Читать книгу Уштурнома - Шайх Фаридуддин Аттор - Страница 1

Оглавление

Шайх Фаридуддин Аттор

Уштурнома

Форсийдан

¤збекистон халі шоири

Жамол Камол

таржимаси

Тошкент “Meriyus” 2011

Ушбу таржима “ Уштурнома ” нинг филология фанлари доктори Маµдий Муµаііиі томонидан тайёрланиб , 2001 йилда чоп этилган Теµрон нашри асосида амалга оширилди.

Масъул муµаррир :

Филология фанлари номзоди

Асрор Самад

Сґз боши муаллифи:

Филология фанлари номзоди

Эргаш Очил

Азиз китобхон!

Јґлингизда янги китоб, шайх Фаридуддин Аттор іаламига мансуб машµур“ Уштурнома”, яъни “ Туя іиссаси ” … Илгари алломанинг “ Мантиіут тайр ”, “Илоµийнома ”, “Асрорнома ”, “ Панднома” ва “ Булбулнома ” асарларини ґіигансиз. Навбат –“Уштурномага” га.

Муаллиф тасвввуф шоири ґлароі , µаі ва µаіиіат ,азал ва абад , олам ва одам , µаёт ва мамот каби абадий мавзуларни іаламга олади ва уларни µикояту ривоятлар воситасида теран , сґфиёна таліин этади . Хулоса іилиб дейдики ,

Тевадир танлар фано даштида , бас ,

Йґл босурлар ишіу савдо бирла маст…

Китобни ґіинг , буюк Аттор маърифатидан баµраманд бґлинг .

Бисмиллоµир Раµмонир Раµийм

Ибтидо µаі номи бирлан , Зулжалол1 ,

Жумла борлиііа вужуд берди , жамол .

Одамийни оіил этган зотидир ,

Жумла ашё Мусµафи оётидир .

Сув уза тупроіни бунёд этди ул ,

Келди андин аілу дину жону дил.

Курраи чархи фалакни шайлади ,

Ой ила офтобни тобон айлади.

5 Руµ офтобига атвор этди наіш ,

Тґртга олти , олтига тґрт этди бахш .

Танни ул тупроі ва сувдин этди бор ,

Жонни ел бирлан оловдин устувор .

Руµ пинµон бґлди , тан пайдо бґлиб ,

Чун яди Аллоµ яди байзо2 бґлиб.

Аввалу охир ґшалдир , ґзга йґі ,

Ґар неча зоµир ґшалдир ,ґзга йґі.

Осмон чун хиріапґшдир шавіидин ,

Айланур доим суруру завіидин .

10 Ґар не кґрдинг,зоти Яздон эрди,бас ,

Боридин бергай гувоµлик µар нафас .

Аввалин µам, охирин µам зотидин ,

Авлиёлар сґйлагай оётидин.

Сурди йґіликдин барин пайдо этиб ,

Ґар неча жузв сувратин ашё этиб .

Офтоб бир заррадир андин, инон ,

Нурига дарпарда эрмиш осмон .

Ой кезиб кґйида юргай кун-туни,

Нур олиб,оламга сочгайдир уни .

15 Тентираб юргай бу йґлда термулиб ,

Сиррига асло етолмай, маµв ґлиб,

Янги манзилга борур бардош ила ,

Гоµ оёІи бирла, гоµи бош ила .

Кґкда юлдузлар боіиб, µайрону бас ,

Раіс этиб кґк саµнида сайрону бас .

Кґк етолсам, дейди, сир – асрорига ,

Лек тополмас йґл у бунёдкорига .

Сиррини ерга мусаллам тутди ул ,

Чунки йґлда ґзни чун кам тутди ул .

20 Ґар не пинµон эрди,ул фош айлади ,

Маъниларни наіши наііош айлади .

Шул сабаб бґлди яіин тупроі анга,

Маµжур3 эрди, боіди чун кґпроі анга.

Ел супурди ерни марди хок бґлиб,

Руµи мутлаі бґлди жони пок бґлиб.

Аілу µуш солди кґнгилга бир нигоµ ,

Иші пайдо бґлди шґрлик жон аро.

Сув бґлиб ойина бору барчага ,

Юксагу тубан ниµон бґлди анга .

25 Бґлди тґртдин ул яна тґрт ошкор ,

Минг–µазордин келди ґзга минг–µазор.

Кґрди ишіни аіли сувратбин,деди :

Айт,ґшал сувратда не асрор эди?

Иші деди: ул сирки банд айлар сени ,

Кґрмадинг сен, сенда кґргаймен ани.

Жумла заррот, барча пайдову ниµон ,

Бґлди ошкор менга чун кавну макон.

Авлиёйи охирин иші эрди, бас ,

Аілу савдони пиширгай µар нафас .

30 Аілу µуш кґрсатди гар ашёни ул ,

Иші аён этди яди байзони ул .

Жавµари иші, улки µаі пайдосидир ,

Ёширин сирри,дури яктосидир .

Иші µар не борни ошкор айлади ,

Аілу µуш кґр эрди,огоµ бґлмади .

Кґрди иші жононни, жонон бґлди кулл ,

Иші аёни ичра пинµон бґлди кулл.

Аіл бґлди іул таъллодин йироі ,

Иші анга кґрсатди ишіу иштиёі.

