабсан.» Єша єїувчи Гётенинг дєсти Грюнер эди. Грюнер Гёте билан бєлган суібатларининг бирида кекса имтиіон олувчи домланинг шу сєзларини келтиради.

 14 Полякча «Marysia», «Marusche» каби їизларнинг эркалаб айтилган исмларидан олинган.

 15 Іиддензее – Рюген яїинида жойлашган орол.

 16 Тимон (Афиналик Тимон, Перикл ва Суїротнинг замондоши): Осмон билан Ерни єргатинг, демоїчи.

 17 Гёте бу ерда ака-ука герцоглар Іайнриі ва Фридриі фон Лигниц тєўрисидаги эски маїолни єзгартириб келтирган.

 18 Іанс фон Швайниіен (1552–1616), силезиялик їуролбардор.

 19 Систола (гр.) – юрак мускулларининг їисїариши. Диастола (гр.) – юрак мускулларининг бєшашиши.

 20 Bonus vir semper tiro (лот.) – Ein guter Mann bleibt immer Rekrut (Anfaеnger) – Яхши одам іамиша бошловчидир.

 21 «Nihil rerum mortalium tam instabile ac fluxum est quam potentia non sua vi nixa.» (лот.) – «Іаёт-мамот ишларида іеч нарса єз кучига таянмаган іокимият (давлат)чалик омонат ва єткинчи эмас.»

 22 Гёте форс шоири Іофиз ижодини назарда тутмоїда.

 23 «Vis superba formae» (лот.) – «Stolze Macht der Form» – «Шаклнинг маўрур кучи.»

 24 «Le sens commun est le Genie de l’ humanite.» (фр.) – «Соўлом аїл-тафаккур – инсоният даіосидир.»

 25 Ne incerta sint rerum dominia – damit die Eigentumsrechte nicht ungewiss sind – Мулк іуїуїи ноаниї бєлмаслиги (учун)

 26 Сивилла – їадимги римликлар ва юнонларда соіибкаромат, башоратчи коіин аёл.

 27 Убиквист – іамма жойда тарїалган организм (биол.)

 28 Ате – кулфат ва офатлар маъбудаси.

 29 Гёте бу єринда Э. Т. А. Іоффманнинг «дардчил асарлари»ни назарда тутмоїда.

 30 Locos communes (лот.) – чайналган, сийїаси чиїїан, умумий гаплар, фикр ва иборалар.



Іикматлар хазинаси

* * *

Табиат іар бир саіифаси чуїур мазмунга лиммо-лим ягона Китобдир.

* * *

Табиат єз іаракатида мудом тиним билмайди. Іар їандай фаолиятсизлик унинг душманидир.

* * *

Табиат тєхтовсиз янги шакллар яратади. Іозирги мавжуд бєлган нарсалар илгари іеч їачон бєлмаган; бєлиб єтган нарсалар іеч їачон їайтиб келмайди; іамма нарса янги ва шу билан бирга эски іамдир.

* * *

Башариятни єрганишнинг бош мавзуи – Инсон.

* * *

Инсон бєлиш – курашчи бєлмоїликдир.

* * *

Меінат устани яратади.

* * *

Ажойиб уста яратган іамма нарса іам гєзал бєлавермайди.

* * *

Їонун кучли – муітожлик ундан-да кучлироїдир.

* * *

Іаїиїатга бєлган меір-муіаббат іамиша эзгуликни топиш ва уни їадрлай билишда намоён бєлади.

* * *

Мукаммалликни исташ – инсон меъёридир.

* * *

Тартиб ваїтни тежашга єргатади.

* * *

Хурсандчилик билан ишга киришган ва їилган ишидан мамнун бєладиган одам бахтиёрдир.

* * *

Натижа – ишга берилган баіо.

* * *

Хулї – іар ким єз їиёфасини кєрсатадиган кєзгу.

* * *

Аввало єзинг єзингга єргата олгин, шундагина бошїалардан єргана оласан.

* * *

Энг катта їийинчиликлар биз уларни кутмаган жойда пайдо бєлади.

* * *

Янги іаїиїат учун эскича адашишдан зарарлирої нарса йєї.

* * *

Энг кулгили хоіиш – бу барчага ёїиш истаги.

