Стив Жобс

Стив Жобс
Автор книги: id книги: 2599695     Оценка: 0.0     Голосов: 0     Отзывы, комментарии: 0 85,6 руб.     (0,93$) Читать книгу Купить и скачать книгу Купить бумажную книгу Электронная книга Жанр: Правообладатель и/или издательство: Asaxiy books Дата добавления в каталог КнигаЛит: ISBN: 978-9943-23-150-4 Скачать фрагмент в формате   fb2   fb2.zip Возрастное ограничение: 0+ Оглавление Отрывок из книги

Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.

Описание книги

Машҳур журналист Уолтер Айзексон томонидан бугунги кунда дунёнинг энг йирик компанияси Apple нинг асосчиси Стив Жобснинг ҳаёти ҳақида ёзилган биографик асар илк маротаба ўзбек тилида тақдим этилмоқда. Асарни тайёрлаш жараёнида Уолтер Айзексон Стив Жобс ҳаётининг сўнгги йилларида у билан бир неча интервьюлар ташкиллаштиради. Шу билан бирга Стивни билган, у билан ишлаган дўстлари ва душманлари билан суҳбатда бўлади. Ушбу суҳбатлар асосида Стив Жобс ҳаёти ҳақида холис ва одил китоб ёзишга ҳаракат қилинади. Муаллиф китобда Стив Жобснинг табиати, унинг муваффақият сирларини очиб беради.

Оглавление

Уолтер Айзексон. Стив Жобс

Сўзбоши: китобнинг пайдо бўлиш тарихи

1-боб. Болалик. Ташлаб кетилган ва асраб олинган

Ўғил қилиб олиниши

Кремний водийси

Мактаб

2-боб. Ажиб жуфтлик. Иккита Стив

Стив Возняк

Кўк қутича

3-боб. Мактабдан четлатиш. Ўзингизни ёқинг, созланинг…

Крисэнн Бреннан

Рид университети

Роберт Фридланд

…ва йўқолинг

4-боб. Atari ва Ҳиндистон. Дзен ва ўйинлар дизайни

Atari

Ҳиндистон

Изланиш

Кескин ўзгариш

5-боб. Apple I. Ён, созлан, парвоз қил

Оромбахш ва меҳрибон автоматлар

“Уй компьютерлари клуби”

Apple’нинг дунёга келиши

Гараждаги цех

6-боб. Apple II. Янги давр шуъласи

Интеграцияланган пакет

Майк Марккула

Режис Маккенна

Биринчи тақдимот

Майк Скотт

7-боб. Крисэнн ва Лиза

Ўша ташлаб кетилган Лиза…

8-боб. Xerox ва Lisa. Фойдаланувчининг график интерфейслари

Янги маҳсулот

Xerox PARC

“Буюк рассомлар ўғирлайди”

9-боб. Очиқ акциядорлик жамияти. Бой ва машҳур

Опционлар

Йигитча, сен бойсан

10-боб. Mac’нинг яралиши. Сўзланг, Сизга инқилоб керак…[6]

Жеф Раскин лойиҳаси

Texaco миноралари

11-боб. Воқеликни ўзгартириш майдони

Ўз қоидалари бўйича ўйнаш

12-боб. Дизайн. Ҳақиқий рассомлар соддалаштиради

Баухаус эстетикаси

Porsche каби

13-боб. Mac’нинг яратилиши. Саёҳат – мукофотдир

Рақобат

Йил компьютери

Қароқчилар бўламиз!