35 Гар дилингда бґлса бир иші зарраси,

Йґлга киргил, жонни этгил садіаси .

Тобакай сен на пишиідирсен , на хом ,

Яхши эрмас, ё ёмон эрмас тамом .

Аввали Одам фанода иші эди ,

Зоµиран сґнг бґлди пайдо, іаліиди .

¤зни билмоі истади дунёда чун ,

Аіли бґлди унга пири раµнамун4.

Зарра – зарра келди сґнгра омади,

Чекмади то заµматин йґл топмади .

40 Бехабар, не эрди нури жони пок ,

Бор вужуди бори суврат эрди,хок .

Ґаі ґзи берди исмдин унга дарс,

Лаµза–лаµза юксалиш эрди Іараз .

Тарк этиб зулматни, нурга юрди ул ,

Юзни офтоби жаµонга бурди ул .

Сґнгра жаннат бґйидин етди ривож ,

Чун Худодонликни5 бошга этди тож.

Ишіи нури йґлида µамроµ эди ,

Кґйи жонон олдида пайдо эди .

45 Деди: эй Одам, адойи жузву кулл ,

Куллни севдинг, сенга кулфат эрди ул .

Бандаликда бизга матлубсен ґзинг ,

Чун муµаббат ичра маµбубсен ґзинг .

БорлиІинг іудрат іґлидин іирі сабо6

Топди таркиб,сґнгра руµ кирди анго .

Ґар не кґрдинг,ул ґзингсен бегумон ,

Зоµиру ботинда буткул жисму жон .

Аввалинг бас бениµоят эрди, µай7,

Партави беµадду Іоят эрди, µай .

50 Аршу Курси µам йґлингни ґпдилар ,

Сен туфайли зебу оро топдилар .

Осмону Арш, аносир, зот µама ,

Икки олам нуітаи заррот µама .

Олдилар рґзи азал сендин низом ,

Аввалу охирда µар неки,тамом .

Деди Одам µаііа :эй жону жаµон ,

Эй менга нури дилу айну аён ,

Эй ґзингдин бор бґлиб жону таним ,

Ґам сенинг нуринг ила йґл юрмагим .

55 Эй нуринг акси ґшал ою іуёш ,

Истарам, эт бу сґзим оламга фош .

Жузву Кулл µам акси зотингдир µама,

Чун дамингдин топди Одам дамдама8.

Етти гардун – хатти паргоринг сенинг,

Арши Курси Іаріи анворинг сенинг .

Эйки нуринг бирла равшан коинот,

Одами мискинни кґммиш бу сифот.

60 Эшигинг тупроІи гар Одам эрур,

Нури покинг равшани олам эрур .

Топди Одам сенда иззат йґлини,

Баски µар ашёда кґргайдир сени .

Бошла бизни ёри жонон изидин,

Пардани ол одамийнинг кґзидин .

Нури пайІамбар етаклаб роµига,

Етказур охир унинг даргоµига .

Кґрди одам олами фаіру фано ,

Анбиёву авлиёву асфиё9....

65 Деди Аµмад : бул µама зарроти µаі,

Нуіталарким, кґрсатур оёти µаі .

Жумла дунёдин унинг маісуди – ман,

Бошдин–охир нур бґлиб іґйдим іадам …

Авлиёким, барча пайдо бґлдилар,

Эрди андин, мунча ІавІо іилдилар .

Неча асрор эрса, биз доно таІин ,

Биз уни кґнгилда кґргаймиз яіин10.

Неча доноликни зоµир айлариз ,

Гоµи мґмин, гоµи кофир айлариз .

70 Баски доноликда этгаймиз давом ,

¤тказиб яхши – ёмонларни тамом .

Келса ул яхши – ёмонларликлар басе ,

Ґукм этармиз азлилилоµи ази11

Унча доно айламиш асрори Кулл ,

Иззату хорликни кґргаймиз нуіул

Бошимизга не іазолар келгуси ,

Жисмимизга не балолар келгуси.

Чархи дун сайрини сґнгсиз айлабон,

Кунни тун, тунларни кундуз айлабон ,

75 Яфъалулоллоµу ма йашаъ12 µукми раво

Кимки бундан ґзга йґл тутгай хато…

Кґзни очгил, эй амини безавол ,

Кори оламни тузатгил, йґлга сол.

Бул µама йґл билмаган солик эрур,

Барчаси соµиби мулк, молик эрур.

Барчада банду тугунлар печ-печ13

Маµв ґлурлар йґл тополмай, µеч–µеч.

Анбиё ґтди этиб ІавІойи иші,

Жон фидо айлаб, суриб савдойи иші.

80Баски йґл кґпларга банду печ эди,

Бу жаµон кґпларга бир пул , µеч эди.

Этдилар маµв ул сифоти жисму жон,

То яіин бґлгай уларга жонажон.

Роµи тавµид ичра фоний келдилар,

Сґнг тириклик баµрига Іарі бґлдилар.

Не маломатлар ёІилгач, бегумон

Јолмади ул жисму танлардин нишон.

Чекдилар заµмат , машаііат анбиё,

Баски, маъшуі йґлида жабру жафо.

85Авради Одамни шайтони лаин,

Не балолар бошига солди кейин.

Нуµни кґргил, іолди тґфон ичра ул,

Балки иші баµрида сарсон бґлди ул.

