Читать книгу Все науки. №2, 2023. Международный научный журнал - Ибратжон Хатамович Алиев - Страница 4

ФИЗИКО-МАТЕМАТИЧЕСКИЕ НАУКИ
АВТОМОБИЛ ОЙНАЛАРИ ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИГА ТЕРМИНАЛ КАВШИРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ТУГРИСИДА
Физика-математика фанлари номзоди, Фаргона Политехника институти Лойихалаш компьютер тизимлари факультети «Электроника ва асбобсозлик» кафедраси катта укитувчиси

Оглавление

Аннотация: Маколада автомабил ойналари исситиш тизимига металл контакт (терминал) ларни кваширлаш технологияларини ишлаб чикишда олиб борилган илмий тадкикотлар тахлили ёритилган. Илмий тахлил олиб боришда металл терминалларни но металл материалларга кавширлаш жараёнида таъсир этувчи хар бир омил атрофлича тахлил этилган. Тахлил асосида ишлаб чикилган умумий хулоса келтирилган.

Калит иборалар: контакт, терминал, кавширлаш, флюс, температура интервали, кушимча материаллар, юзалар муносабати.

Аннотация: В статье представлен анализ научных исследований, проведенных в области разработки технологий пайки металлических контактов (клемм) к системе обогрева стекол автомобиля. В ходе научного анализа был тщательно проанализирован каждый фактор, влияющий на процесс припайки металлических клемм к неметаллическим материалам. Представляется общий вывод, выработанный на основе анализа.

Ключевые слова: контакт, клемма, пайка, флюс, диапазон температур, дополнительные материалы, отношение поверхностей.

Abstract: The article presents an analysis of scientific research carried out in the field of developing technologies for soldering metal contacts (terminals) to a car window heating system. Through scientific analysis, every factor that affects the process of soldering metal terminals to non-metallic materials has been carefully analyzed. A general conclusion based on the analysis is presented.

Key words: contact, terminal, soldering, flux, temperature range, additional materials, surface ratio.

Автомобил ойналарини иситиш тизимларини ташкил этиш масаласи жуда куп илмий патентларда урганилган ва масалани ечимини курсатиш буйича ихтиролар эълон килинган. Ойналарга электр утказувчи электродларни (контактларни) кавширлаш буйича очик манбаларда маълумотлар эълон килинмаган. Бунинг асосий сабаби технологияларни сир саклаш булган. Автомобил саноатида хар кандай технология мухим ахамиятни касб этади. Дунё автомобил компаниялари автомобилсозликда кулланиладиган технологияларни яратиш, такомилаштириш буйича илмий изланишларга жуда катта маблагларни сарф этадилар. Бу эса сохадаги олиб борилаётган илмий изланишлар натижаларини очик илмий журналларда чоп этишни имкониятини бермайди. Автомобил созликдаги хар бир илмий изланиш натижаларини патентлаш максадида тадкикотчилар натижаларни факат дунё илмий жамияти тан олган патенлаш марказларида руйхатга олдирганлар. Шунинг учун танланган мавзуни умумий тахлилини тайёрлашда асосий эътиборни илмий патнентларда эълон килинган материалларга каратамиз.

Автомобил ойналарини электр ёрдамида киздириш тизимини ташкил этиш учун куйдаги йуналишлар буйича илмий тадкикотларни тахлил этиш лозим:

– метал булмаган материалларга утказгич металл таркибли контактларни (терминални) кавширлаш технологияси;

– но металл материалларга кавширлашда кавширлаш кушимча материалларни оптимал кимёвий таркибини аниклаш;

– кавширлаш кушимча материалларини кавширлаш жараёнидаги микдорини белгилаш;

– терминални кавширлашда оптимал температура режимини аниклаш;

– кавширланадиган асосни технологик оптимал холатини аниклаш;

– кавширлаш операциасини амалга оширишни автоматлаштирилган тизимини тахлили.

