Описание книги
Ҳаммаси сейфни очишдан бошланди. Пулга муҳтожлик, бойликка ўчлик, нафс балоси жиноятга йўл очиб берди. Жиноятга эса жазо тайин. Ҳа, биргина ножўя қадам ҳаётингни остин-устун қилиб ташлаши мумкин. Зотан, хатоларингни англаб, тўғри йўлдан юраман, десанг-да, ана шу илк қадам ҳаётингга соя солиб туради. "Бу қилмишинг кейинги нохуш воқеа-ҳодисалар учун дебоча бўлади. Яна сейф, яна пуллар, яна жиноят. Не тонгки, ҳаётингга янги кириб келган инсонлар ҳам жиноятга ундайдилар. Орзу-хаёллар, яхшиликка интилиш, изтироблар, муҳаббат ва хиёнат, эски дўстликнинг битмас жароҳатлари…Асар хотимаси китобхонни ларзага солади. Муаллиф ҳаётий ҳақиқатни бор бўйича очиб беради.