Јуршади гулханда Иброµимни ґт,

Нурга дґнди, ёімади, этди сукут.

Кґр яна Яъіубниким, кґздин жудо,

Бґрилар Юсуфни этмиш деб адо.

Боі, Сулаймон кийди чун бошига тож,

Бґлди таслим унга буткул деви дож14

90 Боіки, Айюб меµри ожизларга эм,

Жисми зорин этди ул іуртларга ем.

Боі, Мусо узра ажалнинг сояси,

¤лмади, бґлди Фиръавн дояси.

Боі Исониким, азоблаб неча бор,

Тиклади итлар унинг бошига дор.

Боі яна, ислом шиор айлаб Расул,

Неча бир жабру жафолар чекди ул.

Бул тамом роµи маломатдир µама,

Токи ІавІойи іиёматдир µама.

95Кимса билмас, не ниµоят бґлгуси,

Унга не іисмат иноят бґлгуси.

Жонни тик ёр йґлига,жононга бер,

Иші аро мардоналикни жонга бер.

Жисму суврат тилсимидин кеч µамон,

Руµу маънонинг ниіобин еч µамон.

Ганжи зот деб юрки,енгил тортасен,

Кетди µамроµлар,чу іолдинг ортдасен.

Зотинг ул йґілик аро пайдо бґлур,

Икки эрмас кґрганинг, якто бґлур.

100 Эй ґзинг кавну макон имкон ила,

Не дедим, сендин эшитдим жон ила.

Эйки жисму жон аро пайдо ґзинг,

Икки оламда абад танµо ґзинг.

Эй аналµаі деб чу белафзу забон15,

Дилда пайдосен,вале кґздин ниµон.

Аввалину охиринга раµнамун,

Ґар сафар сендин келурлар “коф”у “нун”.

Эй ґзинг жону кґнгилга ошкор,

Раµиму Раµмону µаі, Парвардигор.

105 Эй жалолу іийматинг сенга аён,

Чун азалдин іудратинг сенга аён.

Эй камоли лоязолинг нури пок,

Касб этиб санъат нурингдин суйи хок.

Офтоб шавіингда айлаб тафту тоб,

Тикди чодир бесутуну бетаноб.

Ой чекиб µар ойда чун ишіингда дард,

Нур сочар нури камолингдин фаіат.

¤т олиб ґт шавіи ёдингдин мудом,

Ел учиб,йґлларда юргайдир давом,

110 Ахтариб,истар сенинг сґйингни ул,

Чун нафасларга урар бґйингни ул .

Санъатингдин сув тилайдир майсазор,

Чашмалар баІрида йиІлаб зор-зор.

Бошига тупроі сочиб тупроі µаіир,

Не азизлар жисми узра пардадир.


Парда ортидин боіиб,излаб сени,

Йґлдадирлар µар нафас кґзлаб сени.

ТоІни кґр, тоІдек Іами бор устида,

Дилда дарди, тиззаси ер остида.

115 Ґар нафас денгиз урар соµилга бош,

Бир нафас васлингга етсам дейди кош.

Ґар оІочким,кґкга бґй чґзгай узун,

Оіибат ишіингда бґлгай сарнигун.

Меваларким,шохда битгай бор-бор,

Санъатингни элга этгай ошкор.

Ґар нечук ошиіларингким, бегумон,

Кирдилар бозорга µуснинг истабон.

Барчада атвору адвору хуруш,

Аіл эса этгай гумонин парвариш.

120 Айлаб асрорингга етмоіни хаёл,

Айлагай µар зарра тадбири висол.

Неча излаб,неча сґзлай мен сени,

Баски йґіликдин яратдинг сен мени.

Чун муайян бґлди,жононим ґзинг,

Икки эрмас,биргина жоним ґзинг.

Јул µуваллоµу аµад16 ул бир демак,

Оч кґзингни,шу ягона сир демак.

Холиіо,йґлингда бир бечорамен,

Бандамен,кґйингда чун оворамен.

125 Нафс ичимда чун тугун узра тугун,

Жонни солдим хавф-хатарларга бугун.

Оч кґзимни шу замон,додим сенга,

Сґйи маісудимни сен кґрсат менга.

Эй Худойим,ол ґтинчим, илтимос,

Айлагил жонимни шу тандин халос.

Тґйдим ортиі, кґрмайин ер устини,

Эт муяссар менга тупроі остини.

Бениёзо,сол ниёзимга назар,

Етди жонимга басе хавфу хатар.

130 Мен сґйи маънога элтармен уни,

Манзили уібога элтармен уни.

Оч лиіойингни,дилим нур айлагил,

Лаънати шайтонни мендин µайдагил.

Раµматингни сочки, мен ошуфтакор,

Раббано, лутфингни этгил ошкор.

Эй Эгам, бґйнимда кґп айбу гуноµ,

Сендин ґзга кимдан излармен паноµ?

Сґнг нафас етганда,умрим сґнг дами,

Сен ґзинг соµиби уммид эт мени.

135 ¤т гуноµимдин, шармсор этмагил,

Этган ул іилмишларим кґрсатмагил…

Хазрати ПайІамбар, расули акрам,саллаллоµу алайµи

васаллам васфида.

Икки оламнинг сафоси Мустафо,

Анбиёву авлиёга раµнамо.

