Описание книги
Ҳар бир инсонда учраши мумкин бўлган ички масъулият, шахсий жавобгарлик мавзуси аслида бизга бегона эмас. Ён-арофдагиларга бефарқ бўлмаслик, имкон бўлса, кўмагимизга муҳтож одамга ёрдам беришни оддий одамгарчилик, инсонийликдан деб биламиз. Аммо кутилмаган вазиятларда юзага келадиган айрим саволлар инсонни ўзига хос фазилатлардан узоқлаштириши мумкин. Ушбу китоб замонавий бизнес ва умуман жамиятдаги муҳим жиҳат – шахсий жавобгарлик, ички масъулият бўйича қўлланма бўлиб, одамларда унинг етишмаслиги ўзаро айбловлар, норозилик ва сусткашликка олиб келади. QBQ (СОС) консалтинг компанияси асосчиси Жон Миллер шахсий жавобгарликни қандай қилиб одатга айлантириш орқали муаммоларга ечим топиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, жамоада бирдамлик ҳамда ўзгаришларга хайрихоҳлик муҳитини яратиш ҳақида ҳикоя қилади. Ўзбек тилига илк бора таржима қилинган ушбу китобда муаллиф тўғри танланган оддий саволлар ишингиз ва ҳаётингизни қандай ўзгартириб юборишини мисоллар ёрдамида тушунтириб беради.