14-боб. Скаллининг келиши. Pepsi курашга чорлайди

Кўнгил овлаш

Асал ойи

15-боб. Маҳсулот чиқиши. Оламда қолдирилган из

Ҳақиқий рассомлар маҳсулот яратади

1984 йилги реклама кампанияси

Реклама шов-шуви

Маҳсулот чиқиши, 1984 йил 24 январь

16-боб. Гейтс ва Жобс. Таъсир доираларининг кесишуви

Macintosh

Фойдаланувчининг график интерфейслари учун қураш

17-боб. Икар. Юксалиш қанча баланд бўлса…

Юксалиш

Қулаш

Ўттиз ёш

Хотима

1985 йил баҳоридаги қарама-қаршилик

Фитна

1985 йил май ойидаги етти кун

Дарбадар

18-боб. NeXT. Озод бўлган Прометей

Қароқчилар кемани тарк этмоқда

Ўзига ўзи хўжайин

Компьютер

Халоскор Перо

Гейтс ва NeXT

IBM

Старт, 1988 йилнинг октябри

19-боб. Pixar. Санъат ва технология иттифоқи

Lucasfilm компьютер бўлинмаси

Анимация

Қалайли ўйинчоқ

20-боб. Оддий йигит. Муҳаббат сўзи[10]

Жоан Баэз

Жоан ва Мона билан учрашув

Йўқотилган ота

Лиза

Романтик

Лорен Пауэлл

1991 йил 18 март, тўй

Оилавий уй

Лиза уйга кўчиб ўтди

Болалар

21-боб. “Ўйинчоқлар тарихи”. Базз ва Вуди ёрдамга шошилмоқда

Жеффри Катценберг

Суратга олинди!

Чексизлик томон қадам

22-боб. ИККИНЧИ ВОҚЕЪЛИК. Уйғонмоқни кутди замонлар нечун…[13]

NeXT’нинг қулаши

Apple’нинг қулаши

Купертинога йўл

23-боб. Тикланиш. Ким ҳозир енгилган бўлса, ўша кейин ғалаба қозонади[14]

Парда ортидан кутиш

Амелионинг кетиши

Бостондаги Macworld тақдимоти, 1997 йил август

Microsoft билан пакт

24-боб. Think Different.[15] Вақтинчалик бош директор

Телбаларга балли!

iCEO

Клонларни йўқ қилиш

Маҳсулот ихтисослигини тафтиш қилиш

25-боб. Дизайн принциплари. Жобс ва Айв студияси

Жони Айв

Студияда

26-боб. iMac. Салом (бу яна бизмиз)

Келажакка қайтиш

Сотувга чиқариш, 1998 йил 6 май

27-боб. Бош директор. Ҳали ҳам ўша-ўша телба

Тим Кук

Водолазка ва жамоавий руҳ

Импресарио

Вақтинчалик директордан доимий директорга

28-боб. Apple Store. Даҳолар бари ва Тоскания қумтоши

Харидор тажрибаси

Прототип

Ёғоч, тош, пўлат, ойна

29-боб. Рақамли тугун. iTunes’дан iPod’га

Нуқталарни бирлаштириб

FireWire

iTunes

iPod

Мана у!

Оппоқлик

30-боб. iTunes Store. I’m the Pied Piper[18]

Warner Music

Ўргатилган мусиқа

Misrosoft

Мистер Тамбурин[20]

31-боб. Мусиқа шинавандаси. Ҳаётининг саундтреки

iPod’даги мусиқалар

Боб Дилан

The Beatles

Боно

Йо-Йо Ма

32-боб. Pixar ва унинг дўстлари …ҳамда душманлари

“Флик саргузаштлари”[26]

Стивнинг шахсий фильми

Ажралиш

33-боб. XXI асрнинг Mac компьютери Apple’даги табақаланиш

Чиғаноқлар, муз кубиклари ва кунгабоқарлар

Intel

Опционлар

34-боб. Биринчи раунд. Memento Mori[28]

Саратон

Стэнфорддаги диплом топшириш маросими

Эллик ёшли шер

35-боб. iPhone. Учта инқилобий маҳсулотни бирлаштирган маҳсулот

Қўнғироқ қилиш имконини берадиган iPod

Мультитач

“Горилла” шишаси

Дизайн

Маҳсулот чиқиши

36-боб. Иккинчи раунд. Саратон қайтиши

2008 йилдаги олишув

Мемфис

Қайтиш

37-боб. iPad. Компьютердан кейинги эра йўлида

Айтинг, сизга инқилоб керак[35]