Хожайи иймону султони жаµон,

Нуридан бир заррадир кавну макон.

Беµтарину меµтарини жузву кулл,

Маµдийи ислому µодию расул.

Сояйи µаі, раµматуллоµ ал–амин,

Нури µусни µар макону µар макин17

140 Нури ул маісуди мавжудот эди,

Зоти оламда атойи зот эди.

Барча ґтган анбиё маісуди ул,

Мавжудотларнинг асл мавжуди ул.

Аршу Курси іиблагоµидир унинг,

Икки олам жилвагоµидир унинг.

Бґйла сарварликни олам кґрмади,

Бґйла раµбарликни одам кґрмади…

Келди Жибрил бир кеча,дедики, µой,

Йґлга тушгилки,сени чорлар Худой.

145 Бу замину бу замондин кеч нари,

Оч кґзингни маънийи асрор сари.


Бор малоик кґз тикиб,µозир турур,

Анбиёву авлиё нозир турур.

ҳулІула ичра тамом кавну макон,

Биз томон келмоіда деб садри жаµон.

Шайланиб саккиз биµишт даргоµ сенга,

Арш кутиб олмоііа манзилгоµ сенга.

Ґуру Іулмонлар кґришга интизор,

Саф чекиб йґлларда тургайлар іатор.

150 Осмонлар бор эшикни ланг очиб,

Кґз тутарлар µар тарафга нур сочиб.

Ґазрати µаі олдига бор шу маµал,

Жумла олам мушкули бґлгуси µал…

Минди Аµмад отга, учди ул Буроі,

Бешу тґртдин бир йґла бґлди йироі.

Ґам замону µам макондин кечди, µой,

Етди то ул жойгаким,йґі эрди жой.

Учради кґп турфа мулки коинот,

Ошди бир-бир, іолди ул сону сифот.

155 Кґрди ул Одамни чун етганда пайт,

Деди:эй Одам, рамузи сирни айт.

Деди:эй жону кґнгилларга паноµ,

Сен бу гапни µазрати µаідин сґро…

Сґнгра Нуµ шу сґзни такрор айлади,

Йулчига шавіи камолин сґйлади.

Сґнг Мусога юзма-юз бґлди Расул,

Эрди бас нури тажаллий ичра ул.

Дедиким, µаідин сґра бизни, аё,

Сенга уммат бґлдим,эй пушту паноµ.

160 Сґнгра Айюб бирла турди юзлашиб,

Сґнг Сулаймон бирла іолди сґзлашиб.

Сґнгра суµбат іурди Иброµим ила,

Деди:бобонгмен, мени µаідин тила.

Сґнг Исо билан кґришди, ул киром,

Суврату сийратда нур эрди тамом.

Бизни µаі олдида ёд этгил,деди,

Анбиёву халіни шод этгил,деди.

Сґнг неча зоту сифотдин ґтди ул,

Оіибат µаі манзилига етди ул.

165 Партави нури тажаллий урди барі,

Бґлди Аµмад нури Аллоµ ичра Іарі.

Ґаі жамоли ґнгида бґлди аён,

Јайси тил бирлан уни айлай баён.

Ул фано оІушида кґрди баіо,

Очди юз µам ибтидо, µам интиµо.

Ул фано оІушида юз турфа роз

Юзланиб, не сирру асрор очди боз.

Ул фано оІушида юз турфа нур

Кґнгилга инди ва бахш этди сурур.

170 Лутф этиб шунда Муµаммадга Аµад

Айтди сир, уч бора ґттиз минг адад.

¤ттизин,деди, бировга аймагил,

¤ттизин айтишдин асло іайтмагил.

¤ттизин хох сґйла,хоµи сґзлама,

Иста ошкор айла,иста айлама…

Бас,Муµаммад кґрди ул дґст васлини,

Кґрди µаінинг ул жамоли аслини.

Деди:ё Раб, умматим озод іил,

Тонгла Маµшарда шараф бер,шод іил.

175 Ґаі деди:раµматга ноил умматинг,

Баски тушди бул арога µурматинг…

Ул замонким іайтди даргоµдин Расул,

Икки оламни кґнгилда кґрди ул.

Неча асрор эрдиким µаідин нисор,

Чор ёр, асµобга этди ошкор.

Ґам Абубакру Алига сґйлади,

Ґам Умар, Усмонни воіиф айлади.

¤зда Куллни, Куллда кґрди іадрини,

Олдига боііанда,кґрди ортини.

180 Дґсти ёр µамкору µамдам бґлдилар,

Мустафо атрофида жам бґлдилар.

Ул Абу Бакр бґйлаким содиі эди,

Дину таіво йґлида ошиі эди.

Ул Умар эрди Расулга µамнафас,

Кору бори зуµду таіво эрди,бас.

Улки Усмон, марди Іуръон эрди ул,

Оіибат Іуръонга іурбон бґлди ул.

Соµибу завжи Батул эрди Али ,

Хонадоннинг энг яіину аввали.

185 Мавж урарди кґнглида дарёйи роз,

Эрди ул сирри µаіиіат, бемажоз.

Чун саµоба Іаріи тавµид эрдилар,

Шум мунофиіларга таілид эрдилар.

Бошданоі мардоналик айлаб неча,

Жонфидолик этдилар охиргача.