* * *

Арбобнинг нодонлигидан кєра даішатлирої нарса йєї.

* * *

Кимки єз даврининг яхши фуїароси бєлса, у келгуси авлодларга іам замондош бєлишга іаїлидир.

* * *

Сєз даволашдан кєра, тезрої жароіатлайди.

* * *

Иккита нарсадан їутулиш жуда їийин кечади; агар єз ихтисосига єралиб їолинса, калтафаімликдан, борди-ю, ундан четга чиїиб кетилса, – асоссизликдан.

* * *

Чорак соат давомида жилоланиб турган камалакни іам сезмай їєя бошлайдилар.

* * *

Ишонтириш – іар їандай илмнинг ибтидоси эмас, балки интиіосидир.

* * *

Жанжаллашаётган икки кишининг їай бири аїллирої бєлса, єша айбдордир.

* * *

Іеч нарса йєїотмайдиган одам бєлиш – єта даішатли.

* * *

Іар бир кишининг феъли ва іулї-атвори єз олдига їєйган маїсадига эришиш йєлидаги интилишида намоён бєлади.

* * *

Хайрихоілик йєї жойда хотира іам ўойиб бєлади.

* * *

Одамларнинг іаїиїий характери кулганларидагина чинакамига намоён бєлади.

* * *

Енгил іукмронлик їилиб, їийин бошїаришга єрганмої лозим.

* * *

Одамларни биз улар єзлари іузуримизга келишса, єрганолмаймиз; уларнинг їандайлигини билиш учун уларнинг іузурларига боришимиз лозим.

* * *

Биз, кєпинча, тафаккуримиздаги хатоларимиздан кєра, іулїимиздаги камчиликларни тан олишга рози бєламиз.

* * *

Илм – мана инсоннинг іаїиїий устунлиги!..

* * *

Нимани тушунмасак, у бизга бегона.

* * *

Донишмандлик – фаїат іаїиїатдадир.

* * *

Ўоялардан узоїлашган іар їандай одам охир-оїибатда іиссиётлар їулига айланади.

* * *

Жуда кєп одамлар єзларини гєё билган нарсаларини тушунаётган їилиб кєрсатадилар.

* * *

Іаёт, гарчи у лаіза бєлса іам, бурчдир.

* * *

Бекор єтган умр, бу – барваїт єлим топиш демак.

* * *

Тажрибалар – бизнинг абадий іаёт муаллимимиздир.

* * *

Гарчи дунё іамиша олдинга їараб илгариласа-да, ёшларга барибир іаммасини бошидан бошлашга тєўри келаверади.

* * *

Іис-туйўулар алдамайди, уларга їараб чиїарилган іукмларгина саробдир.

* * *

Жасур фикрлар шашка єйинини эслатади; олдиндагилар іалок бєлишса-да, ўалабани таъминлайдилар.

* * *

Излаган одам адашиши мумкин.

* * *

Кимки кєп нарсага эришмоїчи бєлса, єз олдига катта талаблар їєйиши лозим.

* * *

Іеч ким синаб кєрмагунича кучининг їандайлигини билолмайди.

* * *

Аімоїни ибрат їилиб, фикрлини нодон їилиб кєрсатишдан осони йєї.

* * *

Бегона юрт ватан бєла олмайди.

* * *

Асосланмаган фаолият, у нимага йєналтирилмасин, іамиша муваффаїиятсизликка олиб келади.

* * *

Вайроналик пайтида іар їандай сабаблар рєкач їилинаверади, бунёд этишда эса – аниїлик талаб этилади.

* * *

Нафрат – норозиликнинг фаол іиссиёти, іасад эса мажіулдир. Шунинг учун іасаднинг тез нафратга айланишига ажабланманг.

* * *

Юмор – даіолик белгиларидан биридир, бирої у кєпайиб кетгудек бєлса, сифати йєїолиб, сохта бєлиб їолади.

* * *

Мукаммал санъат асари – инсон руіий оламининг инъикоси, у шу маънода табиат фарзанди іисобланади.

* * *

Ифоданинг єзига хослиги барча санъатлар ибтидоси ва интиіосидир.

* * *

Дид билвосита эмас, балки энг мукаммал намуналарга їараб ривож топади.