Сотувга чиқиши, 2010 йил январь

Реклама

Иловалар

Нашриётчилик ва журналистика

38-боб. Янги кураш. Тарих акс-садолари

Google: ёпиқликка қарши очиқлик

Flash, App Store ва назорат

“Антеннагейт”[47]: дизайн инженерияга қарши

Мана, қуёш[48]

39-боб. Чексизликка[49]. Булут, космик кема ва ҳоказолар

iPad 2

iCloud

Янги қароргоҳ

40-боб. Учинчи раунд. Қош қорайган пайт. Кураш

Оилавий ришталар

Президент Обама

Соғлиғи туфайли учинчи таътил, 2011 йил

Меҳмонлар

Ўша кун келди

41-боб. У қолдирган мерос. Ёрқин ўй-хаёллар ва тасаввурлар гумбази[52]

FireWire

Ва яна бир нарса…

Кодлар

Илова

Оилавий альбомдан

Отрывок из книги

2004 йил ёз ойининг бошида менга Стив Жобс қўнғироқ қилди. У билан таниш бўлган йиллар давомида бизнинг дўстона муносабатларимиз вақти-вақти билан, айниқса, у янги маҳсулотини чиқарган кезларда авж оларди. У ўз маҳсулоти суратини Time журналининг муқовасига жойлаштиришимни ёки бу ҳақда ўша вақтда мен ишлаган CNN каналида айтиб беришимни хоҳлаб, менга сим қоқарди. Бироқ мен у ерда бошқа ишламаётганим сабабли Стив энди аҳён-аҳёнда пайдо бўларди. Биз янги иш жойим – Аспен институти ҳақида бирмунча гаплашдик ва мен уни Колорадодаги ёзги оромгоҳимизда нутқ сўзлашга таклиф қилдим. Стив тадбирда қатнашишдан хурсанд бўлишини, бироқ нутқ сўзламаслигини айтди. Бунинг ўрнига у бироз сайр қилиб, суҳбатлашишни таклиф қилди.

Бу менга ғалати туюлди. Мен Стив айнан узоқ сайрлар вақтида жиддий суҳбатлар қуришни маъқул кўришини ҳали билмасдим. Кейин маълум бўлишича, у таржимаи ҳолини ёзишимни хоҳлаётган экан. Яқиндагина Бенжамин Франклин ҳақидаги китобим чиққанди ва мен Альберт Эйнштейн ҳақидаги кейинги асар устида ишлаётгандим. Табиийки, мен ҳазиллашиб у ўзини ушбу буюк даҳоларнинг вориси деб биладими деб қизиқдим. Жобснинг фаолияти ҳозир энг қизғин паллада ва уни олдинда ҳали қанча ютуқ ва мағлубиятлар кутиб турибди деб ўйлаб, унинг таклифини рад этдим. Ҳозир эмас, балки ўн-йигирма йилдан кейин, яъни у фаолиятини якунлагандан сўнг бу ҳақда гаплашамиз, деб айтдим.

.....

– Йўқ, кучайтиргич керак, – деб қулоқ солмади отам, лекин мен ўз айтганимда қаттиқ туриб олдим ва дадам “тентак, у кучайтиргичсиз ишламайди, сени алдашган” деди.

Мен бўш келмадим, отам бориб буни ўз кўзи билан кўришини айтдим. Ниҳоят, дадам рози бўлди. Буни кўргач, “ёпирай!” деб юборди”.

.....

Добавление нового отзыва

Комментарий Поле, отмеченное звёздочкой  — обязательно к заполнению

Отзывы и комментарии читателей

Нет рецензий. Будьте первым, кто напишет рецензию на книгу Стив Жобс
Подняться наверх