Асли насли Мустафою Муртазо,

Бґлдилар сґнгра шаµиди Карбало.

Ул бири заµри бало бирлан µалок,

Бул бирин кґксини шамшир этди чок.

190Ґаі йґлида жисму жондин кетдилар,

Оіибат кавну макондин кечдилар.

Сен билурсен,эй Худо,асрорини,

Тинглагил ошиі кґнгиллар зорини…

Зоту сифот баёнида

Зот не эрди, жузву Кулл эрди ґшал,

Бирлашиб, бир бґлди сґнг,зеру забар.

Руµ не эрди, шуъладирким, нури зот,

Этди сарсон сґнгра ул баµри сифот.

Айн не эрди, іатра ичра гум бґлиш,

Јатра µам іолмай, іуриб, Іулзум бґлиш.

195 Иші не эрди,зоти ашё кґрганинг,

Сиррида сирри µувайдо кґрганинг.

Нур не эрди, рози жонон англамак,

Розини кґнгилга изµор айламак.

Шаві не эрди, ул µама огоµи дил,

Токи билгайсен не эрмиш обу гил.

Кґк не эрди, пардадир, ортида ёр,

Сиррини оламга этган ошкор.

Шамс не эрди,шуъладир ул, нури зот,

Иші рамузи ичра топмишдир µаёт.

200 Ой не эрди, солики µайронадир,

Чун фанолик кґйида сайронадир.

¤т не эрди,ул µаво эрмиш,кибр,

¤зни этмоілик жаµолатга асир.

Ел не эрди, йґілигу йґілик неча,

Жаµд іил бу йґлда умринг борича.

Сув не эрди, тоза юзликдир,сафо,

Ґам хасислар дастидин чекмак жафо.

Хок не эрди, µар нафас афтодалик,

Ишіу савдойи жунунда соддалик.

205 ТоІ не эрди,йґлда іолмоІинг бу дам,

Ґижжалаш µижрон китобин дамба-дам.

Баµр не,ул дурри макнун бермагинг,

Ґам кґнгил остонига бош урмагинг.

Арш не эрди,іалбдайин іалб топганинг,

ҳолиби іалбни адамга отганинг…

Кґнгил йґлидан ваµдат минбарига чиіиш

Бир замон, эй руµи руµонийи іудс,

Талпиниб, ушбу макондин ґзни уз.


Ул буту посбони табъни18 хор іил,

Бешу тґртни тарк этиб, абгор іил.

210 От ґшал нафси балони синдириб,

Кун кґрарсен тобакай кофир бґлиб.

Ол бурундан ул бурундуіни бу дам,

Јґй вужудингни ґшал борсин адам.

Каъбайи кґнгил сенга йґілик эрур,

Ґар не келгайдир, уни йґіликка сур.

Дилда борин буз, омон берма анга,

Рози жононинг висол очгай сенга.

Жон шаробингни кґнгилдин эт талаб,

Токи жом тутсин сенга, эй ташналаб.

215 Покиза этгил µаётинг, жон топ,

Айлагил сувратпарастликни хароб.

Каъбайи дилга етишсанг,эй µабиб,

Рози маµбубинг сенга этгай насиб.

Каъбайи дил, зоти Кулл яксон эрур,

Олти ёідин µам анга майдон эрур.

Бутпарастликдир ишинг, эй беµунар,

Ґар замон сувратга солгайсен назар.

Сувратингдир парда сийрат устида,

Тинмагур жонинг ниµондир остида.

220 Тобакай тутіунда тутгайсен ани,

Оч жамолингни,юлиб от пардани…

Устоди турк ва унинг пардабозлиги µикояти.

Пардабоз бор эрди, устоди бузург,

Эпчилу доно эди ул асли турк.

Унга тенг рассом, мусаввир йґі эди,

Тасвири олдида тасвир йґі эди.

Бор эди кґп рангба-ранг сувратлари,

Суврат ичра µислари, µайратлари.

Етти парда ул яратмишди,оµор,

Ґар бирида ґзга бир наішу нигор.

225 Етти парда етти сирга ёр эди,

Хизматида етти хизматкор эди.

Санъати сеµрига ошиі эрди ул,

¤з ишига баски содиі эрди ул.

Кґрсатарди янги суврат µар замон,

Янги рангларда мунаііаш айлабон.

Тилда халі такрор этарди номини,

Таъриф айлаб санъати,илµомини.

Лек неча Іофил, Іаразгґй, тийра кас,

Ортидин Іийбат этарди µар нафас.

230 Ул µама сувратки, зґр тасвир эди,

¤зимас, устози чизган, дер эди.

Суврате, устози чизмиш неча бир,

Парда ортидан чиіаргай бирма-бир…

Лек улар билмасди, бу бедод эди,

Ул ґзи рассом, асл устод эди.

Оіибат устодга етди ранжу Іам,

Пардаларни йиртди, сувратларни µам.

Билмагай то ґзгалар асрорини,

Ґар тараф таріатди хизматкорини.

235 Бґйлаким санъатни ул тарк айларак,

Чизмади,этди мусаввирликни тарк.

Јочди халідин, ґзни унга іотмади,

Юрди ёлІиз,µеч бирин ёд этмади…

Бу рамузий сирга очгил кґзни сен,

Яхшилаб боі,унда кґргил ґзни сен.