* * *

Санъат асарининг афзаллиги ва устунлиги унинг мустаїил ва єзига хослигидадир.

* * *

Іар бир санъат асарида, у хоі катта ё кичик бєлсин, барча воїеалар моіиятга бориб таїалади.

* * *

Рассомга їєйиладиган асосий талаб шуки – табиатни чуїур єрганиб, унга уйўун ва іамоіанг асарлар яратсин.

* * *

Буюк рассом на єзининг ва на бошїаларнинг асарлари іаїида фикр билдира олади.

* * *

Шаклни мазмун сингари обдон яхшилаб ишлаш керак; бирої бу жараён хийла їийинрої кечади.

* * *

Материални іар бир киши кєриб туради; унинг мазмуни ижодкоргагина маълум, шакл эса кєпчилик учун сирлигича їолади.

* * *

Актёрлар, томошабинлар, саіна ва томошахона іамжиіатлигидагина яхлит нарса яратилади.

* * *

Шон-шуірат излаш керак эмас, унинг кетидан їувиш іам бефойда.

* * *

Іар їандай лирик асар яхлит іолда тєлиї тушунарли, їисман іолда эса оз-моз тушунарсиз бєлиши мумкин.

* * *

Іар бир ёзувчи машіур бєлгунига їадар асарларида єз-єзини тасвирлайди, шу маїсадда іатто иродасига їарши бориши іам мумкин.

* * *

Ёзувчининг маїтовга сазовор бєлиш истаги унга табиат ато этган їандайдир юксакликка кєтарилишга интилишдан єзга нарса эмас.

* * *

Энг янги замонга мансуб энг ажойиб ёзувчиларнинг єзига хослиги уларнинг бизга їандайдир янги гап айтишларида эмас, балки нарсалар іаїида гєё илгари іеч їачон айтилмагандек гапира олишларидадир.

* * *

Іар бир киши тилдан фойдаланади, шунинг учун у іаїда іукм чиїариши мумкин, деб єйлайди.

* * *

Агар тутуриїсиз нарса дид билан тасвирланган бєлса, у іам завї уйўотади, іам нафрат.

* * *

Юзаки ишїибознинг хатоси-фантазия билан техникани бевосита боўлаш истаги.

* * *

Биз іеч їачон єз хоіиш-истакларимиздан истаган нарсамизга эришганмиз, деб тасаввур їилган пайтимизчалик узої бєла олмаймиз.

* * *

Нимаики єзига жалб этмас экан, у жонсиздир.

* * *

Прецедент, яъни їачонлардир содир бєлган, айтилган ёки іал этилган нарсани далил їилиб келтиришнинг аіамияти катта;бирої фаїат єтакетган расмиятчи одамнинггина бусиз иши битмайди.

* * *

Ўазаб учун далилнинг кераги йєї. У фаїат сабаб ахтаради.

* * *

Аїлли жавоб олмоїчи бєлсанг – аїлли савол бер.

* * *

Эітиёткор бєлиш осон, тавба-тазарру эса їийин.

* * *

Ўоя єрнини аїл ва тасаввур кучи эгаллаган фаразлар іам бор.

* * *

Аїлли кишилар – бебаіо їомус.

* * *

Фаол жоіилликдан дахшатлирої нарса йєї.

* * *

Умид билан суїилган таёї, бир кун берар мева-ю япрої.

* * *

Назария їуруїдир дєстим, аммо яшнар іаёт дарахти.

* * *

Кєнгил азоби учун ваїт энг зєр даво.

* * *

Шижоатни їил одат, єйчилик зарар

Кимки бєлса оїил, мард, шуники зафар.

* * *

Ким агар тиласа Іаїдан саховат

Єзи іам мурувват кєрсатсин албат

Ким май ичмої бєлса – узумни эзсин,

Ким мєъжиза кутса – эътиїод этсин.

* * *

Эй иїтидор, сен їачон

Аїлга эш бєлурсан?

* * *

Сен билганни сенга їадар іам

Билганларни билсайдинг їани.

* * *

Такрор бєлажакдир бу.

Кимки зєрлик, куч билан

Салтанатни олибдур, зєрлик билан тутадир.

* * *

Чинакам буюк киши камтар бєлар чинакам.

* * *

Буюк ишда тадрижийлик бор,

Дафъатанлик, онийлик – бекор.

