КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР
Реклама. ООО «ЛитРес», ИНН: 7719571260.
Оглавление
Коллектив авторов. КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР
КУНДАЛИК ДАФТАРДАН САҲИФАЛАР
АЁЛ
ЯНГИ АСР ИЛҲОМ ПАРИСИ (Замонавий эртак)
УРУШ ХОТИРАСИ
Қиссалар
ИБРАТ
КЎҲНА ИБОДАТХОНА ХАЗИНАСИ. ёхуд танбалларга гаройиб омад (Ҳажвий қисса)
Ҳикоялар
ЁМҒИР ҲИДИ
ИМКОНИЯТ
ҲИКОЯНИНГ ТАҚДИРИ
ТЕРАКЛАР
ҚАЛТИС ДАШНОМ
Отрывок из книги
Ўлим – ҳаёт тўфонининг умидсизлик майдонида иложсиз қотган ва ундан мағлуб бўлган ожиз, иродасиз кишилар талпинадиган адолатсиз истакдир. Яшаш ва бахтга интилиш, энг оғир дамларда ҳам ҳаёт лаззатини ҳис эта олиш эса олий неъмат. Бу каби гўзал туйғуларни юрагида жо қила олган инсон энг, энг бахтлидир.
Жамила қишлоқ поликлиникасида бош врач бўлиб ишларди. У ишдан ҳар галгидек шошилмасдан қайтаркан, канал ёқалаб тик тушган, камқатнов йўлда рўпарасидан чиққан йигит-қизни кўрдию, қотиб қолди. Хаёл биланми, бугунги ўтган воқеалар таъсиридами улар шу қадар яқинлашгунча пайқамабди-я.
.....
Қуёш ботиш арафасига келди. Аёлга гўё ҳозир ҳам ўғли уйига кириб келадигандай, уни тўйига бошлаб кетадигандек туюларди. Тўй дараги чиққандан буён аёл ҳамон шунга ишонар, ҳамон шуни кутарди.
Ўғли келади-да:
.....