Сувратингга масту мафтунсен,холос,

Ґам ґзинг сувратгару µам пардабоз.

Хизматингда етти аъзойинг сенинг,

Бошида µар неки савдойинг сенинг.

240 Хизматингдин кетмоі истарлар µама,

Тарк этурлар хоµ иста, истама.

То улар таркингни этмасдан туриб,

Сен ґзинг тарк этмагинг эрмасми хуб?

Ломакони ишіда сайр эт µар замон,

Сувратинг деб мунча µам куйдирма жон.

Пардалардин µар замон озод бґл,

Суврати жисмингни іґйгил, шод бґл.

Не билурсен, сувратингни чизди ким,

Бу іаро тупроіда тарµинг тузди ким?

245 Не билурсен,учрабон нокасга сен,

Ул баландликдин йиіилдинг пастга сен?

Не билурсен,ким сени µар лаµза чун

Парваришлаб, бунда келтирди нечун?

Не билурсен, не баІишлар сенга хок,

Билмасанг гар не эмишдир жони пок?

Не билурсен,іайси йґлга юрмагинг,

Јайси даргоµга кейин бош урмагинг?

Не билурсен,сенга маъшуі ким эди,

Аввалин айёмда маµбуб ким эди?

250 Не билурсен, бу фалакларким чунон,

Кимни деб µар лаµза этгайлар іирон19.

Не билурсанки, іалам дарж айларак,

Не сабабдин сочди тухумингни фалак?

Не билурсен, Іайбдин топсанг хабар,

Јолмагай ул жисми жонингдин асар?

Не билурсен ,кґкда офтоб сен учун

Яріираб кезгай, жаµонтоб20 сен учун?

Не билурсен,улки осмонларда ой,

Сенга деб тунларда касб этгай чирой?

255 Не билурсен, неча юлдузларки бор,

Сен учун чаінар самода шуълавор.

Не билурсен, ким сени µайрон этар,

Чархи гардун ичра саргардон этар.

Не билурсенки,Муµаммад ким эди,

Аввалин µам, охирин µам ул эди…

Бир кеча уйіуда етдим рґйига,

Иші ила елдим, югурдим сґйига.

Кґзга сурдим шунда хоки пойини,

Икки оламдин азиз деб жойини.

260 Тутди илкимдин ґшал шоµи жаµон,

Лаълидин сув берди мамнун айлабон,

Деди:эй ошуфта Атторим менинг,

Сенга бґлсин меµри анворим менинг.

Мунчаким µаі жисму жонинг сийлади,

Ёширин ганжин дилингга жойлади.

Ошкор этдик ґшал ганжинг сенинг,

Бесабаб эрмас жафо, ранжинг сенинг.

Ґар гуµарким,сґйладинг жондин ани,

Тамсил айлаб сирри жонондин ани,

265 µеч шоир чун маоний топмади,

Бґйлаким ганжи ниµоний топмади.

Сенга ул мушкулни осон айладик,

Неча сир кґнглингга пинµон жойладик.

Чун азалдин тґн ато этдик сенга,

Ґам шароби жоми Кулл тутдик сенга.

Не тилар эрсанг, талаб этгил, аё,

Юз очар іаршингда шу еру само…

Айтди шу сґзларнию бґлди ниµон,

Нурга тґлди кґнглим ул,жисмимда жон.

270 Келди бу эµсон Муµаммаддин менга,

Бґйлаким бордим,яіинлашдим анга…

Инсоннинг олий мартабаси баёнида

Эй рамузи жисму жонинг коинот,

Бґйлаким, зулмат аро оби µаёт.

Эйки жонон сиррини этгувчи фош,

Сувратингга этма таъзим, урма бош.

Кел, рамузи сирри субµоний ґіи,

Кґз очиб,тафсири раббоний ґіи,

Бир замон ул минбари ваµдатга чиі,

Ширк Іуборидин іутил, тортгил тиниі.

275 Сол муµаббат аµлининг кґнглига жґш,

Жумла зарротга µаяжону хуруш…

Сирри ваµдатдин кґнгилга келди сир,

Кґнглим ичра икки олам бґлди бир.

Аілу савдо этди бехуд бу дилим,

Ґар замон бошимда ортди мушкулим.

Ногаµон иші, улки асрори азал

Очди юз іаршимда бемакру µиял.

Иші СимурІдирки,унга дом йґі,

Ишіда аввал бор, вале анжом йґі.

280 Иші маІзи коинот эрмиш мудом,

Иші этар µар нарсани олий маіом.

Иші сабаб жаннатни Одам этди тарк,

Иші жаµон кґкига солди гулдирак.

Иші оташ, аілу идрок сув мисол,

Иші тупроі, аілу µуш эрмиш шамол.

Аіл дер:этсам жаµонни пойдор,

Иші дегай:бґлгум жаµонда устувор.

Келдию Мансурда Іолиб бґлди иші,

Бир йґла матлубу толиб бґлди иші.

285 Иші уни етказди дорга, эй ґІил,

Ишііа етгач, жонни кґрмас бґлди ул.

Ишііа етмоі истасанг, ёдингда тут,

¤зни µам, икки жаµонни µам унут.

Иші Лавµу Аршу Курси бойлади,

Иші фаіат ёрни таманно айлади.