* * *

Билки, майда нарсалар аро

Майдалашиб кетади одам.

Улуўликка ким бєлса іамдам

Катта ишлар їилур доимо,

Улуў бєлар шунда єзи іам.

* * *

Панд еса-да їанчалар, аммо –

Оїил бєлмас одамзот асло.

* * *

Минг бир турдан єтурсан,

Єзлигингга етурсан,

Инсонлик йєли йирої.

* * *

Ёмон эмас одам бєлиш іам

Агар одам бєлса чинакам.

* * *

Гєзал ёнида хунук баттар хунук кєринар,

Оїил ёнида аімої баттар яна аімоїрої.

* * *

Осон ов мутлої керак эмасдур,

Довонлар ошмої менга іавасдур.

* * *

Истак отини тинмай їистадим,

Истагимга етдим, яна истадим.

* * *

Ким эрк, іаёт-чун жанг їилолса іар кун

Эрку іаёт учун єша муносиб.

* * *

Кимга интилмої ёрдир,

Іаї єзи мададкордир.

* * *

Чинакам иїтидор йєї бєлган жойда

Пешона теридан їанчалик фойда.

* * *

Ким сабрли бєлса – єша іаїдир.

* * *

Инсон дунёни їанчалик билса, єзлигини іам шунчалик англайди.

* * *

Инсон англаб бєлмайдиган нарсаларни іам тушуниши мумкинлигига инонмоўи лозим; акс іолда, у булар іаїида фикр юритмай їєйган бєлур эди.

* * *

Турли-туман тарбиявий іикоятлар ва іикматли сєзларни тєплаш тенгсиз давлатдир.

* * *

Іар куни аїалли битта їєшиї эшитиш, яхши расм кєриш ва иложи бєлса, истаган бир іикматли сєзни єїиб олиш даркор.

* * *

Мен, айниїса, зиддиятли іодисаларга синчковлигимни уйўотувчи ва єша зиддиятларни іал этиб берувчи іар турли ихчам іикматли сєзларни їадрлайман.

* * *

Киши узлатда яшай олмайди, унга жамоат керак.

* * *

Фаїат одамлар орасидагина киши єз-єзини англашга їодир.

* * *

Кишининг таніо їолиши, айниїса, у якка єзи ишласа беіад ёмон; агар у бирон-бир нарсага эришмоїчи бєлса, унга іамдардлик ва маънавий ёрдам керак.

* * *

Айнан бошїаларнинг хайрихоілигидан баіра топган іолдагина іаёт нашъали бєлади.

* * *

Іамиша їаірамон бєлиш мумкин эмасдир, лекин іамиша инсон бєлиб їолиш мумкин.

* * *

Киши фаїат туўма хусусиятлари билангина эмас, балки іаётдан єзи олган сифатлари билан іам ажралиб туради.

* * *

Єзи іаїида іукм чиїазишни єрганмаган одам бошїалар іаїида іукм чиїаролмайди.

* * *

Яїин кишиларимизга єзларига муносиб муомала їилиб, биз уларни баттар бузамиз. Агар биз уларга єзларидан кєра яхширої одамлар дея ёндашсак, уларни биз янада яхширої бєлишга мажбур этамиз.

* * *

Барча камчиликларидан їатъи назар, одамлар іар нарсадан іам кєпрої меірга сазовордирлар.

* * *

Гєзаллик – іар ерда орзу їилинган меімондир.

* * *

Бенаф яшашдан беваїт єлим афзал.

* * *

Кимки курашса гар эрк ва іаёт деб,

Єшанга лойиїдир эрк іам, іаёт іам.

* * *

Айниїса ваїтни бой бериш билимдон одамга їимматга тушади.

* * *

Агар яхши тасарруф їилинса, іамиша етарлича ваїт топиш мумкин.

* * *

Іадеб єйлайверган одам іамиша іам тєўри їарорга келавермайди.

* * *

На бєйсунишга, на єзининг нимага їодирлигини кєрсатиш учун буйруї беришга эітиёжи йєї кишигина чинакам бахтиёр ва улуўвордир.

* * *

Зєр їувончга фаїат катта меінат билан эришиш мумкин.

* * *

Іатто їабр ёїасида іам умид яшайди.