Автомобил орка обзор ойнасини совук об хаво шароитида маълум температурада

ушлаб туриш учун махсус технологиялар талаб этилади. Бу технологияларидан асосий кенг кулланилаётган вариянти ойнани электр иситиш тизими билан киздириш булиб колмокда. Ойналарни кизитиш тизимини схематик куйдагича ифодалаш мумкин.

Шартли схемадан куриниб турибдики, автомобил ойнасини киздириб туриш учун автомобил ойнасига махсус кумуш аралаштирилган буёк ёрдамида электр утказувчи тур ташкил этилади. Буёк автоматлаштирилган курилма ёрдамида ташкил этилиб, печда куритилади. Утказувчан турни ташкил этиш тизимини технологияси яхши ташкил этилган ва урганилиб чикилган []. Танланган мавзуни асосий эътибори утказгич турга электр токини уланишини ташкил этишга каратилган электр электродни (терминални) кавширлашга каратилган.

Автомобил ойналарини ишлаб чикишда махсулотларни стандартлаштириш ва универсаллигини таъминлаш максадида терминалларни стандарт улчамли шакиллари кулланилмокда.

Келтирилган терминал формаси ва улчами аник стандартларда булиб, деярли барча автомобил ойналари иситиш тизимида кулланилади.

Металл терминал 1 икки қисмга бўлинади, 11-қисми Л-шаклидаги вертикал қисмга эга ва бошқа қисм билан алоқа қилади 12. 11-қисм шиша тагликка параллел равишда 111-қисмни бирлаштирувчи пластинкага эга (кўрсатилмаган), ва 111-гачаси боғловчи қисмнинг 12-бўлимининг бошқа қисмининг ён четидан 111-гачаси перпендикуляр йўналишда чўзилган вертикал қисм 112. Вертикал қисм 112 бошқа қисмнинг 12 томонидаги сиртда бошқа қисм 12 билан алоқа қилади. Бирлаштирувчи қисм 111 шиша тагликка қараган томондан леҳимлаш орқали ушбу шиша тагликка уланган бирлаштирувчи сирт 113 га эга.

Бундан ташқари, бошқа қисм 12 шиша поғона билан ҳосил қилинган поғонали қисмга 124 эга ва поғонали қисм 124 шиша тагликка қараган томондан леҳимлаш орқали шиша тагликка ёпиштирилган. 123. Бундан ташқари, бирлаштирувчи қисм 121 бошқа учида бирлаштирувчи қисмга 121 перпендикуляр йўналишда четидан чўзилган вертикал қисм 122 ва вертикал қисмнинг охирида бирлаштирувчи қисм 121 га сезиларли даражада параллел равишда чўзилган чизиққа эга.. 122. Ясси қисм 125 кенгайтирилган. Вертикал қисм 122 11-қисмнинг вертикал қисми 112. Яъни 11-қисмнинг вертикал қисми 121 ва бошқа қисмнинг 12-вертикал қисми 122 бир-бирига тегиб туради.

Терминални ойна сиртига электр контакти сифатида кавширланганда ойна ва каширлаш кушимча материалларини иссикликдан кенгайиш койэфициенти турлича булганлиги сабабли контакт вакт утиши билан кучиши мумкин. Бу камчиликни тузатишни усулларидан бири кавширлаш материалларини таркибини тадкикотлар асосида тугри танлашдир.

Тадкикотларни натижаларидан маълумки, кавширлаш сифати (дегродатсиясига) кулланиладиган флюс тартиби ва таркибига хам боглик. Флюс билан кайта ишланган майдон 3 дан 20:1 нисбат муносабатида булиши керак. Бундан ташкари кавшрлашдан олдин суртилган флюс кавширлашдан кейин тозалаб ташланмайди. Кавширлаш натижаларини самарадорлигига кулланилаётган флюс таркибига хам боглик.

Купчилик тадкикотларни курсатишича кавширлаш кушимча материали сирт зичлиги микдори 0,18 дан 1,43 г/см ораликда яхши натижа беради. Ойна сиртига терминални кавширлаш температураси 20—200°С ораликда булади.