Аіл Иблисни адаштирди ёмон,

Чоµга отди ул Юсуфни беомон.

Жавµари ишідир ґшал зоту сифат,

Не эмиш олдида аілу маърифат?

290 Жавµари иші µар не пайдову ниµон,

Ґосили ишідир магар икки жаµон.

Жавµари иші мисли дарёйи азим,

Жавµари ишідир у Раµмону Раµим.

Эй кґнгил,іонинг майи гулфом іил,

Сґнгра унга жисми зоринг жом іил.

Бешу тґрт,олтини іґйгил бир йґла,

Хайру хґш іил кґнглингу жонинг ила.

Јолмаса жону кґнгил, жонон ґзинг,

Бошда пайдо, охири пинµон ґзинг.

295 Маµв бґлурсен фонийи мутлаі бґлиб,

Иші жаµони ичра мустаІраі бґлиб.

Бир кґрарсен унда шу иккини сен,

Јолмагай µаргиз арода “мен” у “сен”.

Жумла бир зотдир, агарчи беадад,

Жумла нарса биттадир,Куллий Аµад.

Јолмаса гар суврат ичра жисму жон,

Аввалу охир ґзингсен жовидон.

Баски бґлдинг аввалу охир ґзинг,

Жузву Куллга ботину зоµир ґзинг.

300 Неча минг хирмонга буІдой жамла, бас.

Битта буІдой донидир ул, бошіамас.

Одамий µам зоти буІдойдир магар,

Ет бунинг маъносига, эй бехабар.

Етди ул буІдой сирига Мустафо,

Икки оламга жило етди, сафо.

Баски ул Иблисда эрди нуру нор,

Жисми Одам эрди тупроІу Іубор.

Боіди Одамга Лаин хок кґрди ул,

¤зни андин мґътабар, пок кґрди ул.

305 Деди:ё Раб, нури мутлаімен µамон,

Ул эса іаршингда тупроідир тамом.

Сендин ґзга зотга чун іуллуі іилай,

Јуллуі айлаб, дилни пурхунлиі іилай?

Мен іаёну Одами хокий іаён?

Айла, ё Раб, бу синоатни баён…

Ґаі таоло деди:Иблис, сґйлама,

Сґз очиб чун макру талбис айлама,

Ул азиздир менга, беµамто эрур,

Бир эмас, минг карра ул авло эрур.

310 Сирри хоки- икки олам кґзгуси,

Сендин эрмас,нур андин келгуси.

Унда тупроі, сенда оташлик магар,

Унда таслим, сенда саркашлик магар.

Мен назар этгум, ґшал хоки заиф,

Номланур даргоµда чун зоти шариф.

Анбиё пайдо этармен аслидин,

Турфа донолар етишгай наслидин.

Баски мен Одамни пайдо айладим,

Сирру асрорим µувайдо айладим.

315 ¤т эмас, маµбуб тупроідир менга,

Эътиборим бґйла кґпроідир анга.

Донни соч тупроііа,бас,унгуси ул,

Сочганинг ул битта донинг юз бґлур.

Ґар не берсанг ґтга, ямлаб ютгуси,

Берганингни куйдириб, кул этгуси.

Одамий хокий азиз, маµбуб менга,

Барча зарроти унинг матлуб менга.

Учди сґнгра бир нидо: эй карру бин,21

Шул замон Одамга барча бош эгинг!..

320 Шул замон Одамга барча эгди бош,

Јотди Иблис ул арода мисли тош.

Ґаі деди:Одамга бош эг,эй лаин,

Сурру асроримни кґргайсен кейин.

Деди Иблис:эй Худованди жаµон,

Подшоµи жумла ошкору ниµон,

Бошни мен пойингга ургаймен фаіат,

Икки эрмас, бирни кґргаймен фаіат.

Тенг бґлурми мен каби фарзонага,

Сажда этгаймен нечук бегонага?

325 Ґаі деди:бегона эрмас Одам ул,

Кимлигин кґргаймидинг, эй кґзи кґр.

Бизга Одам кґзи муштоі шу нафас,

Барµаі этдик сиррини биз бору бас.

Сен нечук билгайсен ул асроримиз,

Гарчи юргайсен чу айлаб коримиз.

Сажда іил, йґіса ёІар лаънат сенга,

Бґлмагай сґнгра нури раµмат сенга.


Деди:ё Раб, µар не этсанг, ул раво,

Хоµи шафіат айла, хоµи бер жазо.

330 Ґаі деди:бас, муµлатинг бергум узун,

Тавіи лаънат осилур бґйнинга чун.

Даµр аро номингни каззоб айларам,

То іиёмат бґйладирсен, муттаµам…

Деди Малъун:лаънатинг раµмат менга,

Раµмат ґрнига келур лаънат менга.

Лаънатинг сендан, чу раµмат µам сенинг,

Банда сендан, унга іисмат µам сенинг.

Сен хитоб этдинг, кґнгил беµуш бґлиб,

Шавіида юргум абад сархуш бґлиб…

Одам алайµиссалом µикояти


335 Бирлашиб ул жузву Кулл, жам бґлдилар,

Бошдин охир дийдайи шам бґлдилар.

Тушди ул нури тажаллий, шул замон,

Ки ґлик тупроііа андин кирди жон.