* * *

Инсон єз бурчини бажарар экан, єзи мажбуран їилаётган ишига муіаббат билан їарайди.

* * *

Ишнинг їадрига етган одам унинг учун жон куйдириши керак, акс іолда у єзини бошїа іеч нарсада кєрсатолмайди.

* * *

Истакнинг єзи етарли эмас, іаракат іам їилиш керак.

* * *

Їєлидан келадиган ишга эмас, єзи тушунмайдиган ишга їєл урган киши бахтсиздир.

* * *

Іеч їандай ишга дабдаба билан киришмаслик керак; тан-танаворлик иш тугаганда ярашади.

* * *

Ярим иш їилинди, бунга шубіа йєї,

У ёўига берсин сабру таіаммул.

* * *

Меінат їилган ва сабрли бєлган кишига ошнодир чин бахтиёрлик.

* * *

Идеални инкор этган одам пасткашликни осонлик билан гєзаллик, деб їабул їилиши мумкин.

* * *

Ўоядан їєрїїан одам бора-бора єз тушунчасини іам йєїотади.

* * *

Ўояни фойдали, деб эътироф этиб, лекин ундан фойдалана билмаслик іам мумкин.

* * *

Юксак маїсадлар юзага чиїмай їолган таїдирда іам, биз учун амалга ошган паст ниятлардан кєра їимматлироїдир.

* * *

Маїсадга яїинлашган сайин машаїїатлар ортиб боради. Лекин іар бир киши юлдузларга єхшаб сокинлик билан, шошмасдан, бирої белгиланган маїсад сари узлуксиз интилган іолда єз йєлларини босиб єтиши керак.

* * *

Одамлар воситани маїсад деб билиб, єзларини іам, бошїаларни іам янглиштирадилар, оїибатда уларнинг бутун уринишларидан іеч нарса чиїмайди, чиїїанда іам єзлари интилган нарсанинг акс натижаси чиїади, холос.

* * *

Шундай одамлар борки, іеч їандай аїлли фикрлар билан машўул эмаслар ва шунинг учун іам іеч їачон адашмайдилар.

* * *

Іали ёш эканмиз, хато іам фойдадан холи эмас, фаїат уни то їаригунча судраб юрмасак бєлгани.

* * *

Нарсаларга їизиїишинг йєїолса, хотирангдан іам айриласан.

* * *

Бизга таълим бераётганлар іаїли равишда бизнинг єїитувчиларимиз, деб аталадилар, аммо бизни єїитаётганларнинг іаммаси іам бу номга лойиї эмас.

* * *

Агар сиз одамларни аслида їандай бєлсалар, шундайлигича, барча нуїсонлари билан їабул їилсангиз, уларни іеч їачон яхшилай олмайсиз. Агарки, сиз одамлар билан идеал кишилардек муносабатда бєлсангиз, уларни єзингиз кєрмоїни истаган юксакликка кєтаришингиз мумкин.

* * *

Чинакам шогирд бор нарсалар негизида мавіум нарсалар ривожини єрганади ва шу йєл билан устозига яїинлашиб боради.

* * *

Їобилият барваїтрої билинади, аммо у уїувга айланиши зарур.

* * *

Амалий маїсадни кєзлаган кучли аїлгина дунёдаги энг маїбул аїлдир.

* * *

Хурсанд одамга бутун олам їувної кєринади.

* * *

Аїл билан тузатиш мумкин бєлмаган телбалик йєї ва тентаклик билан айнитиш мумкин бєлмаган аїл іам йєї.

* * *

Барча єўрилар ичида энг ёмони аімої; у бир пайтнинг єзида іам ваїтимизни, іам кайфиятимизни єўирлайди.

* * *

Оїил одам йєл їєйган бемаънигарчилик, іарїалай унча-мунча бєлмайди.

* * *

Аімоїлар іам, оїиллар іам безиёндирлар; фаїат чала аімоїлар билан чала оїиллар ёмон.

* * *

Єзини аїлли кєрсатишга уринган аімоїдан іам кєра хатарлирої кимса йєї.

* * *

Єртамиёна одамлар учун даіолар іам мангу яшамайди-ку, дейишнинг єзи катта тасалли.

