Читать книгу Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар) - Ибадулла Самандарович Байджанов - Страница 4

Муаллифдан

Оглавление

Биз қайси касб-у кор, қайси вазифада бўлмайлик юртимизнинг буюк келажагини бунёд этишдек олий мақсад, юксак орзу билан яшаяпмиз. Мамлакатимизда мустақиллигимизнинг ўтган тўққиз йили давомида амалга оширилган ва оширилаётган улкан бунёдкорлик, яратувчанлик ишлари, юзага келган ижодкорлик муҳити бу улуғ мақсаднинг рўёбга чиқишига катта умид ва ишонч бахш этади, шу йўлда фидойилик, ташаббус ва тадбиркорлик кўрсатишга ундайди.

Ҳурматли Президентимиз И. А.Каримов ўзининг асарларида, нутқларида, оммавий ахборот воситалари вакиллари саволларига берган жавобларида баркамол авлодни тарбиялаш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаб кўрсатмоқдалар. Хусусан коллежлар, академик лицейлар фаолиятини кескин яхшилашга оид қарор ва кўрсатмалар бунинг ёрқин далилидир.

Муҳтарам Президентимиз коллежлар на фақат билим оладиган, касб-ҳунар ўрганадиган даргоҳ, балки хориждан келган меҳмонларга кўрсата оладиган энг ибратли, намунали иншоот бўлишини ишонч, ғурур ва фахр билан тилга олган эдилар. Бу борада мамлакатимиз, шу жумладан вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Бизнинг меъморлар масканимиз ҳам тўла жорий таъмирланди, янгидан ўқув ишлаб чиқариш устахонаси қурилди, энг замонавий жиҳозлар, техник воситалар, кўргазмали қуроллар сотиб олинди. Бу каби катта ҳажмдаги ишларни бажариш учун 350 миллион сўм сарфланди. Коллеж республикамиздаги энг намунали илм ва касб – ҳунар ўрганиш даргоҳларидан бирига айланди. Мамлакатимиз, вилоятимиз миқёсида бир неча кўрик – семинарлар ўтказилди. Қурилиш ва таъмирлаш ишлари яна давом эттирилди.

Мустақиллик меъморлари. (Ҳисобат- лавҳалар)

Подняться наверх