Ґаі нафасдин етди тупроііа нисор,

Сирри жонон бґлди унда ошкор.

Кечди іирі айём ародин шул маром,

То тани Одам тирик тортди тамом.

Жисми Одам суврати жон бґлди кулл,

Олдида иззат, мазаллат сори йґл.

340 Ишіу аілу фаµму идроку яіин,

Ґузну завіу шавіни этди куфру дин.

Очди кґзни, маъни пардоз айлади,

Рґйи жононин кґриб, ноз айлади.

Кґрди шунда жаннатул ризвону µур,

Эрди, бас, нури тажаллий ичра ул.

Ерни кґрди,осмону ойни µам,

Боіди ашъёларга,боіди дамба-дам.

¤зни кґрди равшану ораста чун,

БорлиІи нури тажаллий бус-бутун.

345 Јґйди сґнг жаннат тамошосин µамон,

Жону дилдан µаііа юзланди шу он.

Деди:равшан сен ила жону вужуд,

Сґнг йиіилди ерга ул, этди сужуд.

Сажда айлаб деди:эй донойи роз,

Мушкулим µал эт ґзинг, эй чорасоз.

Ким эмишмен, бу не асрор, сґйла сен,

Не учун келдим бу манзилгоµга мен?

Јайси йґлдин якка-ёлІиз келмишам?

Ожизу іґлсиз, оёісиз келмишам?

350 Холиіо, мен хастаµол йґлингдамен,

Ланг чумолимен мисол, йґлингдамен.

Келди иші, итіитди юздин пардани,

Чирмади-олди шу ожиз бандани.

Бир нидо учди:аё Одам ґзинг,

Нури дийда, равшани олам ґзинг.

Ґаі нафасдин келди чун бунёд сенга,

Асли каррамно22 эмишдир зот сенга.

¤злигингни бил, таниб ол, эё башар,

Сенга бош эгди малоик сарбасар.

355 Еру осмонлар аро лашкар сенинг,

Жисму жону жузву кулл яксар сенинг.

Жумла жонзот іиблагоµи сен магар,

Бошдин охир аілу идороксен, назар.

Кґзни оч, µаі йґлида болиІ бґлиб,

Жисму жондин то абад фориІ бґлиб.

Ґар не кґрдинг, µар не кґргайсен яна,

Сен ґзинг, юз бор ґзингсен, ґзга на…

Аввало асмони таълим этди23 µаі,

Сґнгра нардбонларни таслим этди µаі.

360 Деди Одам: эй карими лоязол24,

Ґайю Јайюму Раµиму зулжалол.

Эйки кґнглимга нисор айлаб сурур,

Унга бахш этган бу янглиІ нору нур.

Баски этмишсен ґзинг пайдо мени,

Сґйлагил, ким айлади пайдо сени?

Ґаі деди:нодонлик этма дам уриб,

Сґзлама маъносига етмай туриб.

Биз билурмиз розимизни, биз нуіул,

Сенга айтурмиз сенга лойиіни ул…

365 Мен ґзимни сенда такрор айладим,

Санъатимни сенда ошкор айладим.

Маісадим сендин фаіат бир кимса,бас,

Жумла наслингдин ґшалдир, бошіамас.

Номини султон Муµаммад дейдилар,

Тоµиру Маµмуду Аµмад дейдилар.

Бґлмаса ул, бґлмас эрди коинот,

Бґлмаса ул, бґлмас эрди бу сифот.

Бґлмаса ул, бґлмас эрди баµру бар,

Кґкда ой бґлмасди, офтоб µам магар.

370 Бґлмаса ул, бґлмас эрди осмон,

Бґлмаса ул, бґлмас эрди жисму жон.

Бґлмаса ул, бґлмас эрди анбиё,

Бґлмаса ул, келмас эрди авлиё.

Бґлмаса ул, бґлмас эрди шу замин,

Аршу Курси бирла ул кавну макин.

Бґлмаса ул, бґлмас эрди шу жаµон,

Ґар не ошкору ниµон, яхши-ёмон.

Бґлмаса ул гар шафоатхоµ сенга,

Јайданам бґлгайди равшан роµ сенга?

375 Жумла борлиідин фаіат маісуд ґшал,

Даµр аро энг покиза мавжуд ґшал…

Васфи ПайІамбарни Одам тинглади,

Аілу µуш бир дам уни тарк айлади.

Деди:кош юзини кґрсам ошкор,

Бґлгай эрдим кґйида гарду Іубор.

Ґаі таоло деди:кґргил нурини,

Манглайингда яшнатиб іґйдим уни.

Ё назар сол ґнг томонга шул замон,

Унда ул жон истагинг бґлгай аён.

380 Боіди Одам, ґнг томонга боіди ул,

Иштиёі ґтида ґзни ёіди ул.

Кґрди шунда Арш ила Лавµу Јалам,

Сґнгра ул Нури жаµон орони µам…


Шуъла сочди нури поки Мустафо,

Бґлди равшан нуридан еру само.

Икки олам іолди чун нур іґйнида,

Одам ул µайрат,таµайюр іґйнида.

Порлабон тирноіларин µар биттаси,

Мисли кґзгу бґлди Одам чеµраси.

385 Боіди ґз тирноіларига Одаме,

Ґар бирида эрди пайдо оламе.

Уштурнома

Подняться наверх