* * *

Одамлар єзлари нимага ноїобил бєлсалар, єшани ёмонлашга одатланганлар.

* * *

Їаердаки тентаклик андоза бєлса, телбалик аїл, деб їабул їилинади.

* * *

Кимки єзга тилларни билмас экан, єз тили іаїида іам іеч нима билмайди.

* * *

Ишонч билан гапир, ана шунда сєз іам, тингловчиларни маілиё этиш іам єз-єзидан кела їолади.

* * *

Янглиш йєлдаги одам єзида куч ва іаїиїат етишмаганлиги сабабли унинг єрнини їизиїїонликка беради.

* * *

Мухолифинг билан баіслаша туриб, єз ожизлигингни англай бошладингми, баісни тєхтат, – акс іолда, їанча кєп гапирганинг сайин баттар бемаъни аіволга тушаверасан.

* * *

Энг яхши санъат асарларини ваїти-ваїти билан такрор синчиклаб кєриб турмої зарур; уларда кєз илўамас теранлик яширинган бєлади.

* * *

Дид єртамиёна эмас, энг мукаммал материал негизида ривожланади.

* * *

Єртамиёна китобларни керагидан ортиї єїиб, беіуда ваїт сарфлайдилар. Аслида іайратланган нарсангнигина єїишинг лозим.

* * *

Іаётга инон, ахир у іар їандай китобдан іам яхширої таълим беради-ку.

* * *

Табиат инсонни зулмат билан єраган ва уни мангу ёруўликка интилишга мажбур этади.

* * *

Меінатсиз чинакам буюклик бєлиши мумкин эмас.

* * *

Пишиб етилган ва замон таїозо этган фикрлар бир-биридан мустасно тарзда бирйєла юзларча мияларда туўилиши іам мумкин.

* * *

Бирор-бир фан олўа силжиши ва унинг ривожи янада мукаммал бєлиши учун, фаразлар іам худди тажриба ва кузатишлардан олинган натижалар сингари зарурдир.

* * *

Фаразлар гєё бино олдига тикланган, уй битгач, олиб ташланадиган іавозалардир; улар їурувчи учун зарур, бирої уларни бино, деб єйламаслиги керак.

* * *

Єзгалар топган нафосатни сен єзинг учун топсанг, уни билиб їадрига етсанг – ахир, бу іам яратишдан кам эмас-ку.

* * *

Фаїат тажрибагина бизни іаёт неъматларини їадрлашга єргатади.

* * *

Іаїиїатдан кєра хатони топиш осон. Хато кєриниб туради, уни дарров пайїайсан, іаїиїат эса пиніон яширинган бєлади ва уни іар ким іам топавермайди.

* * *

Буюк одамдан биз аввало іаїиїатга муіаббатни талаб їиламиз.

* * *

Кимки маїбул іаїиїатларга їарши бош кєтарса, уларни алангалатади; учїунлар эса іар ёнга тарїаб, нур таратади.

* * *

Янги іаїиїат іаммадан кєра кєпрої эски хатолардан заімат чекади.

* * *

Іаїиїатни бетєхтов такрорлаб туриш керак, чунки атрофимизда іамиша хатолар такрорланиб туради.

* * *

Кєплар іаїиїат билан фаїат шу боисдан олишадиларки, мабодо улар іаїиїатни тан олсалар, єша заіотиёї изсиз йєїолиб кетадилар.

* * *

Бошїалар тан олган іаїиїатни тан олиш билан єз їиёфасини йєїотишдан чєчийдиганлар іаммадан баттаррої янглишадилар.

* * *

Уйїудан уйўонилганидек, хато іам іаїиїатга шу їадар тааллуїлидир. Хатодан уйўонилгач, одам іаїиїатга янгича иштиёї билан їарайди.

* * *

Кимки фикрни иш билан, ишни фикр билан текшириб туриш їоидасига амал їилса, у янглишмайди, янглишган таїдирда іам тезда тєўри йєлга тушиб олади.

* * *

Инсон учун билим орттиришнинг єзи кифоя эмас, олинган билимни тараїїиёт йєлида сарфлашни іам билмої лозим.

* * *

Билимнинг єзи кифоя эмас, уни їєллай билиш керак. Истакнинг єзи етмайди, уни рєёбга чиїармої лозим.