Яхши натижа берган тадкикотларда кавширлаш кушимча материали Sn-Zn (калай-рух) таркибда Zn масса улиши 8% ни ташкил этади.

Мисол учун Sn-Zn паялник температураси 260° C ёки 320° C булганда сифатли кавширлаш амалга ошади. Металл чикиш (электрод) 1 мис ёки латун элементни оз ичига олади. Кавширлаш кушимча материалини 113 ва 123 сиртларда сирт зичлиги 1,18 г/см ни ташкил этади.

Кавширлаш технолгиясини ойнага таъсирини аниклаш максадида махсус кетма кетликда тажрибадар утказилган.

Иссиқлик даври синови ҳар бир намуна учун циклни такрорлаш орқали амалга оширилди, у 30 дақиқа давомида -30° C да сақланган ва кейин бир цикл сифатида 30 дақиқа давомида 80° C да сақланади. Бундан ташқари, циклни такрорлаш жараёнида шиша тагликдаги ёриқлар пайдо бўлиши бевосита кўз билан кузатилган ва ёриқлар пайдо бўлишини кузатишда ёриқлар пайдо бўлишидан олдин такрорланган цикллар сони ҳисобланган.

2-жадвалда ушбу ихтиронинг кавширлаш усули билан ишлаб чиқарилган намуналар (мисоллар) ва қиёсий мисоллар учун иситиш даври синовининг натижалари кўрсатилган. Иссиқлик даврлари сони 300 дан кам бўлган ва шиша тагида ёриқлар пайдо бўлган ҳолат «Х» билан, термал даврлар сони 300 ва ундан кўп бўлган ҳолат "◯" билан кўрсатилган.

2-жадвалдан кўриниб турибдики, металл қўрғошин материали электроди латун бўлган қиёсий мисолда, паялникнинг ҳарорати 310° C ёки 260° С, флюс майдони нисбати 3 дан кам. Бирлик учун кавширлаш кушимча материали сирт зичлиги 0,14 дан 1,18 г/см 2 оралиғида бўлса, барча намуналар термал циклда 300 мартадан кичик булган холдаёк ёрилиб кетган.

Иккинчи томондан, металл метал чикиш электроди латун бўлган намунадаги мисолда, паялникнинг ҳарорати 260° C ёки 320° C, бирлик майдони учун қотишма сирт зичлиги 1,18 г / см2, флюс майдони. 4,5, 18 ва 20 нисбатларининг ҳар қандайида термал даврлар сони 300 мартадан ошди ва маҳсулот мукаммал сифатга эга эканлиги тасдиқланди. Айниқса, флюс майдони нисбати 20 га тенг бўлган намунали мисолда, шиша таглик 3000 С ёки ундан ортиқ иситиш даврларидан кейин ҳам ёрилиб кетмайди ва сифати жуда яхши [].

Хулоса. Келтириб утилган тахлилий материаллардан хулосалаш мумкинки, автомобилларни ойналарини электр энергияси оркали киздириш тизимини ташкил этиш буйича жуда куп илмий изланишлар олиб борилган. Бу илмий изланиш натижалари факат илмий патентлар оркали муаллифлаштирилган. Илмий натижалар очик илмий журналларда эълон килнмаган. Бунинг сабаби, тадкикотлар мавзулари автомобил саноатига таълуклиги ва мавзуларни факат хизмат фойдаланиши («ДСП» для служеного пользование) грифида булганлигидир.

Илмий тадкикотлар тахлили курсатадики, металл контактларни (терминалларни) но металл материалларга кавширлашда аник технологик талабларга эътибор каратиш лозим. Биринчи навбатда кавширлаш кушимча материали таркиби келтириб утилган таркибда булиши, иккинчидан кавширлашда кавширлаш майдонини флюс билан кайта ишлаш майдони каширлаш майдонидан камида 3 маротаба катта булиши, учинчидан кавширлашни аник температура интервалида амалга оширилиши керак.

Все науки. №2, 2023. Международный научный журнал

Подняться наверх