* * *

Жазолай олмайдиган судья пировард натижада жиноятчининг шеригига айланади.

* * *

Давлатингдан айрилсанг – кєп нарса йєїотасан, номусингдан айрилсанг – кєп нарса йєїотасан, мардлигингдан айрилсанг – іамма нарсангни йєїотасан.

* * *

Ким єзини катта олмаса, у єзи єйлагандан кєра дурустрої одамдир.

* * *

Єз номукаммаллигингни англашинг камолотга етаклайди.

* * *

Єз нафсини тия билган іалол одам олўир, учарларнинг бутун найрангларини кєпинча яїїол кєриб туради.

* * *

Аїл ва виждонни єз іуїуїларидан маірум этиб бєлмайди. Ёлўонлаш мумкиндир-у, аммо уларни алдаш їийин.

* * *

Кимки дунёда єз дєстлари борлигини билмас экан, дунё іам уни билиши шарт эмас.

* * *

Чинакам фаол дєстлик єзаро бир-бирини суяшдир. Дєстим менинг ниятларимни їєллайди, мен эса уни їувватлайман, шу тарзда, гарчанд фикрларимиз турлича бєлса-да, биз биргалашиб олўа борамиз.

* * *

Дєстликка садоїат ва уни авайлашнинг энг яхши йєли биз нима иш билан машўуллигимизни бир-биримизга айтиб туришимиздир. Одамлар єз фаолиятлари туфайли бир-бирлари билан янада аіилрої бєлиб кетадилар.

* * *

Дєстлар іаётда бирга одим ташлашса, дєстим менинг ниятларимни їєлласа, мен эса уникини маъїулласам, фаол, мазмундор ва чинакам дєстлик шудир.

* * *

Покиза ёшликка хос илк муіаббат іамиша олижанобликка интилади. Табиат гєё бир жинс иккинчисидан яхшилик ва гєзалликни туйўу орїали їабул їилиб олишини истаётгандек.

* * *

Іаяжон тєлїини, іасрат, табассум,

Ширин хаёллару, жон олар маъсум,

Нозик иболару сенгадир исён –

Муіаббат соіиби бахтиёр инсон.

* * *

Ошиїлар висолига іамиша ваїт етмайди.

* * *

Эркак киши танлаган їайлиїїа їараб туриб, у одамнинг кимлиги, єз їадр-їимматини биладими-йєїми, осонгина билса бєлади.

* * *

Ота дунёдан кєз юмганда, болаларига ота єрнини боса оладиган аёл чинакам онадир.

* * *

Характер іар кимнинг єз олдига їєйган маїсадларига эришиш учун ўайрат билан интилишдан иборат.

* * *

Характер катта ёхуд кичик ишда єз їобилиятинг етишини іис їилган нарсангнигина изчиллик билан амалга оширишингдан иборатдир.

* * *

Инсоннинг іаёти – мана унинг характери.

* * *

Аждодлар іурматини чин їалбдан бажо келтирувчи киши бахтлидир.

* * *

Талант сукунат їєйнида етилади, характер іаёт бєронларида тобланади.

* * *

Жиддий, теран, іаїиїий ирода, энг аввало, маїсадга эришишга бєлган ишонч тасаввури билан уйўунликда ифодаланади.

* * *

Инсоннинг имкони борича вазиятни кєпрої баіолаб, иложи борича вазиятга єзини камрої баіолатиши, сєзсиз, унинг энг буюк хизмати бєлиб їолаверади.

* * *

Іар їандай ташїи одоб єзининг ички пойдеворига эга.

* * *

Єзингни єз їобилиятингдан устун їєйишинг іам, єзингни камситишинг іам ярамайди.

* * *

Биз єзимизда боодоблик туйўусини ривожлантирмогимиз керак, акс іолда, кишилар іурматини їозониб бєлгач, уни тезда бой бериб їєйишимиз іам мумкин. Бу сабої кишига ниіоятда їимматга тушади ва афсуски, єз авлодини іам бу оўир їарздан їутултира олмайди.

* * *

Кєрнамаклик – ожизлик аломатидир. Буюк зотлар іеч ваїт кєрнамак бєлмайдилар.

ГЁТЕНИНГ ЗАКОВАТ ХАЗИНАСИ

Подняться наверх